https://sputniknews.uz/20210819/laziz-qudratov-strategik-rivojlanish-agentligiga-rahbarga-boldi-20148956.html
Лазиз Қудратов Стратегик ривожланиш агентлигига раҳбарга бўлди
Лазиз Қудратов Стратегик ривожланиш агентлигига раҳбарга бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов Стратегик ривожланиш агентлиги бош директори вазифасини бажаради. 19.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-19T14:01+0500
2021-08-19T14:01+0500
2021-08-19T14:01+0500
сиёсат
янги тайинлов
стратегик ривожланиш агентлиги
лазиз қудратов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/13/20148891_0:84:1601:984_1920x0_80_0_0_9b0c4b0e7c63d4c1b685a5f10808b912.jpg
ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов Стратегик ривожланиш агентлигининг бош директори лавозимига тайинланди. Президент тегишли қарорга имзо чекди.Стратегик ривожланиш агентлиги 2021 йил 19 июль куни президент фармони билан ташкил этилган.Агентлик вазифаларига тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг стратегик масалаларини ўрганиш, инвестиция фаолияти истиқболли тармоқлари ва йўналишларини аниқлаш киради.Бундан ташқари, мамлакатда инвестиция муҳити ва ташқи савдо фаолиятини такомиллаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш, мамлакат ижобий имижини шакллантириш ҳамда илгари суриш мақсадида халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш билан шуғулланади.Лазиз Қудратов 1981 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат Шарқшунослик институти ва Хосей университети (Япония) битирувчиси.У 2003-2010 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, Инвестициялар ва савдо вазирлигида турли лавозимларда ишлаган, 2010-2014 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, 2014-2016 йилларда Хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлаш ва қўллаб қувватлар бўйича "Ўзинфоинвест" агентлиги директори сифатида фаолият кўрсатган.Қудратов 2017 йил июнида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган, 2019 йил январида қўмита Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги сифатида қайта ташкил этилгач, шу вақтгача вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 2019 йил октябрь ойи бошида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.
https://sputniknews.uz/20210812/tort-tumanda-yangi-hokimlar-ish-boshladi-20056404.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/13/20148891_88:0:1511:1067_1920x0_80_0_0_b7c3647a480c345a4e11b000fcaea70c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, янги тайинлов, стратегик ривожланиш агентлиги, лазиз қудратов
сиёсат, янги тайинлов, стратегик ривожланиш агентлиги, лазиз қудратов
Лазиз Қудратов Стратегик ривожланиш агентлигига раҳбарга бўлди
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов Стратегик ривожланиш агентлиги бош директори вазифасини бажаради.
ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов Стратегик ривожланиш агентлигининг бош директори лавозимига тайинланди. Президент тегишли
қарорга имзо чекди.
Стратегик ривожланиш агентлиги 2021 йил 19 июль куни президент фармони билан ташкил этилган.
Агентлик вазифаларига тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг стратегик масалаларини ўрганиш, инвестиция фаолияти истиқболли тармоқлари ва йўналишларини аниқлаш киради.
Бундан ташқари, мамлакатда инвестиция муҳити ва ташқи савдо фаолиятини такомиллаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш, мамлакат ижобий имижини шакллантириш ҳамда илгари суриш мақсадида халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш билан шуғулланади.
Лазиз Қудратов 1981 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат Шарқшунослик институти ва Хосей университети (Япония) битирувчиси.
У 2003-2010 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, Инвестициялар ва савдо вазирлигида турли лавозимларда ишлаган, 2010-2014 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, 2014-2016 йилларда Хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлаш ва қўллаб қувватлар бўйича "Ўзинфоинвест" агентлиги директори сифатида фаолият кўрсатган.
Қудратов 2017 йил июнида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган, 2019 йил январида қўмита Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги сифатида қайта ташкил этилгач, шу вақтгача вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 2019 йил октябрь ойи бошида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.