https://sputniknews.uz/20210816/rossiya-toliblarning-terrorchi-tashkilotlar-royxatidan-chiqarilishi-shartini-aytdi-20098788.html
Россия толибларнинг террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши шартини айтди
Россия толибларнинг террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши шартини айтди
Sputnik Ўзбекистон
РФ ТИВ Россия қачон "Толибон"*ни террорчи ташкилот рўйхатидан ўчиришини айтди 16.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-16T17:39+0500
2021-08-16T17:39+0500
2021-08-17T13:20+0500
россия
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/13/19734613_0:96:2048:1248_1920x0_80_0_0_0ede86a61c15fc8afe13b96adcfcab66.jpg
ТОШКЕНТ, 16 авг - Sputnik. БМТ Хавфсизлик Кенгаши Афғонистонда янги ҳокимият ўзини маданиятли тутишига ишонч ҳосил қилганидан кейингина толибларни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариши мумкин. Бу ҳақда "Россия-24" телеканали эфирида Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамият жангарилар мамлакатни қандай бошқараётганини кузатиб келмоқда."Агар улар инсон ҳуқуқларига риоя қилишнинг асосий, фундаментал тамойилларини бузмаса, унда бундай қарорни қабул қилиш БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ҳуқуқидир", - деди Кабулов.Унинг таъкидлашича, ушбу қарор Россия томонидан қўллаб-қувватланган тақдирда, толибларни террорчилар рўйхатидан чиқариш жараёни бошлаб юборилади."Толибон"* БМТ ХК томонидан террорчилар рўйхатидан чиқарилгандан кейингина РФ ҳам ташкилотни террорчилар сафидан чиқариши мумкин, деб қўшимча қилган Кабулов.Куни кеча жангарилар Қобулга ҳужум қилиб, президент саройини эгаллаб олган эди. Давлат раҳбари Ашраф Ғани истеъфо берди ва Афғонистонни тарк этди. ОАВ берган хабарларга кўра, АИР собиқ президенти самолёти Уммонга қараб йўл олган.Эслатиб ўтамиз, БМТ Хавфсизлик кенгаши ва Россия Олий суди "Толибон"ни 2003 йилда террорчи ташкилотлар рўйхатига қўшган.*РФда тақиқланган террорчи ташкилот.
https://sputniknews.uz/20210817/ashraf-gani-qaerga-uchib-ketdi-20097083.html
https://sputniknews.uz/20210816/shok-va-dahshat-dunyo-afgonistonda-oz-taqdirini-kordi-20094354.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/13/19734613_129:0:1920:1343_1920x0_80_0_0_82a7582c8f980a5d7c7e54b3d7ed0ee3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
россия, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Россия толибларнинг террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши шартини айтди
17:39 16.08.2021 (янгиланди: 13:20 17.08.2021) РФ ТИВ Россия қачон "Толибон"*ни террорчи ташкилот рўйхатидан ўчиришини айтди
ТОШКЕНТ, 16 авг - Sputnik. БМТ Хавфсизлик Кенгаши Афғонистонда янги ҳокимият ўзини маданиятли тутишига ишонч ҳосил қилганидан кейингина толибларни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариши мумкин.
Бу ҳақда "Россия-24" телеканали эфирида Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамият жангарилар мамлакатни қандай бошқараётганини кузатиб келмоқда.
"Агар улар инсон ҳуқуқларига риоя қилишнинг асосий, фундаментал тамойилларини бузмаса, унда бундай қарорни қабул қилиш БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ҳуқуқидир", - деди Кабулов.
Унинг таъкидлашича, ушбу қарор Россия томонидан қўллаб-қувватланган тақдирда, толибларни террорчилар рўйхатидан чиқариш жараёни бошлаб юборилади.
"Толибон"* БМТ ХК томонидан террорчилар рўйхатидан чиқарилгандан кейингина РФ ҳам ташкилотни террорчилар сафидан чиқариши мумкин, деб қўшимча қилган Кабулов.
Куни кеча жангарилар Қобулга ҳужум қилиб, президент саройини эгаллаб олган эди. Давлат раҳбари Ашраф Ғани истеъфо берди ва Афғонистонни тарк этди. ОАВ берган хабарларга кўра, АИР собиқ президенти самолёти Уммонга қараб йўл олган.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Хавфсизлик кенгаши ва Россия Олий суди "Толибон"ни 2003 йилда террорчи ташкилотлар рўйхатига қўшган.
*РФда тақиқланган террорчи ташкилот.