https://sputniknews.uz/20210914/milliy-tiklanish-tiktokni-ozbekistonda-butunlay-bloklashni-taklif-qildi-20483153.html
“Миллий тикланиш” TikTok’ни Ўзбекистонда бутунлай блоклашни таклиф қилди
“Миллий тикланиш” TikTok’ни Ўзбекистонда бутунлай блоклашни таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
Партия Навоий шаҳридаги икки ўқувчи қизнинг TikTok ижтимоий тармоғидаги қилиғи таълим, ҳуқуқ тартибот идоралари мутасаддилари ва кенг жамоатчиликка огоҳлик... 14.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-14T10:39+0500
2021-09-14T10:39+0500
2021-09-14T10:39+0500
жамият
ижтимоий тармоқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0e/20482059_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_dbeddab1e8794ac0ac8c58eab97f524c.jpg
ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Феруза Муҳаммаджонова TikTok ижтимоий тармоғини бутунлай блоклаш таклифи билан чиқди.Депутат Навоий шаҳридаги икки ўқувчи қиз дарс пайтида TikTok ижтимоий тармоғи орқали тўғридан-тўғри эфирга чиқиб, ножўя сўзлар ишлатгани жамоатчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлганини таъкидлайди. Ушбу вазиятни умумтаълим мактабларида маънавий муҳитнинг носоғломлигидан, тарбия жараёнининг етарли даражада ташкил этилмаётганидан далолат берувчи аянчли ҳолат деб баҳолайди.“Миллий тикланиш” демократик партияси буларни инобатга олган ҳолда қуйидаги таклифларни илгари сурган:“Навоийда сўконғич қизлар билан бўлиб ўтган ҳодиса нафақат таълим, маҳалла, ҳуқуқ тартибот идоралари мутасаддилари, балки ёшлар тарбиясига бевосита масъул ташкилотларга ва кенг жамоатчилигимизга огоҳлик қўнғироғи бўлиши даркор”, - дея хулоса қилган партия аъзоси.
https://sputniknews.uz/20210702/ozbekistonda-vkontakte-twitter-i-tiktok-dan-foydalanish-cheklandi-19521430.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0e/20482059_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_ad6284a9d8f9dfe9210b5f4fcf388534.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ижтимоий тармоқ
“Миллий тикланиш” TikTok’ни Ўзбекистонда бутунлай блоклашни таклиф қилди
Партия Навоий шаҳридаги икки ўқувчи қизнинг TikTok ижтимоий тармоғидаги қилиғи таълим, ҳуқуқ тартибот идоралари мутасаддилари ва кенг жамоатчиликка огоҳлик қўнғироғи бўлиши даркор деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Феруза Муҳаммаджонова TikTok ижтимоий тармоғини бутунлай блоклаш таклифи билан
чиқди. Депутат Навоий шаҳридаги
икки ўқувчи қиз дарс пайтида TikTok ижтимоий тармоғи орқали тўғридан-тўғри эфирга чиқиб, ножўя сўзлар ишлатгани жамоатчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлганини таъкидлайди. Ушбу вазиятни умумтаълим мактабларида маънавий муҳитнинг носоғломлигидан, тарбия жараёнининг етарли даражада ташкил этилмаётганидан далолат берувчи аянчли ҳолат деб баҳолайди.
“Афсуски, ҳозирда одоб-ахлоққа зид ҳаракатлар медиа маконида урчиб ётибди. Кўп ҳолда видеороликларнинг асосий қаҳрамонлари мактаб ўқувчилари эканлиги масалага ечим берадиган ва унинг ижросини таъминлайдиган соҳа вакилларини чуқурроқ ўйлантириши керак”, - деб ёзади Феруза Муҳаммаджонова.
“Миллий тикланиш” демократик партияси буларни инобатга олган ҳолда қуйидаги таклифларни илгари сурган:
вояга етмаганлар томонидан қилинадиган бундай хатти-ҳаракатларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш;
TikTok фаолиятини бутунлай чеклаш, чунки партия бу тармоқни болалар учун хавф майдони деб ҳисоблайди;
TikTok’ка ўхшаган ахборот манбалари ҳисобига тўғри келаётган инфоэпидемиянинг олдини олиш учун қонуний чораларни кучайтириш.
“Навоийда сўконғич қизлар билан бўлиб ўтган ҳодиса нафақат таълим, маҳалла, ҳуқуқ тартибот идоралари мутасаддилари, балки ёшлар тарбиясига бевосита масъул ташкилотларга ва кенг жамоатчилигимизга огоҳлик қўнғироғи бўлиши даркор”, - дея хулоса қилган партия аъзоси.