Россияда эмланмаган талабаларни масофавий таълимга ўтказиш тавсия қилинди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишДистанционное обучение
Дистанционное обучение - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
Oбуна бўлиш
Шунингдек, Россия ОТМларига сессияни эмланган ва эмланмаган талабалар учун алоҳида ташкил этиш тавсия қилинган.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Россия фан ва олий таълим вазирлиги коронавирусга қарши эмланмаган талабаларни масофавий таълим шаклига ўтказишни тавсия қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Вазирлик буни Россиянинг ҳар бир ҳудудидаги эпидемиологик вазиятни инобатга ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Таъкидланишича, эмланмаган талабалар учун олийгоҳ биноларига келишнинг алоҳида режими ўрнатилади. Эмланган талабалар учун дарслар олийгоҳда ўтказилади ва уларнинг бинога киришига ҳеч қандай чеклов ўрнатилмайди.
Бундан ташқари, Россия вазирлиги ОТМларга сессияни эмланган ва эмланмаган талабалар учун алоҳида ташкил этишни тавсия қилган.
Янгиликлар лентаси
0