Мана бир неча ўн йилдирки, афғон халқи уруш азобини чекади, айниқса сўнгги кунлар улар ҳаётини тамоман ўзгартириб юборди. 15 август куни "Толибон"* ҳукумат... 19.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда ҳукумат ўзгаргандан кейин кўплаб фуқаролар мамлакатни тарк этишга уринмоқда. Улар ҳар қандай йўл билан бўлсада, хорижга кетиш илинжида туну кун Кобул аэропортида қолишмоқда. Дуч келган самолётга миниб олишга ҳаракат қилишмоқда. Афсуски, кетиш истагида бўлганларнинг айримлари ур-йиқитда ва самолётдан тушиб кетиб, аянчли ўлим топди.БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Хавфсизлик кенгаши йиғилишида барча давлатларни афғонистонлик қочоқларни қабул қилишга ва уларни ортга қайтармасликка чақирди.У БМТ Хавфсизлик кенгаши ва жаҳон ҳамжамияти Афғонистон яна террорчи ташкилотлар учун хавфсиз ҳудудга айланмаслигини кафолатлаши ва глобал террорчилик хавфига қарши барча воситаларни қўллаши лозимлигини билдирди.* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Мана бир неча ўн йилдирки, афғон халқи уруш азобини чекади, айниқса сўнгги кунлар улар ҳаётини тамоман ўзгартириб юборди. 15 август куни "Толибон"* ҳукумат тепасига келди, мамлакат президенти Ашраф Ғани БААга қочиб кетди.
Кобулда машина юкхонасида кетаётган оила, 2013 йил
Афғонистонда ҳукумат ўзгаргандан кейин кўплаб фуқаролар мамлакатни тарк этишга уринмоқда. Улар ҳар қандай йўл билан бўлсада, хорижга кетиш илинжида туну кун Кобул аэропортида қолишмоқда. Дуч келган самолётга миниб олишга ҳаракат қилишмоқда. Афсуски, кетиш истагида бўлганларнинг айримлари ур-йиқитда ва самолётдан тушиб кетиб, аянчли ўлим топди.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Хавфсизлик кенгаши йиғилишида барча давлатларни афғонистонлик қочоқларни қабул қилишга ва уларни ортга қайтармасликка чақирди.
У БМТ Хавфсизлик кенгаши ва жаҳон ҳамжамияти Афғонистон яна террорчи ташкилотлар учун хавфсиз ҳудудга айланмаслигини кафолатлаши ва глобал террорчилик хавфига қарши барча воситаларни қўллаши лозимлигини билдирди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти