https://sputniknews.uz/20210625/rossiya-ozbekistonning-15ta-korxonasidan-pomidor-va-qalampir-importiga-ruxsat-berdi-19412188.html
Россия Ўзбекистоннинг 15та корхонасига помидор ва қалампир импортига рухсат берди
Россия Ўзбекистоннинг 15та корхонасига помидор ва қалампир импортига рухсат берди
Sputnik Ўзбекистон
Росселхознадзор 28 июндан бошлаб Фарғона вилоятида фаолият кўрсатувчи 15 та корхонасидан Россияга помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берди. 25.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-25T14:33+0500
2021-06-25T14:33+0500
2023-04-05T18:33+0500
жамият
ўзбекистон
помидор
қалампир
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/19/19411007_0:983:2049:2135_1920x0_80_0_0_c073c620ac1a5d2743b76815119c3d32.jpg
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Россия Федерациясининг Ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати (Росселхознадзор) 28 июндан бошлаб Фарғона вилоятида фаолият кўрсатувчи 15та корхонадан Россияга помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берди.Бу Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси кафолати остида амалга оширилади.Росселхознадзор Ўзбекистон томони сабзавот жигарранг вирусдан холи бўлган корхоналар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, 22 июн куни бўлиб ўтган ўртасидаги музокараларда эришилган келишувлар натижалари асосида қарор қабул қилди.11та корхонадан помидор, 4та корхонадан қалампир олиб киришга рухсат берилди.Помидор:1. "Грин Хаус Данғара" МЧЖ;2. "Данғара агро томат" МЧЖ;3. "Камолхон хожи ота" МЧЖ;4. "Кодирова Мамлакатхон саодати" МЧЖ;5. "Жамолхон Усмонов" ф/х;6. "Водий Агро Ворлд" МЧЖ;7. "Исакхонзода Ханифахон" МЧЖ;8. "Агро Сервис Азиа" МЧЖ;9. “Марвел Инвест” МЧЖ;10. "Боғбон Саркор" ф/х;11. "Реал кабел инвест" МЧЖ.Қалампир:1. "Юлдашев Элдор" МЧЖ;2. “Vostochniy Aromat” МЧЖ;3. "Богбон Саркор" ф/х;4. "Far Promteximpeks" МЧЖ.Ўзбекистондан шу йил январь-апрель ойларида қиймати 23,6 млн долларлик 30,8 минг тонна помидор экспорт қилинган.Эслатиб ўтамиз, Россельхознадзор 2020 йилнинг ноябрь - декабрь ойларида Ўзбекистоннинг Фарғона, Қашқадарё ва Навоий вилоятларидан, Россияда карантин рўйхатига киритилган объектлар аниқлангани туфайли, помидор ва қалампир олиб киришни таъқиқлаб қўйган эди. Кейинчалик айрим корхоналарга рухсат берилган эди.
https://sputniknews.uz/20201218/Pomidor-va-alampir-Rossiya-ayrim-cheklovlarni-isman-bekor-ildi-15630937.html
https://sputniknews.uz/20210615/putin-migrantlarga-hujjatlarni-uzaytirmasdan-rossiyada-bolishga-ruxsat-berdi-19243751.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/19/19411007_0:791:2049:2327_1920x0_80_0_0_151ad44c706df5b3a35efc9216728a21.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, помидор, қалампир, россия
жамият, ўзбекистон, помидор, қалампир, россия
Россия Ўзбекистоннинг 15та корхонасига помидор ва қалампир импортига рухсат берди
14:33 25.06.2021 (янгиланди: 18:33 05.04.2023) Росселхознадзор 28 июндан бошлаб Фарғона вилоятида фаолият кўрсатувчи 15 та корхонасидан Россияга помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берди.
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Россия Федерациясининг Ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати (Росселхознадзор) 28 июндан бошлаб Фарғона вилоятида фаолият кўрсатувчи 15та корхонадан Россияга помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берди.
Бу Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси кафолати остида амалга оширилади.
Росселхознадзор Ўзбекистон томони сабзавот жигарранг вирусдан холи бўлган корхоналар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, 22 июн куни бўлиб ўтган ўртасидаги музокараларда эришилган келишувлар натижалари асосида қарор қабул қилди.
11та корхонадан помидор, 4та корхонадан қалампир олиб киришга рухсат берилди.
1. "Грин Хаус Данғара" МЧЖ;
2. "Данғара агро томат" МЧЖ;
3. "Камолхон хожи ота" МЧЖ;
4. "Кодирова Мамлакатхон саодати" МЧЖ;
5. "Жамолхон Усмонов" ф/х;
6. "Водий Агро Ворлд" МЧЖ;
7. "Исакхонзода Ханифахон" МЧЖ;
8. "Агро Сервис Азиа" МЧЖ;
11. "Реал кабел инвест" МЧЖ.
2. “Vostochniy Aromat” МЧЖ;
4. "Far Promteximpeks" МЧЖ.
Ўзбекистондан шу йил январь-апрель ойларида қиймати 23,6 млн долларлик 30,8 минг тонна помидор экспорт қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Россельхознадзор 2020 йилнинг ноябрь - декабрь ойларида Ўзбекистоннинг Фарғона, Қашқадарё ва Навоий вилоятларидан, Россияда карантин рўйхатига киритилган объектлар аниқлангани туфайли, помидор ва қалампир олиб киришни таъқиқлаб қўйган эди. Кейинчалик айрим корхоналарга рухсат берилган эди.