https://sputniknews.uz/20210913/rossiyada-ozbekistondan-olib-kelingan-tuksiz-shaftolilarda-zamburugli-kasallikni-aniqlandi-20474748.html
Россияда Ўзбекистондан олиб келинган туксиз шафтолиларда замбуруғли касаллик аниқланди
Россияда Ўзбекистондан олиб келинган туксиз шафтолиларда замбуруғли касаллик аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
Росселхознадзор Ўзбекистондан олиб келинган туксиз шафтолиларда замбуруғли касалликни аниқлади. 13.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-13T15:06+0500
2021-09-13T15:06+0500
2021-09-13T15:16+0500
россия
ўзбекистон
мева-сабзавот
россельхознадзор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0d/20473196_0:100:1921:1180_1920x0_80_0_0_f56fbbc7afada471398811d39c4fc151.jpg
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Росселхознадзор Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини давлат инспекцияси билан мевалар етказиб бериш масаласида музокара ўтказди.Идора томонидан Ўзбекистондан олиб келинган туксиз шафтолиларда (нектарин) замбуруғли касаллик аниқланиши бунга сабаб бўлди.Қизиғи шундаки, илгари бу карантин объект ўзбек меваларида аниқланмаганди.Россия томони текширув ўтказиш, туксиз шафтолиларнинг келиб чиқишини аниқлаш ва фақат "тоза" ҳудудларда етиштирилган меваларни етказиб беришга чақирди.Росселхознадзор таъкидлашича, қўнғир монилиоз чириш касаллиги нафақат данакли меваларга, балки пўчоғли уруғи бўлган экинларига ҳам таъсир қилади - буларнинг ҳаммасини Ўзбекистон томони синчковлик билан текшириб чиқиши керак."Мулоқотнинг яна бир масаласи - ўзбек маҳсулотларида шарқий мевахўр капалаклар (Grapholitha molesta Busck.) аниқланиши. Ўзбекистон томони маҳсулотларда бу ҳашарот ҳақида импорт қилувчи давлатлардан келган хабарлар сонининг кўпайганини тасдиқлади, уни тарқалишини олдини олиш бўйича дастурга тузатиш киритиш режалаштирилган”, - деб қўшимча қилди идорада.Илгарироқ қўнғир монилиоз чириш касаллиги Озарбайжондан олиб келинган туксиз шафтоли ва ўрикларнинг айрим партияларда аниқланганди.
https://sputniknews.uz/20210720/rosselxoznadzor-yana-ozbekistondan-olib-kelingan-pomidorlarda-virus-aniqladi-19755524.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0d/20473196_106:0:1813:1280_1920x0_80_0_0_2a4a778c80af863231db770cd27bd66f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, ўзбекистон, мева-сабзавот, россельхознадзор
россия, ўзбекистон, мева-сабзавот, россельхознадзор
Россияда Ўзбекистондан олиб келинган туксиз шафтолиларда замбуруғли касаллик аниқланди
15:06 13.09.2021 (янгиланди: 15:16 13.09.2021) Росселхознадзор Ўзбекистондан олиб келинган туксиз шафтолиларда замбуруғли касалликни аниқлади.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Росселхознадзор Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини давлат инспекцияси билан мевалар етказиб бериш масаласида музокара ўтказди.
Идора томонидан Ўзбекистондан олиб келинган туксиз шафтолиларда (нектарин) замбуруғли касаллик аниқланиши бунга сабаб бўлди.
“Россия томони Ўзбекистон нектарин партияларида ЕОИИ аъзо-давлатлари учун карантин бўлган замбуруғли касаллик - қўнғир монилиоз чириш (Monilinia fructicola) аниқлаганини маълум қилди”, - дейилган хабарда.
Қизиғи шундаки, илгари бу карантин объект ўзбек меваларида аниқланмаганди.
Россия томони текширув ўтказиш, туксиз шафтолиларнинг келиб чиқишини аниқлаш ва фақат "тоза" ҳудудларда етиштирилган меваларни етказиб беришга чақирди.
Росселхознадзор таъкидлашича, қўнғир монилиоз чириш касаллиги нафақат данакли меваларга, балки пўчоғли уруғи бўлган экинларига ҳам таъсир қилади - буларнинг ҳаммасини Ўзбекистон томони синчковлик билан текшириб чиқиши керак.
"Мулоқотнинг яна бир масаласи - ўзбек маҳсулотларида шарқий мевахўр капалаклар (Grapholitha molesta Busck.) аниқланиши. Ўзбекистон томони маҳсулотларда бу ҳашарот ҳақида импорт қилувчи давлатлардан келган хабарлар сонининг кўпайганини тасдиқлади, уни тарқалишини олдини олиш бўйича дастурга тузатиш киритиш режалаштирилган”, - деб қўшимча қилди идорада.
Илгарироқ қўнғир монилиоз чириш касаллиги Озарбайжондан олиб келинган туксиз шафтоли ва ўрикларнинг айрим партияларда аниқланганди.