https://sputniknews.uz/20210624/ekstravagant-qaror-hokim-maruf-usmonov-kutilmaganda-xorijiy-jurnalistlarga-gid-boldi-19386247.html
“Экстравагант қарор”: ҳоким Маъруф Усмонов кутилмаганда хорижий журналистларга гид бўлди
“Экстравагант қарор”: ҳоким Маъруф Усмонов кутилмаганда хорижий журналистларга гид бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Усмоновнинг айтишича, Қўқон муҳитини ўрганишга келган "Бутуниттифоқ старостаси" деб ном олган Калининда дастлаб Ўзбекистонда, сўнгра СССРда ёзувчилар уюшмасини... 24.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-24T08:59+0500
2021-06-24T08:59+0500
2021-06-24T09:33+0500
туризм
қўқон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/18/19386137_0:0:3641:2048_1920x0_80_0_0_8aa45bae8b84f5a1a1bb976aca66e30f.jpg
ТОШКЕНТ, 24 июн - Sputnik. Қўқон шаҳар ҳокими Маъруф Усмонов Туркий кенгаш туризм бўйича вазирларининг мажлисини ёритиш учун Фарғона вилояти Қўқон шаҳрига етиб келган журналистларни шахсан кутиб олиб, меҳмонхонагача бўлган масофада хорижий ОАВ вакиллари учун гид вазифасини бажариб борди, деб хабар бермоқда Қўқон шаҳридан Sputnik Ўзбекистон мухбири.Айни вақтда Қўқон шаҳрида Туркий кенгаш туризм бўйича вазирларининг мажлиси ўз ишини бошламоқда.Кенгашга аъзо мамлакатлар туризм соҳаси раҳбарлари пандемия туфайли таназзулга юз тутган туризм сектори олдидаги муаммоларни муҳокама қилиб, вазиятдан хавфсиз чиқиш йўлларини биргаликда излайдилар.Шу ўринда, ҳоким Маъруф Усмонов азал-азалдан “илм ва маданият ўчоғи” деган шарафли номга сазовор бўлиб келган Қўқонга янада кўпроқ сайёҳлар келишига замин яратиш учун бир гуруҳ хорижий журналистларга ҳатто гид бўлишга тайёрлигини намоён этди.Қўқон ҳақида маълумот берар экан, Маъруф Усмонов Қўқон ҳамиша ўз номига эга бўлганлигини “Қўқанду латиф” – яъни ширинсўз, меҳмондўст, латиф инсонлар шаҳри дея шуҳрат қозонганини таъкидлаб ўтди.“Ҳатто Садойи ўз шеърий сатрларида Қўқон ҳақида “сув сўраса – шарбат тутган шаҳар” дея ёзиб қолдирган. Қўқон ҳамиша маданиятда, илмда намуна бўлиб келган”, деди ҳоким.1709 йилдан 1876 йилгача Қўқон хонлиги мақомида бўлган шаҳарда ўз даврида адабий муҳит жуда яхши шаклланган. Ўзбекистондаги биринчи футбол жамоаси ҳам айнан Қўқонда таркиб топган.Бугунги кунда Қўқон номи билан боғлиқ 70га яқин ном бор: “Қўқон холва”, “Қўқон ош”, “Қўқон патир”, “Қўқон арава” ва ҳоказолар.Қўқонда бугунги кунда 76та маданий-мерос объектлари мавжуд. Шундан 24таси рус колониал вақтига тўғри келади.Ҳатто Қўқон муҳитини ўрганишга келган “Бутуниттифоқ старостаси” деб ном олган Михаил Калинин ҳам бу шаҳардаги ижодий муҳитни ўрганганидан сўнг, айнан шу ўрганиш сабаб аввал Ўзбекистонда, сўнгра СССРда ёзувчилар уюшмаси ташкил топади.Ҳокимнинг креатив ёндашуви журналистлар томонидан илиқ қарши олинди.Аммо бутун дунёга маданият ўчоғи маркази сифатида танилган Қўқон бу ютуқлар билан чекланиб қолмоқчимас. Шу бугун Туркий тилли давлатлар кенгашида Қўқон Туркий тилли давлатлар туристик пойтахти этиб сайланиши кутилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210624/qoqon---turkiy-dunyo-turistik-poytaxti-maqomini-olishi-mumkin---tafsilotlar-19384961.html
https://sputniknews.uz/20210612/qoqonda-turkiy-kengash-turizm-vazirlarining-vi-yigilishi-bolib-otadi-19219671.html
қўқон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Дилшода Раҳматова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/341/49/3414917_2292:101:3994:1803_100x100_80_0_0_1d51c694515a08c0bf3a09f945d5a0b4.jpg
Дилшода Раҳматова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/341/49/3414917_2292:101:3994:1803_100x100_80_0_0_1d51c694515a08c0bf3a09f945d5a0b4.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/18/19386137_454:0:3185:2048_1920x0_80_0_0_15dc8a139eeb5d9298efb0aec32ab7ed.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Дилшода Раҳматова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/341/49/3414917_2292:101:3994:1803_100x100_80_0_0_1d51c694515a08c0bf3a09f945d5a0b4.jpg
туризм, қўқон
“Экстравагант қарор”: ҳоким Маъруф Усмонов кутилмаганда хорижий журналистларга гид бўлди
08:59 24.06.2021 (янгиланди: 09:33 24.06.2021) Дилшода Раҳматова
редактор
Усмоновнинг айтишича, Қўқон муҳитини ўрганишга келган "Бутуниттифоқ старостаси" деб ном олган Калининда дастлаб Ўзбекистонда, сўнгра СССРда ёзувчилар уюшмасини ташкил топтириш ғояси туғилган
ТОШКЕНТ, 24 июн - Sputnik. Қўқон шаҳар ҳокими Маъруф Усмонов Туркий кенгаш туризм бўйича вазирларининг мажлисини ёритиш учун Фарғона вилояти Қўқон шаҳрига етиб келган журналистларни шахсан кутиб олиб, меҳмонхонагача бўлган масофада хорижий ОАВ вакиллари учун гид вазифасини бажариб борди, деб хабар бермоқда Қўқон шаҳридан Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Айни вақтда Қўқон шаҳрида Туркий кенгаш туризм бўйича вазирларининг мажлиси ўз ишини бошламоқда.
Кенгашга аъзо мамлакатлар туризм соҳаси раҳбарлари пандемия туфайли таназзулга юз тутган туризм сектори олдидаги муаммоларни муҳокама қилиб, вазиятдан хавфсиз чиқиш йўлларини биргаликда излайдилар.
Шу ўринда, ҳоким Маъруф Усмонов азал-азалдан “илм ва маданият ўчоғи” деган шарафли номга сазовор бўлиб келган Қўқонга янада кўпроқ сайёҳлар келишига замин яратиш учун бир гуруҳ хорижий журналистларга ҳатто гид бўлишга тайёрлигини намоён этди.
Қўқон ҳақида маълумот берар экан, Маъруф Усмонов Қўқон ҳамиша ўз номига эга бўлганлигини “Қўқанду латиф” – яъни ширинсўз, меҳмондўст, латиф инсонлар шаҳри дея шуҳрат қозонганини таъкидлаб ўтди.
“Ҳатто Садойи ўз шеърий сатрларида Қўқон ҳақида “сув сўраса – шарбат тутган шаҳар” дея ёзиб қолдирган. Қўқон ҳамиша маданиятда, илмда намуна бўлиб келган”, деди ҳоким.
1709 йилдан 1876 йилгача Қўқон хонлиги мақомида бўлган шаҳарда ўз даврида адабий муҳит жуда яхши шаклланган.
Ўзбекистондаги биринчи футбол жамоаси ҳам айнан Қўқонда таркиб топган.
Бугунги кунда Қўқон номи билан боғлиқ 70га яқин ном бор: “Қўқон холва”, “Қўқон ош”, “Қўқон патир”, “Қўқон арава” ва ҳоказолар.
Қўқонда бугунги кунда 76та маданий-мерос объектлари мавжуд. Шундан 24таси рус колониал вақтига тўғри келади.
Ҳатто Қўқон муҳитини ўрганишга келган “Бутуниттифоқ старостаси” деб ном олган Михаил Калинин ҳам бу шаҳардаги ижодий муҳитни ўрганганидан сўнг, айнан шу ўрганиш сабаб аввал Ўзбекистонда, сўнгра СССРда ёзувчилар уюшмаси ташкил топади.
Ҳокимнинг креатив ёндашуви журналистлар томонидан илиқ қарши олинди.
Аммо бутун дунёга маданият ўчоғи маркази сифатида танилган Қўқон бу ютуқлар билан чекланиб қолмоқчимас. Шу бугун Туркий тилли давлатлар кенгашида Қўқон Туркий тилли давлатлар туристик пойтахти этиб сайланиши кутилмоқда.