Каттақўрғонда яна бир “ИИО ходими” жавобгарликка тортилди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишМигалка на крыше автомобиля полиции
Мигалка на крыше автомобиля полиции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2021
Oбуна бўлиш
23 ёшли йигит шаҳардаги 7-сон Тергов ҳибсхонаси атрофида ички ишлар органлари ходимларининг дала кийимини кийиб сайр қилиб юрган.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида ички ишлар ходимларининг кийимини кийиб юрган шахс жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, шаҳардаги 7-сон Тергов ҳибсхонаси атрофида ички ишлар органлари ходимларининг дала кийимини кийиб олган шахс ИИБ ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли ундан хизмат гувоҳномасини тақдим этиш сўралган. У эса хизмат гувоҳномаси йўқлигини айтган.
© Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматиКаттақўрғонда ички ишлар ходимларининг кийимини кийиб юрган шахс жавобгарликка тортилди
Каттақўрғонда ички ишлар ходимларининг кийимини кийиб юрган шахс жавобгарликка тортилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Ушбу шахс Нарпай тумани Чақар қишлоғида яшовчи 23 ёшли Ш.М. эканлиги, эгнидаги кийимни тахминан 2 ой олдин 240 минг сўмга тиктиргани ойдинлашган.
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2021
“Лайк” васвасаси: Сирдарёда ИИБ ходими кийимида рақсга тушган йигит 8 суткага қамалди
Унинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 209-1-моддаси (Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш)да кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломати аниқланганлиги сабабли унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судига юборилган.
Ҳозирда ушбу шахснинг ҳаракатлари юзасидан қўшимча текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ички ишлар органлари ходимининг формасини кийиб, машина капотида сайр қилган йигит ва уни видеога йигитлар беш суткага қамалгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0