Тўрт туманда янги ҳокимлар иш бошлади

© Sputnik / © Sputnik / Алексей ДаничевМужчины с портфелем в руке. Архивное фото
Мужчины с портфелем в руке. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2021
Oбуна бўлиш
Ғиждивон, Гулистон, Хива ва Пайариқ туманлари раҳбарлари ўзгарди.
ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Бугун, 12 август куни Бухоро вилоятининг Ғиждувон, Сирдарё вилоятининг Гулистон, Хоразм вилоятининг Хива ва Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманларида янги ҳокимлар иш бошлади.
Шерзод Aшуров Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунга қадар 2018 йилдан буён Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Портфель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
Мактабгача таълим вазирига янги ўринбосар тайинланди
Сайдимқул Бегимқулов Сирдарё вилояти Гулистон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У 2012 йилдан бугунги кунга қадар Товар хом-ашё биржаси Сирдарё вилояти филиали директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ҳурмат Матрасулов Хоразм вилояти Хива тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди. У бунга қадар вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган.
Зафар Эргашев Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди. У шу пайтгача Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган.
Янгиликлар лентаси
0