https://sputniknews.uz/20210403/sentyabr-oyida-zarchob-2-kichik-gesini-topshirish-kozda-tutilmoqda---sanginov-18130403.html
Сентябр ойида “Зарчоб-2” кичик ГЭСини топшириш кўзда тутилмоқда - Сангинов
Сентябр ойида “Зарчоб-2” кичик ГЭСини топшириш кўзда тутилмоқда - Сангинов
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси, сенатор, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи” Абдуғани
2021-04-03T15:57+0500
2021-04-03T15:57+0500
2021-04-03T15:59+0500
иқтисод
абдуғани сангинов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/11/16017897_0:51:1001:614_1920x0_80_0_0_12ea3f13a8c69c2ba375e8542b0aec96.jpg
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси, сенатор, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи” Абдуғани Сангинов -“Зарчоб-1 кичик ГЭС”нинг очилиш маросимида нутқида сентябр-октябрь ойларида Сурхондарёда “Зарчоб-2” кичик ГЭСини топшириш кўзда тутилганини маълум қилди.Сангиновнинг айтишича, ҳозирги кунда, “Зарчоб-3 кичик ГЭС”нинг техник-иқтисодий асослари ҳам ишлаб чиқилмоқда.“Ҳозирги кунда, “Зарчоб-3 кичик ГЭС”нинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилмоқда. Яна бир ютуғимиз, “Зарчоб-1 кичик ГЭС” билан бир вақтда Зарчоб подстанциясини ҳам фойдаланишга топширганлигимиздир. Бу подстанция ақлли ва замонавий технологик қурилмалар билан жиҳозланган бўлиб, Зарчоб-1, Зарчоб-2, Тўполанг, Гульча ҳамда Регар подстанцияларини ягона энерготизимда бирлаштиради”, - дея таъкидлади Сангинов.“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти ўтган 2020 йилда, мураккаб пандемия шароитларига қарамасдан, пухта режа ва қатъий ишчи тартиб асосида томонидан 6 та янги қурилиш ва модернизация лойиҳалари фойдаланишга топширган. Мазкур лойиҳаларнинг умумий қуввати 118,3 МВтни ташкил этади. Бу эса, қўшимча равишда 543 млн. кВт.соат электр энергиясини ишлаб чиқарилишига замин яратади.Эслатиб ўтамиз, сал олдин “Зарчоб-1” кичик ГЭСи ишга туширилгани ҳақида хабар берган эдик.“Зарчоб-1 кичик ГЭС”га 2 та гидроагрегат ўрнатилган бўлиб, уларнинг умумий қуввати 37,4 МВтни ташкил этади.
https://sputniknews.uz/20210403/surxondaryoda-zarchob-1-kichik-gesi-ishga-tushirildi-18127803.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/11/16017897_56:0:943:665_1920x0_80_0_0_d3cec96707598da4e7eb78f7d37b9e8c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, абдуғани сангинов
иқтисод, абдуғани сангинов
Сентябр ойида “Зарчоб-2” кичик ГЭСини топшириш кўзда тутилмоқда - Сангинов
15:57 03.04.2021 (янгиланди: 15:59 03.04.2021) Сангиновнинг айтишича, ҳозирги кунда, “Зарчоб-3 кичик ГЭС”нинг техник-иқтисодий асослари ҳам ишлаб чиқилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси, сенатор, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи” Абдуғани Сангинов -“Зарчоб-1 кичик ГЭС”нинг очилиш маросимида нутқида сентябр-октябрь ойларида Сурхондарёда “Зарчоб-2” кичик ГЭСини топшириш кўзда тутилганини маълум қилди.
Сангиновнинг айтишича, ҳозирги кунда, “Зарчоб-3 кичик ГЭС”нинг техник-иқтисодий асослари ҳам ишлаб чиқилмоқда.
“Ҳозирги кунда, “Зарчоб-3 кичик ГЭС”нинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилмоқда. Яна бир ютуғимиз, “Зарчоб-1 кичик ГЭС” билан бир вақтда Зарчоб подстанциясини ҳам фойдаланишга топширганлигимиздир. Бу подстанция ақлли ва замонавий технологик қурилмалар билан жиҳозланган бўлиб, Зарчоб-1, Зарчоб-2, Тўполанг, Гульча ҳамда Регар подстанцияларини ягона энерготизимда бирлаштиради”, - дея таъкидлади Сангинов.
“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти ўтган 2020 йилда, мураккаб пандемия шароитларига қарамасдан, пухта режа ва қатъий ишчи тартиб асосида томонидан 6 та янги қурилиш ва модернизация лойиҳалари фойдаланишга топширган.
Мазкур лойиҳаларнинг умумий қуввати 118,3 МВтни ташкил этади. Бу эса, қўшимча равишда 543 млн. кВт.соат электр энергиясини ишлаб чиқарилишига замин яратади.
Эслатиб ўтамиз, сал олдин “Зарчоб-1” кичик ГЭСи ишга туширилгани ҳақида хабар берган эдик.
“Зарчоб-1 кичик ГЭС”га 2 та гидроагрегат ўрнатилган бўлиб, уларнинг умумий қуввати 37,4 МВтни ташкил этади.