Мирзиёев журналистлар ҳақида: ҳамиша президент ҳимоясида бўласиз

© Мухиддин АлиШавкат Мирзиеев участвует в работе съезда Либерально-демократической партии Узбекистана
Шавкат Мирзиеев участвует в работе съезда Либерально-демократической партии Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2021
Oбуна бўлиш
Мирзиёев журналистларни ўзининг энг яқин дўсти деб атади.
ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9-сентябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съездида сўзлаган нутқи давомида журналистлар ҳамиша президент ҳимоясида бўлишини таъкидлади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Жумладан, журналистлар ҳақида гапирар экан, Ўзбекистон президенти уларни ўз дўсти деб атади.
Логотип Россотрудничества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2021
Россия ва Ўзбекистон журналистлари ОАВни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишади
"Оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давом эттирилиб, журналистларнинг эркин фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратилади. Мен, ҳақиқат ва адолатни ўз эътиқоди деб биладиган барча журналистларни — ислоҳотларнинг фаол иштирокчилари, ўзимнинг энг яқин дўстларим деб биламан ва улар ҳамиша президент ҳимоясида бўлади", - деди Мирзиёев.
Ўзбекистон етакчиси ўз нутқларида журналистлар ҳақида кўп тўхталади. Давлат раҳбари вилоятлар бўйлаб ишчи сафарларида ҳам журналистлар билан тез-тез мулоқот қилиб келади.
Хоким города Коканда Маруф Усмонов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2021
“Экстравагант қарор”: ҳоким Маъруф Усмонов кутилмаганда хорижий журналистларга гид бўлди
Жумладан, Мирзиёев жорий йил март ойида Тошкент вилояти Чиноз туманига ташрифи давомида журналистлар билан суҳбатлашиб, улардан кўпроқ халқ дардини тинглашни сўраган эди.
"Бизнинг энг катта муаммоимиз - ҳамма амалдорлар ҳам қуйига тушиб, халқнинг ичига киришни уддалай олмаяпти. Юриш керак, халқнинг дардини эшитиш керак. Шу масалада журналистларга ҳам илтимосим бор - сиз ҳамма жойда юрасиз. Менинг қадамим етмаган жойда ҳам сиз албатта бўласиз. Халқ билан кўпроқ суҳбатлашинг, уларнинг дардини эшитинг", - деган эди ўшанда Ўзбекистон етакчиси.
Янгиликлар лентаси
0