Толиблар Афғонистонда янги таълимни қандай шакллантиришмоқчи

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишУченики в классе школы для бывших беспризорных детей Aschiana в Кабуле
Ученики в классе школы для бывших беспризорных детей Aschiana в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2021
Oбуна бўлиш
“Толибон”* томонидан белгиланган таълим тизимида талаба қизлар ва ўғил болалар алоҳида синфларда ўқийди.
ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Толиблар тайинланган Афғонистон олий таълим вазири Абдул Баки Ҳаққоний мамлакатда талаба қизлар ва ўғил болалар алоҳида синфларда таҳсил олишини маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
Унинг сўзларига кўра, қизлар таълим олиш ҳуқуқига эга, аммо улар ўғил болалар билан бирга ўқий олишмайди.
“Бу орқали талаба қизларнинг “хавфсиз таълим муҳити” таъминланади”, - дейди Ҳаққоний.
Вазир, шунингдек, тез орада университетлар қайта очилиши ва ўқитувчиларга маош тўланишини ваъда қилган.
Юный житель кишлака Мадузай-Кала под Кандагаром - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Жафокаш афғон халқи
Аввалроқ Афғонистон Олий таълим вазирлиги Кобулда университет профессорлари, академиклар ва вазирликнинг собиқ амалдорлари иштирокида конференция ўтказганди. Унда собиқ таълим ходимлари ва университет профессорлари "Толибон"*га таълимнинг янги шаклини яратиш ўрнига мавжуд таълим тизимини сақлаб қолиш ва модернизация қилишга чақирган.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0