Президент керакмас: Афғонистонни бир неча киши бошқаради

© AP Photo / Rahmat GulБоевики движения Талибан* (террористическая организация запрещенная в РФ) во время патрулирования в Кабуле
Боевики движения Талибан* (террористическая организация запрещенная в РФ) во время патрулирования в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
Oбуна бўлиш
Толибларга президент керак эмас, шу боис, "Толибон"* ҳаракати Афғонистонни бошқариш учун 12 кишидан иборат кенгашни ташкил қилишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. "Толибон"* Афғонистонни бошқариш учун 12 кишилик кенгашни шакллантиришни режалаштирмоқда, кенгашга мамлакатнинг олдинги ҳукуматидан айрим аъзолар ҳам жалб этилади, деб хабар берди Foreign Policy журнали ҳаракат етакчиларига таянган ҳолда.
Таъкидланишича, толиблар Афғонистонда президент ёки бошқа якка етакчи лавозимини қайта тиклашни режалаштирмаяпти.
Повседневная жизнь в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Аҳмад Маъсуд толиблар етакчиси билан музокара ўтказди
Шу билан, қайд этилмоқдаки, янги афғон ҳукумати кенгашидаги уч нафар энг обрўли шахслар толибларнинг сиёсий қаноти етакчиси Абдул Ғани Бародар, "Толибон"* ҳарбий комиссияси раҳбари Моулави Якуб ва "Ҳаққоний тармоғи" диверсион уюшмаси раҳбари Сирожиддин Ҳакконий бўлиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, бундан олдинги, АҚШ томонидан қўллаб-қувватлаб келинадиган ҳукумат аъзоларига вазирликларда ва улар хоҳишига кўра, янги ҳукуматда лавозимлар таклиф этиш режалаштирилган.
Шунингдек, Якуб ва Бародарга яқин бўлган манбалардан олинган маълумотларга кўра, толиблар бошқарув кенгаши таркибида машҳур дала қўмондони Ахмад Шоҳ Масъуднинг ўғли кичик-Аҳмад Шоҳ Масъудни кўриш истагини билдирганлар.
*- "Толибон" ҳаракати Россия Федерацияси ва қатор бошқа мамлакатларда террористик уюшма сифатида тан олинган.
Янгиликлар лентаси
0