https://sputniknews.uz/20210818/otabekov-tan-olinmayotgan-sertifikat-gibrid-vaktsinatsiya-va-pandemiyadagi-saylovlar-haqida---20133960.html
Отабеков тан олинмаётган сертификат, гибрид-вакцинация ва пандемиядаги сайловлар ҳақида
Отабеков тан олинмаётган сертификат, гибрид-вакцинация ва пандемиядаги сайловлар ҳақида
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон бош вирусологи Нурмат Отабеков Тошкент вилоятида ўтказилган матбуот-анжуманида эмланганлик сертификатини тан олиш билан боғлиқ муаммолар, пандемия... 18.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-18T21:25+0500
2021-08-18T21:25+0500
2021-08-18T21:25+0500
жамият
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/12/20126959_0:104:1280:825_1920x0_80_0_0_f34ef413f7b2b418fea4ed3afbf72123.jpg
"Жамоавий иммунитетсиз коронавирусни енга олмаймиз"Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков айтадики, аҳолини 70 фоизини тўлиқ эмламасдан туриб, эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашувининг бош омили саналган жамоавий иммунитетни ҳосил қилиб бўлмайди.Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда 18 ёшдан юқори бўлган эмланувчилар сони 21 455 214 нафарни ташкил қилиб, бугунги кунга қадар ушбу контингентга жами 12390,7 минг доза (1 доза – 8 728,5, 2-доза 2 688,2 минг, 3-доза 974,0 минг) вакцина қўлланилган.Ҳозирги кунда республикада жами 2 433,2 минг доза вакцина захираси мавжуд. Шу жумладан ZF-UZ-VAC-2001 - 524,3 минг доза, Moderna - 1 613,6 минг доза, Спутник V - 3,0 минг доза ва AstraZeneca - 292,3 минг доза.Республикада вакцина узлуксизлигини таьминлаш мақсадида жорий йилнинг август-октябрь ойларида 10 млн доза ZF-UZ-VAC-2001, шунингдек 1,7 млн доза Спутник V ҳамда август-сентябр ойларида COVAX дастури доирасида 660 минг доза AstraZeneca, 1,2 млн доза Pfizer вакциналарини олиб келиш режалаштирилган.Ўзбекистон поликлиникаларида Спутник Vнинг "маҳаллий" варианти қачон пайдо бўлади?Отабеков бу саволни Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига бериш ўринлироқ бўлар эди, дея таъкидлаган ҳолда, бир нарсани очиқ айтади, танланган корхонада линиялар вакцинани ишлаб чиқаришга тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилган. “Ўйлайманки, тез кунларда коронавирусга қарши вакцина Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилишни бошлади, деган хабарларни ҳам эшитиб қоламиз. Бир нарсани унутмаслик лозим, Ўзбекистонда вакцина ишлаб чиқариладиган бўлса, у хоҳ Спутник V, хоҳ бошқа вакцина бўлсин, оммавий ишлаб чиқаришдан олдин синов тариқасида ишлаб чиқарилган варианти ҳамкор давлатга юборилиши керак. Яъни вакцина ўша мамлакат стандартларига қанчалик мос ишлаб чиқарилганини солиштириш учун. Шу боис, бу тез бўладиган жараён эмас, бир оз вақт талаб этилади”, - дейди у.Ўзбекистон бош вирусологининг айтишича, шу кунга қадар Спутник V вакцинаси, ўзбек-хитой ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC-2001 вакциналари билан қанча одам эмланган бўлса, бирорта ҳам ножўя таъсирлар қайд этилмаган."Шу боис, ишониб қоламанки, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган вакциналар ҳам худди шундай таъсирга эга бўлади, нега деганда аҳолининг вакцина препаратларига бўлган ишончи айнан шунга боғлиқ", - дейди Отабеков.ZF-UZ-VAC-2001 вакцинаси сертификати Саудия Арабистонида қачон тан олинади?Отабековнинг сўзларига кўра, ҳозир дунёда 9,4 миллиарддан кўпроқ вакциналар ишлатилган бўлиб, улар 14 хилдаги вакциналардир. Шулардан фақат олтитасигина Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан фавқулодда ҳолатларда ишлатилиш бўйича бериладиган тавсияга эга (яъни сертификатлар халқаро даражада тан олинади).Отабековнинг фикрича, аксарият давлатларда шу олтита вакцинадан ташқари бошқа турдаги вакциналар сертификатини тан олмаслик масаласига яқин истиқболда ечим албатта топилиши шарт ва бу масала ўзини узоқ куттириб қўймайди. "Саудия Арабистони нафақат Ўзбекистон шароитида ишлатилаётган, балки дунёнинг 67та давлатида маъқулланган Спутник V вакцинаси сертификатини ҳам ҳозирча тан олгани йўқ. Диний идора вакиллари бевосита Умра ва Ҳаж сафарларини ташкиллаштириш билан шуғулланадиган ташкилотлар, Ташқи ишлар вазирлиги ва Саудия Арабистонидаги элчихона ва консуллик бюролари орқали бу масалани муҳокама қилади, ойдинлик киритилади, албатта. Албатта, қабул қилувчи давлат ўрнатадиган тартиб олий саналади, у бунга ҳақли. Биз вакцинация орқали фуқароларимизда иммунитет шакллантирилишига кўмаклашдик. Сертификатларни тан олиш ёки олмаслик масаласи эса, назаримда, яқин кунларда янада кенгроқ муҳокама қилинади. Нега деганда, фавқулодда ҳолатларда ишлатилиши бўйича бериладиган тавсияга эга олтитагина вакцина сертификатларининг тан олиниши, қолган 8 турдаги вакциналарни қабул қилган фуқаролар эга бўлган сертификатларни тан олмаслик одамларни халқаро даражада - давлатлараро ҳаракатланишида монелик қиладиган бир ҳолат бўлиб қолиши мумкин", - дея фикр билдирди Отабеков.Ҳозирча эса, вирусологнинг фикрича, Ўзбекистон-Хитой вакцинасини 1-босқичи билан эмланган фуқаролар, шу вакцина билан тўлиқ эмланиши талаб этилади. Агар фуқаро режа қилган давлатнинг рўйхатида бу вакцина бўлмаса, тўлиқ вакцинациядан ўтгандан сўнг 3-6 ой ўтиб, оилавий шифокорга учрашиши, организмдаги ҳосил бўлган антитаначалар ва саломатлиги ҳолати баҳоланган ҳолда мос келадиган турдаги вакцинани олиши мумкин.Такрорий COVID: коронавирусни қайта-қайта юқтириш мумкинми?Нурмат Отабековнинг айтишича, коронавирус касаллигини бошдан кечирган одамда етарли миқдорда иммунитет ҳосил бўлиши керак, аслида. "Юқумли касалликлар билан боғлиқ қонуният бу. Табиий жараён", - дея тушунтиради вирусолог.Аммо кимдир касалликни енгил ўтказган бўлса, клиник белгиларсиз ўтказган бўлса, ёки қисқа муддатда шу касалликдан соғайиб кетган бўлса, у ҳолда ҳосил бўлган иммунитетни титри паст бўлиши мумкин. "Мен баъзан эшитиб қоламан, 6-, ҳатто 7- марта коронавирус бўлдим, дейдиганлар ҳам бор. Аслини олганда, бу ёлғондан бошқа нарсамас. Чунки бир марта касалланганда ҳосил бўлган иммунитет ишлаши керак. Халқ орасида эмлангандан кейин ҳам касалликни юқтирганлар ҳақида фикрлар бор. Албатта, эмлангандан кейин, яъни тўлиқ эмлангандан кейин орадан 1,5-4 ой ўтиб тўлиқ иммунитет шаклланади. Шундай экан, касалликка чалиниб туриб, касаллигимиз борлигини билмасдан эмланган бўлишимиз мумкин. Ёки касалликни иммунитет ҳосил бўлмасдан юқтириб олган бўлишимиз мумкин. Ёки ҳали тўлиқ эмланиб бўлмасдан (ҳамма дозаларни олмасдан) профилактик тадбирларни унутиб қўйганимиз учун касалликни юқтириб олган бўлишимиз мумкин", - дея такрорий ковид сабабларини тушунтиради Отабеков.Гибрид (аралаш) вакцинация ҳақидаҲозирда дунёда вакциналарга ишонч ошди, шу боис, жаҳон миқёсида вакциналарни ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг қуввати етишмай, аҳолининг тегишли қатламини вакцина билан таъминлашда узилишлар рўй бермоқда, дейди Отабеков."БССТнинг шу пайтгача бўлган тавсияларида аҳолини эмлашда қайси вакцина билан бошланса эмлаш, шу вакцина билан якунлаш кераклиги кўрсатилган эди. Аммо келажакда вакциналарни комбинациялаш - гибрид-вакцинацияга рухсат бериладиган бўлса, БССТ бу ҳақда ўзининг тавсиясини беради ва бу тавсияларда қайси вакциналарни биргаликда ишлатиш мумкин ва қандай кетма-кетликда ишлатиш мумкинлиги тўғрисида албатта бизларга кўрсатма беради, ва биз ўша кўрсатмага асосан иш тутамиз", - дея тушунтиради Отабеков.Йилнинг бош сиёсий тадбири - президент сайловлари пандемия шароитида қандай ўтказилади?Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабековнинг айтишича, йилнинг асосий сиёсий тадбирини пандемия шароитида муносиб ўтказишга тайёргарлик ишлари аллақачон бошланган.Сайлов участкаларига келаётган одамларни эпидемиологик нуқтаи-назардан хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи-назаридан, улар қандайдир кафолатга эга бўлиши керак, дейди суҳбатдош."Бугун эрталаб ҳам айнан шу масалада ҳудудлардаги бўлинмалар билан видео-конференц алоқага чиқиб, ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида топшириқлар бердик. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг жойлардаги сайлов участкаларни санитария-эпидемиологик нуқтаи-назаридан тайёр ҳолатга келтириш бўйича алоҳида буйруғи ишлаб чиқарилган. Сайлов участкаларига қўйиладиган талаблар бўйича алоҳида йўриқномалар тайёрланган ва жойларга етказилган. Бизнинг вазифамиз: сайловни ўтказиш жараёнига жалб қилинган барча иштирокчиларни эмлаш орқали, уларда иммунитет ҳосил қилиш, қолаверса, сайловчиларнинг келиши, овоз бериши жараёнида ижтимоий масофани сақлашлари, бир жойда тўпланиб қолмасликлари, антисептик воситалардан фойдаланиши, дока-ниқобларда бўлиши, тана ҳарорати ўлчаниши каби ҳолатларни бевосита назоратга оламиз. Барча профилактик тадбирларни амалга ошириш учун шай ҳолатда турибмиз", - дейди Отабеков.
https://sputniknews.uz/20210818/kelasi-3-oy-ichida-qanday-vaktsinalar-ozbekistonga-olib-kelinadi-20128588.html
https://sputniknews.uz/20210818/moskva-viloyatida-migrantlarni-emlash-boshlandi-20126021.html
https://sputniknews.uz/20201029/Noyabrdan-umra-ziratiga-rukhsat-berilmoda---talablar-aida-batafsil-15282380.html
https://sputniknews.uz/20210817/sputnik-layt-va-pfizer-vaktsinalari-birikmasi-delta-shtammdan-kuchliroq-himoyalashi-mumkin-20105932.html
https://sputniknews.uz/20210809/ozbekistonda-2021-yilgi-prezident-saylovlarida-nimalar-ozgaradi--tafsilotlar-20006201.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Дилшода Раҳматова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/341/49/3414917_2292:101:3994:1803_100x100_80_0_0_1d51c694515a08c0bf3a09f945d5a0b4.jpg
Дилшода Раҳматова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/341/49/3414917_2292:101:3994:1803_100x100_80_0_0_1d51c694515a08c0bf3a09f945d5a0b4.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/12/20126959_52:69:1073:835_1920x0_80_0_0_818c3e88448cb5e9bc7d315c015e768f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Дилшода Раҳматова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/341/49/3414917_2292:101:3994:1803_100x100_80_0_0_1d51c694515a08c0bf3a09f945d5a0b4.jpg
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Отабеков тан олинмаётган сертификат, гибрид-вакцинация ва пандемиядаги сайловлар ҳақида
Дилшода Раҳматова
редактор
Ўзбекистон бош вирусологи Нурмат Отабеков Тошкент вилоятида ўтказилган матбуот-анжуманида эмланганлик сертификатини тан олиш билан боғлиқ муаммолар, пандемия шароитида президент сайловлари қандай ўтказилиши, такрорий ковид, гибрид-вакцинация каби саволларга жавоб берди.
"Жамоавий иммунитетсиз коронавирусни енга олмаймиз"
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков айтадики, аҳолини 70 фоизини тўлиқ эмламасдан туриб, эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашувининг бош омили саналган жамоавий иммунитетни ҳосил қилиб бўлмайди.
"Бунинг иккита йўли бор. Биттаси – касалланиб, шу иммунитетни ҳосил қилишимиз керак, иккинчиси – эмланиб. "Касалланиб ҳосил қилинадиган иммунитетни нечоғлик таҳликали, ҳавотирли йўл эканини ҳаммамиз кўрдик. Кўп яқинларимизни, таниш-билишларимизни орамиздан йўқотдик. Бундан кўриниб турибдики, бизда ягона йўл қоляпти – у ҳам бўлса эмлаш орқали вазиятни барқарорлаштириш", - дейди Отабеков.
Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда 18 ёшдан юқори бўлган эмланувчилар сони 21 455 214 нафарни ташкил қилиб, бугунги кунга қадар ушбу контингентга жами 12390,7 минг доза (1 доза – 8 728,5, 2-доза 2 688,2 минг, 3-доза 974,0 минг) вакцина қўлланилган.
Ҳозирги кунда республикада жами 2 433,2 минг доза вакцина захираси мавжуд. Шу жумладан ZF-UZ-VAC-2001 - 524,3 минг доза, Moderna - 1 613,6 минг доза, Спутник V - 3,0 минг доза ва AstraZeneca - 292,3 минг доза.
Республикада вакцина узлуксизлигини таьминлаш мақсадида жорий йилнинг август-октябрь ойларида 10 млн доза ZF-UZ-VAC-2001, шунингдек 1,7 млн доза Спутник V ҳамда август-сентябр ойларида COVAX дастури доирасида 660 минг доза AstraZeneca, 1,2 млн доза Pfizer вакциналарини олиб келиш режалаштирилган.
Ўзбекистон поликлиникаларида Спутник Vнинг "маҳаллий" варианти қачон пайдо бўлади?
Отабеков бу саволни Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига бериш ўринлироқ бўлар эди, дея таъкидлаган ҳолда, бир нарсани очиқ айтади, танланган корхонада линиялар вакцинани ишлаб чиқаришга тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилган.
“Ўйлайманки, тез кунларда коронавирусга қарши вакцина Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилишни бошлади, деган хабарларни ҳам эшитиб қоламиз. Бир нарсани унутмаслик лозим, Ўзбекистонда вакцина ишлаб чиқариладиган бўлса, у хоҳ Спутник V, хоҳ бошқа вакцина бўлсин, оммавий ишлаб чиқаришдан олдин синов тариқасида ишлаб чиқарилган варианти ҳамкор давлатга юборилиши керак. Яъни вакцина ўша мамлакат стандартларига қанчалик мос ишлаб чиқарилганини солиштириш учун. Шу боис, бу тез бўладиган жараён эмас, бир оз вақт талаб этилади”, - дейди у.
Ўзбекистон бош вирусологининг айтишича, шу кунга қадар Спутник V вакцинаси, ўзбек-хитой ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC-2001 вакциналари билан қанча одам эмланган бўлса, бирорта ҳам ножўя таъсирлар қайд этилмаган.
"Шу боис, ишониб қоламанки, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган вакциналар ҳам худди шундай таъсирга эга бўлади, нега деганда аҳолининг вакцина препаратларига бўлган ишончи айнан шунга боғлиқ", - дейди Отабеков.
ZF-UZ-VAC-2001 вакцинаси сертификати Саудия Арабистонида қачон тан олинади?
Отабековнинг сўзларига кўра, ҳозир дунёда 9,4 миллиарддан кўпроқ вакциналар ишлатилган бўлиб, улар 14 хилдаги вакциналардир. Шулардан фақат олтитасигина Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан фавқулодда ҳолатларда ишлатилиш бўйича бериладиган тавсияга эга (яъни сертификатлар халқаро даражада тан олинади).
Отабековнинг фикрича, аксарият давлатларда шу олтита вакцинадан ташқари бошқа турдаги вакциналар сертификатини тан олмаслик масаласига яқин истиқболда ечим албатта топилиши шарт ва бу масала ўзини узоқ куттириб қўймайди.
"Саудия Арабистони нафақат Ўзбекистон шароитида ишлатилаётган, балки дунёнинг 67та давлатида маъқулланган Спутник V вакцинаси сертификатини ҳам ҳозирча тан олгани йўқ. Диний идора вакиллари бевосита Умра ва Ҳаж сафарларини ташкиллаштириш билан шуғулланадиган ташкилотлар, Ташқи ишлар вазирлиги ва Саудия Арабистонидаги элчихона ва консуллик бюролари орқали бу масалани муҳокама қилади, ойдинлик киритилади, албатта. Албатта, қабул қилувчи давлат ўрнатадиган тартиб олий саналади, у бунга ҳақли. Биз вакцинация орқали фуқароларимизда иммунитет шакллантирилишига кўмаклашдик. Сертификатларни тан олиш ёки олмаслик масаласи эса, назаримда, яқин кунларда янада кенгроқ муҳокама қилинади. Нега деганда, фавқулодда ҳолатларда ишлатилиши бўйича бериладиган тавсияга эга олтитагина вакцина сертификатларининг тан олиниши, қолган 8 турдаги вакциналарни қабул қилган фуқаролар эга бўлган сертификатларни тан олмаслик одамларни халқаро даражада - давлатлараро ҳаракатланишида монелик қиладиган бир ҳолат бўлиб қолиши мумкин", - дея фикр билдирди Отабеков.
Ҳозирча эса, вирусологнинг фикрича, Ўзбекистон-Хитой вакцинасини 1-босқичи билан эмланган фуқаролар, шу вакцина билан тўлиқ эмланиши талаб этилади. Агар фуқаро режа қилган давлатнинг рўйхатида бу вакцина бўлмаса, тўлиқ вакцинациядан ўтгандан сўнг 3-6 ой ўтиб, оилавий шифокорга учрашиши, организмдаги ҳосил бўлган антитаначалар ва саломатлиги ҳолати баҳоланган ҳолда мос келадиган турдаги вакцинани олиши мумкин.
Такрорий COVID: коронавирусни қайта-қайта юқтириш мумкинми?
Нурмат Отабековнинг айтишича, коронавирус касаллигини бошдан кечирган одамда етарли миқдорда иммунитет ҳосил бўлиши керак, аслида. "Юқумли касалликлар билан боғлиқ қонуният бу. Табиий жараён", - дея тушунтиради вирусолог.
Аммо кимдир касалликни енгил ўтказган бўлса, клиник белгиларсиз ўтказган бўлса, ёки қисқа муддатда шу касалликдан соғайиб кетган бўлса, у ҳолда ҳосил бўлган иммунитетни титри паст бўлиши мумкин.
"Мен баъзан эшитиб қоламан, 6-, ҳатто 7- марта коронавирус бўлдим, дейдиганлар ҳам бор. Аслини олганда, бу ёлғондан бошқа нарсамас. Чунки бир марта касалланганда ҳосил бўлган иммунитет ишлаши керак. Халқ орасида эмлангандан кейин ҳам касалликни юқтирганлар ҳақида фикрлар бор. Албатта, эмлангандан кейин, яъни тўлиқ эмлангандан кейин орадан 1,5-4 ой ўтиб тўлиқ иммунитет шаклланади. Шундай экан, касалликка чалиниб туриб, касаллигимиз борлигини билмасдан эмланган бўлишимиз мумкин. Ёки касалликни иммунитет ҳосил бўлмасдан юқтириб олган бўлишимиз мумкин. Ёки ҳали тўлиқ эмланиб бўлмасдан (ҳамма дозаларни олмасдан) профилактик тадбирларни унутиб қўйганимиз учун касалликни юқтириб олган бўлишимиз мумкин", - дея такрорий ковид сабабларини тушунтиради Отабеков.
Гибрид (аралаш) вакцинация ҳақида
Ҳозирда дунёда вакциналарга ишонч ошди, шу боис, жаҳон миқёсида вакциналарни ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг қуввати етишмай, аҳолининг тегишли қатламини вакцина билан таъминлашда узилишлар рўй бермоқда, дейди Отабеков.
"БССТнинг шу пайтгача бўлган тавсияларида аҳолини эмлашда қайси вакцина билан бошланса эмлаш, шу вакцина билан якунлаш кераклиги кўрсатилган эди. Аммо келажакда вакциналарни комбинациялаш - гибрид-вакцинацияга рухсат бериладиган бўлса, БССТ бу ҳақда ўзининг тавсиясини беради ва бу тавсияларда қайси вакциналарни биргаликда ишлатиш мумкин ва қандай кетма-кетликда ишлатиш мумкинлиги тўғрисида албатта бизларга кўрсатма беради, ва биз ўша кўрсатмага асосан иш тутамиз", - дея тушунтиради Отабеков.
Йилнинг бош сиёсий тадбири - президент сайловлари пандемия шароитида қандай ўтказилади?
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабековнинг айтишича, йилнинг асосий сиёсий тадбирини пандемия шароитида муносиб ўтказишга тайёргарлик ишлари аллақачон бошланган.
Сайлов участкаларига келаётган одамларни эпидемиологик нуқтаи-назардан хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи-назаридан, улар қандайдир кафолатга эга бўлиши керак, дейди суҳбатдош.
"Бугун эрталаб ҳам айнан шу масалада ҳудудлардаги бўлинмалар билан видео-конференц алоқага чиқиб, ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида топшириқлар бердик. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг жойлардаги сайлов участкаларни санитария-эпидемиологик нуқтаи-назаридан тайёр ҳолатга келтириш бўйича алоҳида буйруғи ишлаб чиқарилган. Сайлов участкаларига қўйиладиган талаблар бўйича алоҳида йўриқномалар тайёрланган ва жойларга етказилган. Бизнинг вазифамиз: сайловни ўтказиш жараёнига жалб қилинган барча иштирокчиларни эмлаш орқали, уларда иммунитет ҳосил қилиш, қолаверса, сайловчиларнинг келиши, овоз бериши жараёнида ижтимоий масофани сақлашлари, бир жойда тўпланиб қолмасликлари, антисептик воситалардан фойдаланиши, дока-ниқобларда бўлиши, тана ҳарорати ўлчаниши каби ҳолатларни бевосита назоратга оламиз. Барча профилактик тадбирларни амалга ошириш учун шай ҳолатда турибмиз", - дейди Отабеков.