“Ғарб-2021” машқларида илк бор "Платформ-М" жанговар роботлари қўлланилди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишПодготовка боевой техники к участию в параде Победы в Калининграде
Подготовка боевой техники к участию в параде Победы в Калининграде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2021
Oбуна бўлиш
Калининградда бўлиб ўтган Россия-Беларусь ўқув машқларида гусеницали робот ва учувчисиз аппаратлардан кенг фойдаланилди.
ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Россиянинг энг ғарбий нуқтаси Калининград вилоятида жойлашган “Правдинский” полигонида бўлиб ўтган “Ғарб-2021” ҳарбий ўқув машқларида илк бор граната отиш мосламалари (гранатомёт) билан қуролланган “Платформ-М” ҳужумчи робот тизимларидан фойдаланилди, дебе хабар қилди журналистларга Россия Мудофаа вазирлиги.
"Шаҳар шароитида шартли ноқонуний қуролланган тузилмаларни йўқ қилиш ҳамда стационар ва кўчма нишонларга зарба бериш бўйича қуролли кучлар машғулотлари доирасида, мото-ўқчи ва десантчи бўлинмалар “Платформадан-М” роботини масофадан туриб зарба бериш мақсадида фойдаланишди. Гусеницали юриш қисми блан жиҳозланган робот тўртта гранатамёт ва Калашников пулемёти билан қуролланган", - дейилади хабарда.
Жанговар роботлардан миналаштирилган ҳудудларда ҳамда разведка мақсадларида фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, ўқув машғулотлари доирасида "Орлан" ва "Форпост" учувчисиз аппаратлари нишонга олиш ҳамда зарба бериш самарадорлигини баҳолаш, артиллерия ва танк бўлинмаларининг зарбаларини аниқлаштириш ва разведка мақсадларида фойдаланилди.
“Учувчисиз аппаратлар нишонларни қидириш вақтини сезиларли қисқартириб, бир вақтнинг ўзида бир нечта маскировка қилган нишонларни кузатиш имконини берди. Шу билан бирга, машиналарнинг ўзларини ҳам сездирмади", - дейилган хабарда.
"Ғарб-2021" ҳарбий ўқув машқларида Россия ва Беларусия қуролли кучлари биргаликда ҳар икки йилда ўтказиб келинмоқда. Калининграддаги машғулот 2021 йилдаги якуний босқич бўлди.
© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишВоеннослужащий подготавливает к запуску беспилотный летательный аппарат
Военнослужащий подготавливает к запуску беспилотный летательный аппарат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2021
Военнослужащий подготавливает к запуску беспилотный летательный аппарат
Янгиликлар лентаси
0