Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Росселхознадзор яна Ўзбекистондан олиб келинган помидорларда вирус аниқлади

Томаты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2021
Oбуна бўлиш
Росселхознадзор Ўзбекистоннинг яна бир вилоятидан помидор етказиб беришни чеклади.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Росселхознадзор Тошкент вилоятидан Россияга помидор ва қалампир олиб келиш бўйича вақтинчалик чеклов жорий қилди. Чоралар 22 июлдан кучга киради.
Чекловнинг сабаби – бу вилоятдан олиб келинган помидорларда жигарранг бурушиқлик (ToBRFV) ва (Pepino mosaic virus) вируслари аниқланди.
Ўтган ҳафта 15 июлдан бошлаб РФ назорат идораси Бухоро вилоятидан помидор ва қалампир олиб келиш бўйича чеклов киритганди.
Ҳозир сабзавотларни бир қатор вилоятлардан етказиб беришда чекловлар мавжуд - чоралар тобамовирус туфайли қўлланилди.
Помидоры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2021
Россия Ўзбекистоннинг 15та корхонасига помидор ва қалампир импортига рухсат берди
Ҳар бир ҳолат бўйича ўсимликлар карантини ва ҳимоя қилиш республика идораси томонидан текширув ўтказилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон томони ЕОИИга аъзо давлатлар учун карантин объектлари, шу жумладан помидор меваларида жигарранг бурушиқлик (ToBRFV) ва (Pepino mosaic virus) вируслари йўқлигига кафолат берадиган корхоналар рўйхатини тақдим этиши зарур. Шундан кейингина Ўзбекистон сабзавотларининг Россия бозорига кириш масаласи кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, Росселхознадзор 2020 йил ноябрь - декабрь ойларида Ўзбекистоннинг Фарғона, Қашқадарё ва Навоий вилоятларидан, Россияда карантин рўйхатига киритилган объектлар аниқлангани туфайли, помидор ва қалампир олиб киришни таъқиқлаб қўйган эди. Кейинчалик айрим корхоналарга рухсат берилган эди.
Янгиликлар лентаси
0