Ўзбекистонлик талабаларнинг Россияда таҳсил олиши: квота, эмланиш ва ётоқхона

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишСтуденты
Студенты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2021
Oбуна бўлиш
1 сентябрь яқинлашиб келмоқда ва кўплаб ўзбекистонлик талабаларни пандемия шароитида Россияга келиш ва ўқиш шароитларига оид саволлар ўйлантираши табиий.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Анна Черкасова. Россия олийгоҳлари МДҲ мамлакатларидан бўлган талабаларни қабул қилишга тайёрми ва қандай шартлар асосида, чет элликлар учун квоталар нақадар кўпайтирилади, Sputnik мухбири шу ва бошқа масалаларни Россия Давлат думасининг таълим ва фан бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари Любовь Духанина билан муҳокама қилди.
Любовь Духанинанинг сўзларига кўра, Россияга ўқишга келмоқчи бўлган ҳамма хорижликлар талабаларнинг мамлакатга киришига рухсат берилиши мумкин. Бу масала тез кунда Давлат думасидаМаълумот учун
Россия Фан ва олий таълим вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатдаги 688 та ОТМда 297,9 минг хоржлик талаба таҳсил олади. Олийгоҳлар орасида Қозон федерал университети (КФУ) – 9 256, Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) – 7 569, “Синергия” Москва молия-саноат университети – 7 008; “Иқтисодиёт олий мактаби” миллий тадиқиқот университети (НИУ ВШЭ) – 5 238; Пётр Биринчи Санкт-Петербург политехника университети (СПбПУ) – 5 036 машҳур. кўриб чиқилади.
Депутат бугунги кунда Россия ҳудудига парвозлар қайта тикланган ва эпидемиологик вазият яхши бўлган мамлакат фуқаролари кириши мумкинлигини эслатди. ОТМ ҳар билан мамлакатга келаётган хорижлик талаба ҳақида Россия Рақамлар вазирлигига хабар бериши шарт. Бу чет элликнинг чегарани кесиб ўтишда бирор муаммога дуч келмаслиги учун қилинади.
Ўз ўрнида, талабалар ўз институти ёки университетини ўзининг келиш санаси ҳақида олдиндан хабардор қилишлари лозим. Бундан ташқари, коронавирусга топширилган ПЗР тестининг мусбат натижаси қўлида бўлиши керак. Россияга келгандан кейин 72 соат ичида қайтадан коронавирус тест топшириш талаб қилинади. Тест жавоби тайёр бўлгунга қадар хорижлик талаба масофавий шаклда ўқиб туради.

Қайси вакцина билан Россия ОТМга киритишади

Кўпчилик ўзбекистонлик талабаларни Россия олийгоҳлари ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой ёки “AstraZeneca”, “Pfizer” билан эмланганлик тўғрисидаги сертификатни тан оладими ёки йўқми деган ўйлантиради.
“Россия мамлакатларга эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни ўзаро тан олиш тамойилидан фойдаланишни таклиф қилди, шундай экан бунда муаммо туғилмайди”, - деди Духанина.
Россия Фан ва олий таълим вазирлиги раҳбари Валерий Фальков талабалар эмланганлиги ёки эмланмаганидан қатъи назар уларнинг ҳаммасининг машғулотларга қатнашга ва ётоқхонага жойлашиш имкони бўлиши кераклигини маълум қилди. Шу билан бирга, эмланмаган талабаларни масофавий таълим шаклига ўтказиш, ётоқхонага жойлашиш вақтида иммунизациясини инобатга олиш тавсия қилинмоқда.
Дистанционное обучение - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
Россияда эмланмаган талабаларни масофавий таълимга ўтказиш тавсия қилинди
Қайд этилишича, ОТМлар минтақадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўқув жараёнини ташкиллаштиради. Духанинанинг сўзларига кўра, айрим олийгоҳлар талабаларни анъанавий ва масофавий таълим шакли учун гуруҳларга ажратмоқда.
“ОТМ из имкониятларидан ва инфратузилмасидан келиб чиққан ҳолда талабаларни ўқитиш жараёнини ташкиллаштиради, лекин Роспотребназдор томонидан тавсия қилинган қоидаларга риоя қилган тарзда”, - дейди Любовь Духанина.

Россия ОТМларида хорижлик талабалар учун квота икки бараварга кўпайтирилади

Депутатнинг маълум қилишича, яқин йилларда Россияда Ҳукумат томонидан белгиланган квота доирасида таҳсил оладиган чет эллик талабалар сони икки бараварга ошади.
Студенты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2021
Карантин ва вакцина: Россияда хорижлик талабалар ўқиши қандай ташкил қилинади
Йилдан йилга Россияда ўқиш истагида бўлган бошқа мамлакат фуқароларидан келиб тушаётган аризалар сони ўсиб бормоқда.
2021-2022 йилларда квота 18 минг кишига берилган, квоталар сони 2022-2023 йилларда 23 минг, 2023-2024 йилдан бошлаб 30 мингтага етади.

Маълумот учун

Россия Фан ва олий таълим вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатдаги 688 та ОТМда 297,9 минг хоржлик талаба таҳсил олади. Олийгоҳлар орасида Қозон федерал университети (КФУ) – 9 256, Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) – 7 569, “Синергия” Москва молия-саноат университети – 7 008; “Иқтисодиёт олий мактаби” миллий тадиқиқот университети (НИУ ВШЭ) – 5 238; Пётр Биринчи Санкт-Петербург политехника университети (СПбПУ) – 5 036 машҳур.
Янгиликлар лентаси
0