https://sputniknews.uz/20210824/oav-amerika-mrb-rahbari-tolibon-siyosiy-ofisi-etakchisi-bilan-yashirincha-uchrashdi-20220900.html
ОАВ: Америка МРБ раҳбари “Толибон”* сиёсий офиси етакчиси билан яширинча учрашди
ОАВ: Америка МРБ раҳбари “Толибон”* сиёсий офиси етакчиси билан яширинча учрашди
Sputnik Ўзбекистон
“The Washington Post” АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори “Толибон”* ҳаракати сиёсий етакчиларидан бири билан яширинча учрашганини хабар қилди. 24.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-24T17:53+0500
2021-08-24T17:53+0500
2021-08-24T17:53+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
ақш
афғонистон
толибон
кобул
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0b/15763412_0:239:2791:1809_1920x0_80_0_0_19da71f61623797140f81b697662a10b.jpg
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. АҚШ Марказий разведка бошқармаси (Central Intelligence Agency, CIA) директори Уильям Бернс “Толибон”* ҳаракати сиёсий етакчиларидан бири Абдул Ғани Бародар билан яширинча учрашди. Бу ҳақда “The Washington Post” Америка маъмуриятидаги манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.Таъкидланишича, учрашув 23 август куни Кобулда бўлиб ўтган. Бу толиблар Афғонистонни эгаллаб олгандан кейин АҚШ ва улар ўртасидаги бундай даражадаги биринчи музокаралар экани айтилмоқда.Нашрнинг ёзишича, АҚШ президенти Жо Байден Бернсни Кобулга у ерда авакуация ишларини ўтказиш муносабати билан юборган. Тахмин қилинишича, учрашувда томонлар 31 куни якунланиши керак бўлган Кобулдаги НАТО мамлакатларининг эвакуация муддатини узайтириш масаласига тўхталишган.МРБ бу хабар юзасидан изоҳ беришдан бош тортган.Бародар толибларнинг биринчи ҳукуматида мудофа вазирининг ўринбосари лавозимини эгаллаган эди. 2010 йилда у МРБ ва Покистон махсус хизматларининг қўшма операцияси натижасида ҳибсга олинган. Кейинги саккиз йилни қамоқда ўтганган. 2018 йилда уни озод қилишди, бу Вашингтон ва толиблар ўртасидаги сиёсий келишувларнинг биринчи қадами бўлди. 2020 йилда Бародар Қатарда АҚШ билан битим имзолади, у Америка қўшинларини Афғонистон олиб чиқиб кетишни назарда тутарди.* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
https://sputniknews.uz/20210823/tolibon-aqsh-uchun-qizil-chiziq-belgiladi-20196052.html
https://sputniknews.uz/20210824/prezident-kerakmas-afgonistonni-bir-necha-kishi-boshqaradi-20210627.html
кобул
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0b/15763412_31:0:2760:2047_1920x0_80_0_0_72bec9b0feaf55fdb2f9ef503485ae0e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, ақш, афғонистон, толибон, кобул
афғонистонда вазият кескинлашуви, ақш, афғонистон, толибон, кобул
ОАВ: Америка МРБ раҳбари “Толибон”* сиёсий офиси етакчиси билан яширинча учрашди
“The Washington Post” АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори “Толибон”* ҳаракати сиёсий етакчиларидан бири билан яширинча учрашганини хабар қилди.
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. АҚШ Марказий разведка бошқармаси (Central Intelligence Agency, CIA) директори Уильям Бернс “Толибон”* ҳаракати сиёсий етакчиларидан бири Абдул Ғани Бародар билан яширинча учрашди. Бу ҳақда “The Washington Post” Америка маъмуриятидаги манбаларига таянган ҳолда
хабар бермоқда.
Таъкидланишича, учрашув 23 август куни Кобулда бўлиб ўтган. Бу толиблар Афғонистонни эгаллаб олгандан кейин АҚШ ва улар ўртасидаги бундай даражадаги биринчи музокаралар экани айтилмоқда.
Нашрнинг ёзишича, АҚШ президенти Жо Байден Бернсни Кобулга у ерда авакуация ишларини ўтказиш муносабати билан юборган. Тахмин қилинишича, учрашувда томонлар 31 куни якунланиши керак бўлган Кобулдаги НАТО мамлакатларининг эвакуация муддатини узайтириш масаласига тўхталишган.
МРБ бу хабар юзасидан изоҳ беришдан бош тортган.
Бародар толибларнинг биринчи ҳукуматида мудофа вазирининг ўринбосари лавозимини эгаллаган эди. 2010 йилда у МРБ ва Покистон махсус хизматларининг қўшма операцияси натижасида ҳибсга олинган. Кейинги саккиз йилни қамоқда ўтганган. 2018 йилда уни озод қилишди, бу Вашингтон ва толиблар ўртасидаги сиёсий келишувларнинг биринчи қадами бўлди. 2020 йилда Бародар Қатарда АҚШ билан битим имзолади, у Америка қўшинларини Афғонистон олиб чиқиб кетишни назарда тутарди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти