https://sputniknews.uz/20210831/toshkentda-kinematografiya-sohasida-xorijiy-otm-filiali-tashkil-etildi-20315207.html
Тошкентда кинематография соҳасида хорижий ОТМ филиали ташкил этилди
Тошкентда кинематография соҳасида хорижий ОТМ филиали ташкил этилди
Sputnik Ўзбекистон
Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади. Драматургия ва продюсерлик Филиалнинг асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳисобланади. 31.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-31T17:31+0500
2021-08-31T17:31+0500
2021-08-31T17:31+0500
жамият
отм
герасимов номидаги бутунроссия давлат кинематография институти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/235/61/2356159_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_9fcbe13277522e58b0419f521d27ff04.jpg
ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан Тошкент шаҳрида “С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ташкил этилди.Қарорга кўра, Филиал “С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг (Россия Федерацияси) (БДКИ) юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида таркибий бўлинмаси – олий таълим муассасаси ҳисобланади.Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.Таълим жараёни Кинематография агентлиги билан келишган ҳолда БДКИ томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва дастурлар асосида рус тилида олиб борилади, шу билан бирга унда ўзбек тили ва Ўзбекистон тарихи ўқитилади.Қуйидагилар Филиалнинг асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳисобланади:Таълим кундузги, сиртқи шаклда ҳамда масофавий тарзда йўлга қўйилади. Битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот сифатида тан олинадиган Россия давлат намунасидаги БДКИ дипломи берилади.Филиалда давлат гранти асосида таълим олган битирувчилар 5 йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан кинокомпаниялар, телерадиокомпаниялар ёки кино ва телевидение соҳасидаги ташкилотларга тақсимланади.
https://sputniknews.uz/20210507/abduhakimov-va-bekmambetov-ozbekistonda-kinoturizmni-rivojlantirishga-kelishishdi-18635762.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/235/61/2356159_188:0:1313:844_1920x0_80_0_0_26f8f1120683f4421db204eda5d848b0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, отм, герасимов номидаги бутунроссия давлат кинематография институти
жамият, отм, герасимов номидаги бутунроссия давлат кинематография институти
Тошкентда кинематография соҳасида хорижий ОТМ филиали ташкил этилди
Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади. Драматургия ва продюсерлик Филиалнинг асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан Тошкент шаҳрида “С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали
ташкил этилди. Қарорга кўра, Филиал “С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг (Россия Федерацияси) (БДКИ) юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида таркибий бўлинмаси – олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.
Таълим жараёни Кинематография агентлиги билан келишган ҳолда БДКИ томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва дастурлар асосида рус тилида олиб борилади, шу билан бирга унда ўзбек тили ва Ўзбекистон тарихи ўқитилади.
Қуйидагилар Филиалнинг асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳисобланади:
Продюсерлик (турлари бўйича).
Таълим кундузги, сиртқи шаклда ҳамда масофавий тарзда йўлга қўйилади. Битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот сифатида тан олинадиган Россия давлат намунасидаги БДКИ дипломи берилади.
Филиалда давлат гранти асосида таълим олган битирувчилар 5 йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан кинокомпаниялар, телерадиокомпаниялар ёки кино ва телевидение соҳасидаги ташкилотларга тақсимланади.