Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартиби белгиланди

© AP Photo / Matthias Balk/dpa Покупатель с тележкой, наполненной продуктами в супермаркете в Германии
Покупатель с тележкой, наполненной продуктами в супермаркете в Германии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2021
Oбуна бўлиш
Минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик мезони (ёки чегараси) сифатида фойдаланилади.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. “Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибини амалиётга жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик мезони (ёки чегараси) сифатида фойдаланилади.
2022 йилдан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали оилани кам таъминланган деб эътироф этиш жараёнида қўлланиладиган ва жон бошига тўғри келадиган бир ойлик даромад мезони минимал истеъмол харажатларига тенглаштирилади.
Ҳар йили август ойигача минимал истеъмол харажатлари қийматининг прогноз параметрлари инфляция кутилмаларидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Минимал истеъмол харажатлари ва камбағаллик даражаси ҳар йилги ҳисобот йилида инфляция даражасидан келиб чиқиб, кейинги йилнинг 20 январига қадар эълон қилиб борилади.
Минимал истеъмол харажатлари таркиби камида ҳар 5 йилда қайта кўриб чиқилади.
Покупатель с тележкой, наполненной продуктами в супермаркете в Австрии  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
Ўзбекистонда илк бор минимал истеъмол харажатлари миқдори ҳисоблаб чиқилди
Қарор билан Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати ва камбағаллик чегарасини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Янгиликлар лентаси
0