Ашраф Ғани қаерда?

Oбуна бўлиш
Афғонистонда ҳукумат “Толибон”* вакиллари қўлига ўтди. Мамлакатнинг собиқ президенти Ашраф Ғани қон тўкилмаслиги учун истеъфога чиқиб, мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Унинг қаердалиги маълум эмас.
ОАВлар ўз манбаларини таянган ҳолда Ғани Марказий Осиё мамлакатларига учиб кетгани ҳақида ёзишмоқда. Бироқ бу хабарлар тасдиқланмади ва рад этилди. Хусусан, Тожикистон ва Қозоғистон ТИВ Афғонистон собиқ етакчиси Ашраф Ғани бу мамлакатларда эмаслигини расман маълум қилди.
Афғонистоннинг Тошкентдаги элчихонаси Ашраф Ғани Ўзбекистонда экани ҳақидаги маълумотга эга эмаслигини айтди.
“Толибон”* ва қатор ОАВлар Ғани Ўмон давлатига учиб кетганини таъкидламоқда.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0