Ўзгидромет: ёз ўз ўрнини бўшатишга шошилмаяпти

© Sputnik / Рамиз БахтияровЖара в Ташкенте
Жара в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Oбуна бўлиш
Ҳафтанинг биринчи ярмида республика ҳудудида меъёрдан 2-3 даражага юқори бўлган иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.
ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Ҳафтада давомида Ўзбекистон ҳудудида август ойининг охирги ўн кунлигига хос бўлган асосан кам булутли иссиқ об-ҳаво ва баъзи жойларда бироз эсадиган шамоллар устунлик қилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Ҳафта давомида фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида 23-24 август кунлари тоғ ва тоғолди ҳудудларда момақалдироқ билан ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳафтанинг биринчи ярмида республика ҳудудида меъёрдан 2-3 даражага юқори бўлган иссиқ об-ҳаво сақланиб туради ва фақат ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат аста-секин пасайишни бошлайди.
Ҳафта давомида ҳарорат кечалари +17...+22 даража, кундуз кунлари 23-26 августда +33...+38даража, 27-28 августда +31...+36 даража атрофида бўлади.
Янгиликлар лентаси
0