https://sputniknews.uz/20210818/kam-taminlangan-oilalarga-bolalar-nafaqasi-joriy-etiladi-20121745.html
Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилади
Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
2021 йил 1 сентябрдан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган... 18.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-18T10:55+0500
2021-08-18T10:55+0500
2021-08-18T10:55+0500
жамият
нафақа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/11/20109746_0:161:2285:1446_1920x0_80_0_0_0d06c7c09306527f91fcf7f06619cc2c.jpg
ТОШКЕНТ, 18 авг – Sputnik. Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилади, бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм каналида хабар берилди.Қонунчиликка мувофиқ 2021 йил 1 сентябрдан:- 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси (болалар нафақаси) жорий этилади.Болалар нафақасини тайинлашда:- инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;- тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилади;- унинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилади.Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:* 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;* 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;* 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун.Якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.Моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм этиб белгиланади.
https://sputniknews.uz/20210818/sentyabrdan-ish-haqi-pensiyalar-stipendiyalar-va-nafaqalar-miqdori-oshirilmoqda-20119453.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/11/20109746_0:0:2285:1715_1920x0_80_0_0_0a3540d329ba593ad9517a078202465d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, нафақа
Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилади
2021 йил 1 сентябрдан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси (болалар нафақаси) жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 18 авг – Sputnik. Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилади, бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм каналида хабар берилди.
Қонунчиликка мувофиқ 2021 йил 1 сентябрдан:
- 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси (болалар нафақаси) жорий этилади.
Болалар нафақасини тайинлашда:
- инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
- тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилади;
- унинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилади.
Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
* 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;
* 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;
* 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун.
Якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.
Моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм этиб белгиланади.