Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев подписывает документы.
Шавкат Мирзиёев подписывает документы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2021
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари янги тайинланган элчиларни Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги кенг миқёсли демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар давом этаётган муҳим тарихий даврда мамлакатда дипломатик миссиясини бошлагани билан самимий табриклади.
ТОШКЕНТ, 25 авг - Sputnik. 25 август куни хорижий давлатларнинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчилари томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Руминия элчиси Даниель Кристиан Чобану, Польша Республикаси элчиси Радослав Грук, Тожикистон Республикаси элчиси Абдужаббор Раҳмонзода, Швейцария Конфедерацияси элчиси Константин Оболенский ва Германия Федератив Республикаси элчиси Тило Клиннердан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
Давлат раҳбари янги тайинланган элчиларни Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги кенг миқёсли демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар давом этаётган муҳим тарихий даврда мамлакатда дипломатик миссиясини бошлагани билан самимий табриклади.
Амалга оширилаётган очиқ ва прагматик ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари тўғрисида сўз юритар экан, президент хорижий ҳамкор мамлакатлар, аввало, қўшни давлатлар билан дўстона муносабатлар ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганини алоҳида қайд этди.
Президент Узбекистана принял участие в саммите ОДКБ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Ўзбекистон МОда минтақавий хавфсизликни таъминлашга кўмаклашади - Мирзиёев
Жорий йил август ойининг бошида Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви муваффақиятли ўтказилгани, ушбу тадбир яқин минтақавий ҳамкорликнинг кун тартиби кенг эканлигини яна бир бор намойиш этгани мамнуният билан қайд этилди.
Ўзбекистон етакчиси Афғонистондаги вазият ривожи билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратди. Бугун ушбу мамлакатда рўй бераётган воқеалар бутун халқаро ҳамжамиятда ташвиш уйғотаётгани таъкидланди.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Шавкат Мирзиёев ички ва ташқи сиёсатнинг ўзаро боғлиқ ва уйғун жиҳатлари ҳақида
Ўзбекистон афғон инқирозини тез фурсатда тартибга солишга кўмаклашиш учун муҳим ташаббусларни илгари сураётгани ва зарур саъй-ҳаракатларни амалга ошираётгани қайд этилди.
Ўзбекистон президенти ўз сўзи якунида дипломатик ваколатхоналар раҳбарларига уларнинг Ўзбекистон Республикаси билан дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.
Қисқа суҳбатда дипломатлар самимий қабул ва мамлакатда самарали фаолият учун яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдирдилар. Элчилар мамлакатлар ўртасидаги шериклик алоқаларини ҳар томонлама ривожлантириш учун бор куч-ғайратини сафарбар қилишини қайд этдилар.
Янгиликлар лентаси
0