https://sputniknews.uz/20210831/ozbekiston-aqshni-toliblarning-ashaddiy-dushmanlarini-chiqarib-yuborish-haqida-ogohlantirdi-20307586.html
Ўзбекистон АҚШни толибларнинг “ашаддий душманларини” чиқариб юбориш ҳақида огоҳлантирди
Ўзбекистон АҚШни толибларнинг “ашаддий душманларини” чиқариб юбориш ҳақида огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда ҳукуматни толиблар эгаллаб олгандан сўнг мамлакатдан бир гуруҳ ҳарбийлар Ўзбекистон томон қочган. 31.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-31T13:12+0500
2021-08-31T13:12+0500
2021-08-31T13:12+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
ўзбекистон
ақш
толибон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1f/20301232_0:359:3001:2047_1920x0_80_0_0_f4dc409f4f8fa9a304ff7d6c17c4aed8.jpg
ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. Ҳудудига бир гуруҳ афғон учувчилари қочган Ўзбекистон ҳукумати АҚШдан уларни “Толибон”* ҳаракати билан “кескин муносабатлардан қочиш” мақсадида тезроқ бошқа учинчи мамлакатга кўчиришни сўрамоқда. Бу ҳақда Американинг “The Wall Street Journal” газетаси ўз манбаларига таянган ҳолда ёзмоқда.Афғонистонда ҳукуматни толиблар эгаллаб олгандан сўнг мамлакатдан бир гуруҳ Ҳарбий-ҳаво кучлари учувчилари Ўзбекистонга қочган.Нашр маълумотларига кўра, бортида юзлаб одамлар – учувчиларнинг ҳамкасблари ва қариндошлари бўлган 46 та самолёт ва вертолётлар ҳақида бормоқда.Таъкидланишича, ҳарбий учувчилар толибларнинг “энг ашаддий душманларидан бири” саналади чунки улар ўнлаб йиллар давом этган тўқнашувларда кўплаб қурбонлар олиб келган.Ўзбекистонга жами шу йўл билан 585 афғонлар келгани айтилмоқда, ҳозир улар COVID-19 беморлари учун мўлжалланган вақтинчалик госпиталларда яшашмоқда.Шу боис Тошкент Вашингтондан Кобул билан муносабатларни кескинлаштиришнинг олдини олиш учун Афғонистон фуқароларини тезроқ учинчи мамлакатларга олиб кетишни сўрамоқда.АҚШ Давлат департаменти мазкур ҳолатга муносабат билдирган: “Уларнинг узоқ муддатли хавфсизлигини таъминлаш борасида мавжуд барча имкониятларни ишга солган вақтимизда Ўзбекистон ҳукумати афғонларни қабул қилишни давом этаётгани сабаб миннатдорчилик билдирамиз”.* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
https://sputniknews.uz/20210816/mudofaa-vazirligi-ozbekiston-hududida-afgon-qurolli-kuchlari-samolyoti-qulaganini-tasdiqladi-20097971.html
https://sputniknews.uz/20210820/ozbekistonda-urib-tushirilgan-afgon-hhk-samolyoti-uchuvchilari-reanimatsiyadan-chiqarildi-20167344.html
https://sputniknews.uz/20210831/tiv-afgon-qochoqlari-uchun-chegara-ochilganini-rad-etdi-20301822.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1f/20301232_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_d3ce748050a40bbd530661a433949e72.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, ўзбекистон, ақш, толибон
афғонистонда вазият кескинлашуви, ўзбекистон, ақш, толибон
Ўзбекистон АҚШни толибларнинг “ашаддий душманларини” чиқариб юбориш ҳақида огоҳлантирди
Афғонистонда ҳукуматни толиблар эгаллаб олгандан сўнг мамлакатдан бир гуруҳ ҳарбийлар Ўзбекистон томон қочган.
ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. Ҳудудига бир гуруҳ афғон учувчилари қочган Ўзбекистон ҳукумати АҚШдан уларни “Толибон”* ҳаракати билан “кескин муносабатлардан қочиш” мақсадида тезроқ бошқа учинчи мамлакатга кўчиришни сўрамоқда. Бу ҳақда Американинг “The Wall Street Journal” газетаси ўз манбаларига таянган ҳолда
ёзмоқда. Афғонистонда ҳукуматни толиблар эгаллаб олгандан сўнг мамлакатдан бир гуруҳ Ҳарбий-ҳаво кучлари учувчилари Ўзбекистонга қочган.
Нашр маълумотларига кўра, бортида юзлаб одамлар – учувчиларнинг ҳамкасблари ва қариндошлари бўлган 46 та самолёт ва вертолётлар ҳақида бормоқда.
Таъкидланишича, ҳарбий учувчилар толибларнинг “энг ашаддий душманларидан бири” саналади чунки улар ўнлаб йиллар давом этган тўқнашувларда кўплаб қурбонлар олиб келган.
Ўзбекистонга жами шу йўл билан 585 афғонлар келгани айтилмоқда, ҳозир улар COVID-19 беморлари учун мўлжалланган вақтинчалик госпиталларда яшашмоқда.
Шу боис Тошкент Вашингтондан Кобул билан муносабатларни кескинлаштиришнинг олдини олиш учун Афғонистон фуқароларини тезроқ учинчи мамлакатларга олиб кетишни сўрамоқда.
АҚШ Давлат департаменти мазкур ҳолатга муносабат билдирган: “Уларнинг узоқ муддатли хавфсизлигини таъминлаш борасида мавжуд барча имкониятларни ишга солган вақтимизда Ўзбекистон ҳукумати афғонларни қабул қилишни давом этаётгани сабаб миннатдорчилик билдирамиз”.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти