Ўзбекистонда TikTok, "ВКонтакте" ва Twitter'дан фойдаланиш чекланди

© AFP 2023 / Drew AngererПриложение TikTok
Приложение TikTok - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига қонунга зид равишда ишлов бераётган ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чекланди.
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. “Ўзкомназорат” баёнотига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига қонунга зид равишда ишлов бераётган ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чекланди.
TikTok - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2021
Ҳиндистонда TikTok умрбодга блокланди
“Ўзбекистон Республикаси “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунининг 271-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётгани учун айрим ижтимоий тармоқлар 2021 йил 2 июлдан “Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри”га киритилди ва интернет тармоғида мазкур ресурсдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ўрнатилган тартибда, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар чекланди”, – дейилади расмий ахборотда.
Қайси тармоқлар ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритилмаган.
Бугун эрталабдан Ўзбекистон аҳолиси Twitter, TikTok, Skype ва "Вконтакте" платформаларига киришда муаммоларга дуч келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Facebook Inc Google, Mail.ru, Microsoft Skype, Telegram, Tencent Wechat, TikTok, Twitter ва Yandex компанияларига серверларини мамлакатга кўчиришга оид талабномалар юборган эди. Мазкур тартиб 16 апрелдан ўрнатилган.
Янгиликлар лентаси
0