Сурхондарёда "Зарчоб-1" кичик ГЭСи ишга туширилди

© Пресс служба "Узбекгидроэнерго"В Сурхандарье ввели в строй малую ГЭС "Зарчоб-1"
В Сурхандарье ввели в строй малую ГЭС Зарчоб-1 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2021
Oбуна бўлиш
ГЭС учун зарурий технологик қурилмалар Хитой томонидан етказиб берилган
ТОШКЕНТ, 3 апр – Sputnik. Cурхондарё вилояти Сариосиё туманида бугун, 3 апрель куни янгидан барпо этилган "Зарчоб-1" кичик ГЭС ишга туширилди, деб хабар бермоқда “Ўзбекгидроэнерго” ахборот хизмати.
Тантанали маросимда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ раҳбарияти, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, “Тўполанг ГЭС” УК, “Зарчоб-1 кичик ГЭС” масъул вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этган.
На Сардобинском водохранилище в Сырдарьинской области началось строительство малой гидроэлектростанции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2020
Сирдарёда кичик ГЭС қурилиши бошланди
Қурилиши 2017 йилда бошланган “Зарчоб-1” кичик ГЭС “Гидропроект” АЖ (“Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг тизим ташкилоти) томонидан лойиҳалаштирилган.
ГЭС учун зарурий технологик қурилмалар эса Хитойнинг етакчи компанияси бўлмиш “Dongfang Electric International Corporation” томонидан етказиб берилган.
“Зарчоб-1” кичик ГЭСга 2 та гидроагрегат ўрнатиш белгиланган бўлиб, уларнинг умумий қуввати 37,4 МВтни ташкил этади.
“Зарчоб-1” кичик ГЭСда қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, созлаш ва синовдан ўтказиш ишлари, автоматик тизим бошқарувини марказлашган бошқармадан бошқариш ишлари амалга оширилган.
Хабарда айтилишича, станциядаги гидроиншоотлар синов-тажриба жараёнидан муваффақиятли ўтган. Тўполанг дарёсидан сув олиб ўтувчи "Зарчоб-1" кичик ГЭСга келувчи 480 м узунликдаги туннел ва 1 300 м узунликдаги каналда сув ҳайдалиб, синов ишлари ўтказилган. Босимли ҳовуздаги сув кўтариш иншоотлари ишчи шай ҳолатига келтирилиб, белгиланган тартибда синовдан ўтказилди.
"Энг аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу ресурслар табиий ва қайта тикланувчандир. ГЭСлар томонидан экологияга ҳеч қандай зарар етказмаган ҳолда, барқарор энергия ишлаб чиқарилиб, вилоят саноат корхоналари, турли идоралар ва маҳаллий аҳолига етказиб берилади", - деб таъкидлайди "Ўзбекгидроэнерго матбуот хизмати.
Мазкур лойиҳани ишга туширилиши натижасида Сурхондарё вилоятининг электр энергияга бўлган талабининг муайян қисмини, саноат ва иқтисодиёт корхоналарини гидроэнергия ҳисобидан таъминлаш имкони вужудга келади.
Янгиликлар лентаси
0