https://sputniknews.uz/20210912/toshkentda-haydovchi-boshqa-birining-yonini-olib-iio-xodimiga-tan-jarohati-etkazdi-20465689.html
Тошкентда ҳайдовчи бошқа бирининг ёнини олиб, ИИО ходимига тан жароҳати етказди
Тошкентда ҳайдовчи бошқа бирининг ёнини олиб, ИИО ходимига тан жароҳати етказди
Sputnik Ўзбекистон
Йўл четида тўхтаб турган автомобиль ҳайдовчиси ЙПХ инспекторлари ишига аралашган. 12.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-12T18:26+0500
2021-09-12T18:26+0500
2021-09-12T18:26+0500
ҳодисалар
тошкент
иибб
йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (йҳхбб)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/02/20343806_25:0:1275:703_1920x0_80_0_0_e4e5b1387d1ca4f266016a04ba615fb8.jpg
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Интернетда Тошкент шаҳрида ИИО ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал юз бергани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ матбуот хизмати воқеага муносабат билдирди.Маълум қилинишича, воқеа 12 сентябрь куни тахминан соат 12:20 ларда Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва КҲАЙ кўчалари кесишмасида рўй берган.Шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари 35 ёшли “Cobalt” ҳайдовчиси Б.У.ни йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун тўхтатишган. Унга нисбатан тегишли баённома расмийлаштириш жараёнида йўл четида тўхтаб турган автомобиль ҳайдовчиси 29 ёшли T.Р. бу ишга аралашган ва ходимларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилган. Т.Р. жанжал кўтариб, ИИО ходимига тан жароҳати етказган.Ҳуқуқбузарнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйиш мақсадида яқин орада хизмат олиб бораётган ППХ ходимлари етиб келишган. ИИО ходимлари T.Р.ни яқин орадаги ИИБга олиб кетиш учун транспорт воситасига ўтқазиш жараёнида акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган.Жанжал иштирокчилари Чилонзор тумани ИИО ФМБга олиб борилган. Ҳозир терговга қадар текширув олиб борилмоқда.Идора ички ишлар органлари ходимларининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатганларнинг қилмишига ҳуқуқий баҳо берилиши ва уларга нисбатан қонуний чора кўрилишини билдирган.
https://sputniknews.uz/20210210/Kattaronda-yana-bir-IIO-khodimi-zhavobgarlikka-tortildi-15974996.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/02/20343806_182:0:1119:703_1920x0_80_0_0_88800beacf4c0b41cacd6719ea6d2229.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , тошкент, иибб, йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (йҳхбб)
ҳодисалар , тошкент, иибб, йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (йҳхбб)
Тошкентда ҳайдовчи бошқа бирининг ёнини олиб, ИИО ходимига тан жароҳати етказди
Йўл четида тўхтаб турган автомобиль ҳайдовчиси ЙПХ инспекторлари ишига аралашган.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Интернетда Тошкент шаҳрида ИИО ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал юз бергани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ матбуот хизмати воқеага
муносабат билдирди. Маълум қилинишича, воқеа 12 сентябрь куни тахминан соат 12:20 ларда Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва КҲАЙ кўчалари кесишмасида рўй берган.
Шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари 35 ёшли “Cobalt” ҳайдовчиси Б.У.ни йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун тўхтатишган. Унга нисбатан тегишли баённома расмийлаштириш жараёнида йўл четида тўхтаб турган автомобиль ҳайдовчиси 29 ёшли T.Р. бу ишга аралашган ва ходимларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилган. Т.Р. жанжал кўтариб, ИИО ходимига тан жароҳати етказган.
Ҳуқуқбузарнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйиш мақсадида яқин орада хизмат олиб бораётган ППХ ходимлари етиб келишган. ИИО ходимлари T.Р.ни яқин орадаги ИИБга олиб кетиш учун транспорт воситасига ўтқазиш жараёнида акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Жанжал иштирокчилари Чилонзор тумани ИИО ФМБга олиб борилган. Ҳозир терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Идора ички ишлар органлари ходимларининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатганларнинг қилмишига ҳуқуқий баҳо берилиши ва уларга нисбатан қонуний чора кўрилишини билдирган.