https://sputniknews.uz/20210531/ozbekistonda-ilk-bor-minimal-istemol-xarajatlari-miqdori-hisoblab-chiqildi--18999821.html
Ўзбекистонда илк бор минимал истеъмол харажатлари миқдори ҳисоблаб чиқилди
Ўзбекистонда илк бор минимал истеъмол харажатлари миқдори ҳисоблаб чиқилди
Sputnik Ўзбекистон
МИХ кўрсатгичи – миллий камбағаллик чегарасини белгилаш, ижтимоий ҳимоя ва манзилли ёрдам кўрсатиш дастурларида фойдаланиш мумкин. 31.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-31T13:45+0500
2021-05-31T13:45+0500
2021-05-31T14:08+0500
иқтисод
оила
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1371/21/13712140_0:0:3083:1734_1920x0_80_0_0_7f338dd26ea9efa06d36557337541eec.jpg
ТОШКЕНТ, 31 май – Sputnik. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ўзбекистонда илк бор минимал истеъмол харажатларининг қийматини ҳисоблаб чиқди. Бу ҳақида АОКАда бўлиб ўтган анжумандан Sputnik мухбири хабар қилмоқда. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, аҳолининг энг камбағал қатлами истеъмол саватида озиқ-овқатлар харажатларнинг – 68% улушини ташкил қилган. Шунингдек, ушбу кўрсатгични ҳисобга олишда, халқаро ташкилотлар томонидан белгиланган зарурий энергиявий қиймат - бир киши бир кун давомида истеъмол қиладиган калориялар миқдори (2200 ККал) ҳам инобатга олинган. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ўзбекистонда биринчи бор МИХ кўрсатгичини ҳисоблашда Жаҳон банки билан ҳамкорлик қилган. Улар, республиканинг турли ҳудудларида яшовчи 5400 нафар оилаларни танлаб олиб, маълум муддат давомида уларнинг барча даромад ва харажатларини кузатиб боришган. Вазирлик хабарига кўра, 2021 йилда худди шундай кузатув 10 000 хўжаликда олиб борилади ва келгуси йилги МИХ кўрсатгичи аниқланади. МИХ кўрсатгичи – миллий камбағаллик чегарасини белгилаш учун асос бўлади. Ундан ижтимоий ҳимоя ва ёрдам кўрсатиш дастурларида самарали мезон сифатида фойдаланиш мумкин. МИХ кўрсатгичига асосланиб 2020 йил охирида Ўзбекистонда камбағаллар сонини аниқлаш мумкин бўлади.
https://sputniknews.uz/20201119/zbekistonda-istemol-savatining-loyiasi-ishlab-chiilmoda-15440644.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1371/21/13712140_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_7d9502cd5b97ef52262e5c852b9fab9d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, оила
Ўзбекистонда илк бор минимал истеъмол харажатлари миқдори ҳисоблаб чиқилди
13:45 31.05.2021 (янгиланди: 14:08 31.05.2021) МИХ кўрсатгичи – миллий камбағаллик чегарасини белгилаш, ижтимоий ҳимоя ва манзилли ёрдам кўрсатиш дастурларида фойдаланиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 31 май – Sputnik. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ўзбекистонда илк бор минимал истеъмол харажатларининг қийматини ҳисоблаб чиқди. Бу ҳақида АОКАда бўлиб ўтган анжумандан Sputnik мухбири хабар қилмоқда.
Дастлабки ҳисоб-китоблар натижасида аниқланишига кўра, Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлар 440 минг сўм деб белгиланган. Ушбу харажатлар таркибига озиқ-овқат харажатлари,ноозиқ-овқат харажатлар ва хизматлар киритилган.
Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, аҳолининг энг камбағал қатлами истеъмол саватида озиқ-овқатлар харажатларнинг – 68% улушини ташкил қилган.
Шунингдек, ушбу кўрсатгични ҳисобга олишда, халқаро ташкилотлар томонидан белгиланган зарурий энергиявий қиймат - бир киши бир кун давомида истеъмол қиладиган калориялар миқдори (2200 ККал) ҳам инобатга олинган.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ўзбекистонда биринчи бор МИХ кўрсатгичини ҳисоблашда Жаҳон банки билан ҳамкорлик қилган. Улар, республиканинг турли ҳудудларида яшовчи 5400 нафар оилаларни танлаб олиб, маълум муддат давомида уларнинг барча даромад ва харажатларини кузатиб боришган. Вазирлик хабарига кўра, 2021 йилда худди шундай кузатув 10 000 хўжаликда олиб борилади ва келгуси йилги МИХ кўрсатгичи аниқланади.
МИХ кўрсатгичи – миллий камбағаллик чегарасини белгилаш учун асос бўлади. Ундан ижтимоий ҳимоя ва ёрдам кўрсатиш дастурларида самарали мезон сифатида фойдаланиш мумкин. МИХ кўрсатгичига асосланиб 2020 йил охирида Ўзбекистонда камбағаллар сонини аниқлаш мумкин бўлади.