https://sputniknews.uz/20210531/bemorning-qozi-olib-tashlandi-hindistondan-song-misr-ham-qora-mogor-hujumiga-uchradi-19009432.html
“Беморнинг кўзи олиб ташланди”: Ҳиндистондан сўнг Миср ҳам “қора моғор” ҳужумига учради
“Беморнинг кўзи олиб ташланди”: Ҳиндистондан сўнг Миср ҳам “қора моғор” ҳужумига учради
Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистонда сўнг Мисрда 7 киши “қора моғор” – мукормикоз касаллигига чалинди. 31.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-31T18:09+0500
2021-05-31T18:09+0500
2021-05-31T18:20+0500
дунёда
миср
ҳиндистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0c/18689603_0:175:3019:1873_1920x0_80_0_0_9b494056aa6097e89aad5c42dae0727d.jpg
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ҳиндистонда сўнг Мисрда 7 киши “қора моғор” – мукормикоз касаллигига чалинди. Бундан аввал бу ўта хавфли касаллик Ҳиндистонда аниқланди: шифокорлар инфекция мияга ўтиб кетмаслиги учун беморларнинг кўзларини олиб ташлашга мажбур. Қора моғор”га чалинган беморларнинг тахминан 60 фоизи кўзларини йўқотишган.Мисрда касаллик пайдо бўлгани ҳақида Заказик университети ректори Усмон Шаълён маълум қилди.Ректорнинг сўзларига кўра, барча ҳолатлар Шарқия вилоятида қайд этилди.“Қора моғор” споралари тупроқ, чанг ва органик чириш маҳсулотларида сақланади. Бу замбуруғ одам организмига аксарият ҳолатларда ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмалари орқали тушади. Мутахассислар таъкидлашича, мукормикоз бошқа замбуруғлар каби узоқ вақт давомида гормонлар билан даволанган ва кислород таъминотига уланган COVID-беморларда аниқланмоқда. Касаллик, шунингдек, катта дозада стероидлар олган диабетикларда ҳам учрамоқда. Ушбу инфекция кўз, ўпка ва бурун-ҳалқумни шикастлайди.Айни вақтда Ҳиндистонда “қора моғор”га чалинганлар сони 11 мингдан ошди.
миср
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0c/18689603_145:0:2874:2047_1920x0_80_0_0_46908a41061e96f4b2828c9b1d7e4325.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, миср, ҳиндистон
“Беморнинг кўзи олиб ташланди”: Ҳиндистондан сўнг Миср ҳам “қора моғор” ҳужумига учради
18:09 31.05.2021 (янгиланди: 18:20 31.05.2021) Ҳиндистонда сўнг Мисрда 7 киши “қора моғор” – мукормикоз касаллигига чалинди.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ҳиндистонда сўнг Мисрда 7 киши “қора моғор” – мукормикоз касаллигига чалинди.
Бундан аввал бу ўта хавфли касаллик Ҳиндистонда аниқланди: шифокорлар инфекция мияга ўтиб кетмаслиги учун беморларнинг кўзларини олиб ташлашга мажбур. Қора моғор”га чалинган беморларнинг тахминан 60 фоизи кўзларини йўқотишган.
Мисрда касаллик пайдо бўлгани ҳақида Заказик университети ректори Усмон Шаълён маълум қилди.
Ректорнинг сўзларига кўра, барча ҳолатлар Шарқия вилоятида қайд этилди.
“Уч нафар бемор моғор билан зарарланган органларни олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилди, бир нафар беморнинг аҳволи оғир”, - деди ректор.
“Қора моғор” споралари тупроқ, чанг ва органик чириш маҳсулотларида сақланади. Бу замбуруғ одам организмига аксарият ҳолатларда ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмалари орқали тушади.
Мутахассислар таъкидлашича, мукормикоз бошқа замбуруғлар каби узоқ вақт давомида гормонлар билан даволанган ва кислород таъминотига уланган COVID-беморларда аниқланмоқда.
Касаллик, шунингдек, катта дозада стероидлар олган диабетикларда ҳам учрамоқда. Ушбу инфекция кўз, ўпка ва бурун-ҳалқумни шикастлайди.
Айни вақтда Ҳиндистонда “қора моғор”га чалинганлар сони 11 мингдан ошди.