https://sputniknews.uz/20210907/hindiston-aholisida-olimga-olib-keluvchi-nipax-virusi-aniqlanmoqda-20399469.html
Ҳиндистон аҳолисида ўлимга олиб келувчи - нипаҳ вируси аниқланмоқда
Ҳиндистон аҳолисида ўлимга олиб келувчи - нипаҳ вируси аниқланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистонда аҳолида ўлимга олиб келувчи нипаҳ вирусининг аломатлари аниқланди. 07.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-07T15:40+0500
2021-09-07T15:40+0500
2021-09-07T17:00+0500
дунёда
ҳиндистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1391/93/13919393_0:154:3009:1846_1920x0_80_0_0_fae84b886a4f73e8609bdacb5e4c088e.jpg
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ҳиндистон аҳолиси ўртасида нипаҳ (NiV) вирусининг аломатлари аниқланди, деб хабар беради NDTV.Вилоят соғлиқни сақлаш вазири Вина Жоржнинг сўзларига кўра, ўлимга олиб келувчи вирус белгилари Ҳиндистоннинг Керала штатида бирданига 11 кишида аниқланди.Қайд этилишича, Кералада нипаҳ вирусига чалинган 12 ёшли бола вафот этди.Бу воқеадан сўнг, штат шифокорлари бола билан мулоқот қилган кишиларни текширишни бошладилар. Ҳозирда Кожикоде тиббиёт коллежи ва шифохонасида 38 киши карантинга олинди.Улардан 11 нафари вирус сабаб бўлган касалликнинг аломатлари кузатилмоқда. Шу билан бирга, барча беморларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.Ҳиндистон ССВ эпидемиологик назоратни кучайтириш ҳақида кўрсатма берди.Нипаҳ вируси мевахўр кўршапалар орқали тарқалиши маълум. Вирус ҳайвонларнинг сўлаги теккан меваларни истеъмол қилган одамларга юқади.Нипах вируси Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан энг хавфли вируслардан бири сифатида эътироф этилган. У одамларга ҳайвонлардан ўтади, шунингдек, касал одамдан бошқаларга ҳам юқади.Унга қарши дори ҳам, вакцина ҳам йўқ, вирус келтириб чиқарадиган касалликдан ўлим даражаси 40-75% оралиғида.Аввалроқ, Ҳиндистон ҳукумати касаллик тўртта тарқалиши ҳақида хабар берганди. Улар 2001, 2007, 2018 ва 2019 йилларда Ҳиндистон икки штатида кузатилган.
https://sputniknews.uz/20210531/bemorning-qozi-olib-tashlandi-hindistondan-song-misr-ham-qora-mogor-hujumiga-uchradi-19009432.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1391/93/13919393_170:0:2837:2000_1920x0_80_0_0_cc787fe000dd2be83e620d436bcfcfc3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ҳиндистон
Ҳиндистон аҳолисида ўлимга олиб келувчи - нипаҳ вируси аниқланмоқда
15:40 07.09.2021 (янгиланди: 17:00 07.09.2021) Ҳиндистонда аҳолида ўлимга олиб келувчи нипаҳ вирусининг аломатлари аниқланди.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ҳиндистон аҳолиси ўртасида нипаҳ (NiV) вирусининг аломатлари аниқланди, деб хабар беради NDTV.
Вилоят соғлиқни сақлаш вазири Вина Жоржнинг сўзларига кўра, ўлимга олиб келувчи вирус белгилари Ҳиндистоннинг Керала штатида бирданига 11 кишида аниқланди.
Қайд этилишича, Кералада нипаҳ вирусига чалинган 12 ёшли бола вафот этди.
Бу воқеадан сўнг, штат шифокорлари бола билан мулоқот қилган кишиларни текширишни бошладилар. Ҳозирда Кожикоде тиббиёт коллежи ва шифохонасида 38 киши карантинга олинди.
Улардан 11 нафари вирус сабаб бўлган касалликнинг аломатлари кузатилмоқда. Шу билан бирга, барча беморларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.
Ҳиндистон ССВ эпидемиологик назоратни кучайтириш ҳақида кўрсатма берди.
Нипаҳ вируси мевахўр кўршапалар орқали тарқалиши маълум. Вирус ҳайвонларнинг сўлаги теккан меваларни истеъмол қилган одамларга юқади.
Нипах вируси Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан энг хавфли вируслардан бири сифатида эътироф этилган. У одамларга ҳайвонлардан ўтади, шунингдек, касал одамдан бошқаларга ҳам юқади.
Унга қарши дори ҳам, вакцина ҳам йўқ, вирус келтириб чиқарадиган касалликдан ўлим даражаси 40-75% оралиғида.
Аввалроқ, Ҳиндистон ҳукумати касаллик тўртта тарқалиши ҳақида хабар берганди. Улар 2001, 2007, 2018 ва 2019 йилларда Ҳиндистон икки штатида кузатилган.