https://sputniknews.uz/20210818/sentyabrdan-ish-haqi-pensiyalar-stipendiyalar-va-nafaqalar-miqdori-oshirilmoqda-20119453.html
Сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилмоқда
Сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 822 000 сўм этиб белгиланди 18.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-18T09:11+0500
2021-08-18T09:11+0500
2021-08-18T09:11+0500
иқтисод
ойлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/74/14177490_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_84f0b0011377625ef827a30567652ff1.jpg
ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik. Сентябрнинг биринчи санасидан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилмоқда. Бу ҳақда президентнинг тегишли Фармони имзоланди.Ҳужжатга кўра, 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади. 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 822 000 сўм; базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 270 000 сўм; пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 289 000 сўм; ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 565 000 сўм; болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 622 000 сўм;зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 440 000 сўм; иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 440 000 сўм; белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – ойига 623 000 сўм; 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 2 750 000 сўм этиб; боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 440 000 сўм этиб белгиланди ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади; боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 440 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 165 000 сўмдан қўшилиши белгиланди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/74/14177490_272:0:2845:1930_1920x0_80_0_0_934443caf29ff77a03e3a3ab5e59f640.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ойлик
Сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилмоқда
2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 822 000 сўм этиб белгиланди
ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik. Сентябрнинг биринчи санасидан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилмоқда. Бу ҳақда президентнинг тегишли Фармони имзоланди.
Ҳужжатга кўра, 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади.
2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 822 000 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 270 000 сўм;
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 289 000 сўм;
ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 565 000 сўм;
болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 622 000 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 440 000 сўм;
иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 440 000 сўм;
белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – ойига 623 000 сўм;
1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 2 750 000 сўм этиб;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 440 000 сўм этиб белгиланди ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади;
боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 440 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 165 000 сўмдан қўшилиши белгиланди.