https://sputniknews.uz/20210818/bayramga-sovga-aqlli-tizimga-ega-kamolot-va-zarchob-2-geslari-ishga-tushirilmoqda-20120220.html
Байрамга совға: ақлли тизимга эга "Камолот" ва "Зарчоб-2” ГЭСлари ишга туширилмоқда
Байрамга совға: ақлли тизимга эга "Камолот" ва "Зарчоб-2” ГЭСлари ишга туширилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекгидроэнергоқурилиш" АЖ директори Саид Юсуповнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда 2017 йилгача жами ГЭСлар сони 36 та бўлган бўлса, 2021 йилга келиб бу... 18.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-18T09:53+0500
2021-08-18T09:53+0500
2021-08-18T09:53+0500
иқтисод
гэс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/03/18130075_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_689ad5a7a1e18a24d47838b0211cbdc0.jpg
ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik. Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида "Зарчоб-2" ва "Камолот" ГЭСлари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Ҳозирда ГЭСнинг асосий қурилиш ишлари якунига етган бўлиб, охирги монтаж-созлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар бермоқда.Куни кеча Тошкент вилоятида янгидан бунёд этилаётган "Камолот" ГЭСига журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди. оАВ вакиллари олиб борилаётган бунёдкорлик жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Мутахассислар иштирокида бўлиб ўтган очиқ мулоқот давомида ГЭС қурилиши билан боғлиқ барча саволларига жавоб олишди."Ўзбекгидроэнергоқурилиш" АЖ директори Саид Юсуповнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда 2017 йилгача жами ГЭСлар сони 36 та бўлган бўлса, 2021 йилга келиб бу кўрсатгич микро ГЭСларни қўшиб ҳисоблаганда 49 га етказилган. “Зарчоб-2” ва “Камолот” ГЭСлари ишга тушса юқорида келтирилган кўрсатгич қарийб 51 тага етади.Мазкур ГЭСнинг қурилиш ишлари энергетика объектларини қуриш ва модернизация қилиш борасида йирик тажрибага эга бўлган, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тизим ташкилоти “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” компанияси томонидан, лойиҳа ишлари “Гидропроект” АЖлар томонидан амалга оширилмоқда.Ҳозирда ГЭСнинг асосий қурилиш ишлари якунига етган бўлиб, охирги монтаж-созлаш ишлари амалга оширилмоқда.Ушбу ГЭСнинг асосий ускуна ва жиҳозлари Хитойнинг "Dongfang Electric Corporation" компанияси ҳамда "Андридз гидро" томонидан етказиб берилди.ГЭСнинг афзалликларидан бири автоматик, ақлли, хафвсиз бошқарув тизимига эга.“Камолот” ГЭСини ўз вақтида топшириш учун ишлар тартибли ва карантин қоидалари талаблари асосида олиб борилмоқда.Мазкур ГЭС Мустақиллик байрамининг 30 йиллигига халқимизга муносиб туҳфа сифатида топширилади, дея таъкидлади ўз сўзи якунида Юсупов.
https://sputniknews.uz/20210403/sentyabr-oyida-zarchob-2-kichik-gesini-topshirish-kozda-tutilmoqda---sanginov-18130403.html
https://sputniknews.uz/20210407/rossiya-banki-ozbekistonda-geslar-qurilishini-moliyalashtiradi-18191410.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/03/18130075_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_1461b432309fd25b85a04f16d63dff34.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, гэс
Байрамга совға: ақлли тизимга эга "Камолот" ва "Зарчоб-2” ГЭСлари ишга туширилмоқда
"Ўзбекгидроэнергоқурилиш" АЖ директори Саид Юсуповнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда 2017 йилгача жами ГЭСлар сони 36 та бўлган бўлса, 2021 йилга келиб бу кўрсатгич микро-ГЭСларни қўшиб ҳисоблаганда 49га етказилди.
ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik. Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида "Зарчоб-2" ва "Камолот" ГЭСлари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Ҳозирда ГЭСнинг асосий қурилиш ишлари якунига етган бўлиб, охирги монтаж-созлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда
Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар бермоқда.
Куни кеча Тошкент вилоятида янгидан бунёд этилаётган "Камолот" ГЭСига журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди. оАВ вакиллари олиб борилаётган бунёдкорлик жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
Мутахассислар иштирокида бўлиб ўтган очиқ мулоқот давомида ГЭС қурилиши билан боғлиқ барча саволларига жавоб олишди.
"Ўзбекгидроэнергоқурилиш" АЖ директори Саид Юсуповнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда 2017 йилгача жами ГЭСлар сони 36 та бўлган бўлса, 2021 йилга келиб бу кўрсатгич микро ГЭСларни қўшиб ҳисоблаганда 49 га етказилган. “Зарчоб-2” ва “Камолот” ГЭСлари ишга тушса юқорида келтирилган кўрсатгич қарийб 51 тага етади.
"Бугунги кунда Тошкент вилоятида қурилаётган кўплаб ГЭСларимиздан бири Чирчиқ шаҳрида барпо этилаётган, Чирчиқ-Бўзсув трактида жойлашган янги “Камолот” ГЭСидир. Ушбу ГЭСнинг қурилиш ишлари Ўзбекистон президентининг 2018 йил 4 январдаги қарори асосида, умумий қиймати 22,6 млн долларга тенг, қуввати 8.6 МВт ни (2.15 МВтдан бўлган 4та капсула типидаги гидроагрегатдан иборот) ташкил этади. Мазкур ГЭСда илк бор тажриба сифатида "капсула" усулидаги гидроагрегатлар ўрнатилади", - дейди Юсупов.
Мазкур ГЭСнинг қурилиш ишлари энергетика объектларини қуриш ва модернизация қилиш борасида йирик тажрибага эга бўлган, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тизим ташкилоти “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” компанияси томонидан, лойиҳа ишлари “Гидропроект” АЖлар томонидан амалга оширилмоқда.
Ҳозирда ГЭСнинг асосий қурилиш ишлари якунига етган бўлиб, охирги монтаж-созлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу ГЭСнинг асосий ускуна ва жиҳозлари Хитойнинг "Dongfang Electric Corporation" компанияси ҳамда "Андридз гидро" томонидан етказиб берилди.
ГЭСнинг афзалликларидан бири автоматик, ақлли, хафвсиз бошқарув тизимига эга.
“Камолот” ГЭСини ўз вақтида топшириш учун ишлар тартибли ва карантин қоидалари талаблари асосида олиб борилмоқда.
Мазкур ГЭС Мустақиллик байрамининг 30 йиллигига халқимизга муносиб туҳфа сифатида топширилади, дея таъкидлади ўз сўзи якунида Юсупов.