https://sputniknews.uz/20210507/abduhakimov-va-bekmambetov-ozbekistonda-kinoturizmni-rivojlantirishga-kelishishdi-18635762.html
Абдуҳакимов ва Бекмамбетов Ўзбекистонда кинотуризмни ривожлантиришга келишишди
Абдуҳакимов ва Бекмамбетов Ўзбекистонда кинотуризмни ривожлантиришга келишишди
Sputnik Ўзбекистон
Меҳмон республиканинг юқори туристик салоҳияти, буюк қаҳрамонлар образлари, тарих ва табиий кинолокатсияларни инобатга олиб, йирик кинокомпанияларни... 07.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-07T11:57+0500
2021-05-07T11:57+0500
2023-04-05T18:33+0500
маданият
ўзбек кино
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/07/18635734_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_f0d539dcc14ca118f8a1011a552d4da8.jpg
ТОШКЕНТ, 7 май - Sputnik. Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов машҳур кинорежиссёр ва продюсер Тимур Бекмамбетовни қабул қилди, деб хабар бермоқда Туризм қўмитаси матбуот-хизмати.Учрашувда шунингдек россиялик кинорежиссёрнинг турмуш ўртоғи – Татаристон Республикаси президентининг ёрдамчиси, РФ Жамоатчилик палатаси аъзоси Наталия Фишман иштирок этди.Хорижий меҳмонлар Ўзбекистон туризми ва кинематографиясидаги йирик кўламли ислоҳотлар, хусусан виза тизимининг соддалаштирилиши ва туристик бизнесни ривожлантириш учун қулай шаротлар яратиш, "Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED" санитар-эпидемиологик хавфсизлик тизими, кино соҳасидаги "Rebate" тизими, миллий киноиндустрия учун тақдим этилган солиқ ва божхона преференсияларига оид маълумотлар билан таништирилди.Ўз навбатида, Тимур Бекмамбетов Ўзбекистонга ташрифининг илк лаҳзалариданоқ туризм соҳаси ривожи учун киритилган инвестициялар натижалари яққол кўзга ташланганини таъкидлаб, мамлакатнинг сайёҳлик ва меҳмондорчилик йўналишидаги ўзгаришларни юқори баҳолади. Шунингдек у ўзбек халқининг бағрикенглиги ва оқкўнгиллигини алоҳида қайд этиб, бу жиҳатларни филмларда акс эттириш лозимлигига урғу берди. Кинорежиссёр "дўстлик поезди"ни ташкил қилишни таклиф қилди, унинг фикрича, бу барча санъат намоёндаларини янада бирлаштиради.Томонлар Ўзбекистонда кинотуризмни ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашишди. Филмлар, сериаллар ва бошқа кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш имконини берувчи мамлакатнинг бой тарихий-маданий мероси: Марко Полонинг ёки Гонсалес де Клавихонинг Марказий Осиёга саёҳатлари алоҳида қайд этилди.Шу билан бирга, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби улуғ олимларимиз ҳаёти ва фаолиятига тўхталиб ўтилди. Амир Темур, Мангуберди каби тарихий шахслар тақдири ҳамда Кушон империяси, афсонавий Александра Окс ва А.Македонскийнинг минтақадаги даври воқеалари орқали минтақанинг бой тарихини кўрсатиб бериш лозимлиги таъкидланди. Бундан ташқари, Хўжа Насриддин каби халқ қаҳрамонларини ҳам эътибордан четда қолдирилмаслиги қўшимча қилинди.Меҳмон республиканинг юқори туристик салоҳияти, буюк қаҳрамонлар образлари, тарих ва табиий кинолокатсияларни инобатга олиб, йирик кинокомпанияларни Ўзбекистонга жалб қилишга туртки берувчи қатор ташаббусларни таклиф қилди.
https://sputniknews.uz/20191009/zbekkino-Markaziy-Osida-eng-yirik-kino-suratga-olish-bazasini-yaratishga-kirishdi-12580927.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/07/18635734_67:0:1250:887_1920x0_80_0_0_0d138c423d915cac13125fdbaf4fdccf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, ўзбек кино, россия
маданият, ўзбек кино, россия
Абдуҳакимов ва Бекмамбетов Ўзбекистонда кинотуризмни ривожлантиришга келишишди
11:57 07.05.2021 (янгиланди: 18:33 05.04.2023) Меҳмон республиканинг юқори туристик салоҳияти, буюк қаҳрамонлар образлари, тарих ва табиий кинолокатсияларни инобатга олиб, йирик кинокомпанияларни Ўзбекистонга жалб қилишга туртки берувчи қатор ташаббусларни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 7 май - Sputnik. Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов машҳур кинорежиссёр ва продюсер Тимур Бекмамбетовни қабул қилди, деб хабар бермоқда Туризм қўмитаси матбуот-хизмати.
Учрашувда шунингдек россиялик кинорежиссёрнинг турмуш ўртоғи – Татаристон Республикаси президентининг ёрдамчиси, РФ Жамоатчилик палатаси аъзоси Наталия Фишман иштирок этди.
Хорижий меҳмонлар Ўзбекистон туризми ва кинематографиясидаги йирик кўламли ислоҳотлар, хусусан виза тизимининг соддалаштирилиши ва туристик бизнесни ривожлантириш учун қулай шаротлар яратиш, "Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED" санитар-эпидемиологик хавфсизлик тизими, кино соҳасидаги "Rebate" тизими, миллий киноиндустрия учун тақдим этилган солиқ ва божхона преференсияларига оид маълумотлар билан таништирилди.
Ўз навбатида, Тимур Бекмамбетов Ўзбекистонга ташрифининг илк лаҳзалариданоқ туризм соҳаси ривожи учун киритилган инвестициялар натижалари яққол кўзга ташланганини таъкидлаб, мамлакатнинг сайёҳлик ва меҳмондорчилик йўналишидаги ўзгаришларни юқори баҳолади.
Шунингдек у ўзбек халқининг бағрикенглиги ва оқкўнгиллигини алоҳида қайд этиб, бу жиҳатларни филмларда акс эттириш лозимлигига урғу берди. Кинорежиссёр "дўстлик поезди"ни ташкил қилишни таклиф қилди, унинг фикрича, бу барча санъат намоёндаларини янада бирлаштиради.
Томонлар Ўзбекистонда кинотуризмни ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашишди. Филмлар, сериаллар ва бошқа кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш имконини берувчи мамлакатнинг бой тарихий-маданий мероси: Марко Полонинг ёки Гонсалес де Клавихонинг Марказий Осиёга саёҳатлари алоҳида қайд этилди.
Шу билан бирга, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби улуғ олимларимиз ҳаёти ва фаолиятига тўхталиб ўтилди. Амир Темур, Мангуберди каби тарихий шахслар тақдири ҳамда Кушон империяси, афсонавий Александра Окс ва А.Македонскийнинг минтақадаги даври воқеалари орқали минтақанинг бой тарихини кўрсатиб бериш лозимлиги таъкидланди. Бундан ташқари, Хўжа Насриддин каби халқ қаҳрамонларини ҳам эътибордан четда қолдирилмаслиги қўшимча қилинди.
Меҳмон республиканинг юқори туристик салоҳияти, буюк қаҳрамонлар образлари, тарих ва табиий кинолокатсияларни инобатга олиб, йирик кинокомпанияларни Ўзбекистонга жалб қилишга туртки берувчи қатор ташаббусларни таклиф қилди.