https://sputniknews.uz/20210816/ashraf-gani-ozbekistonda-ham-tojikistonda-ham-qozogistonda-ham-emasligi-aytildi-20089609.html
Ашраф Ғани Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам, Қозоғистонда ҳам эмаслиги айтилди
Ашраф Ғани Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам, Қозоғистонда ҳам эмаслиги айтилди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Тошкентдаги Афғонистон элчихонаси мамлакат собиқ президенти Ашраф Ғани Ўзбекистонда экани ҳақидаги маълумотга эга эмас. Бу ҳақда... 16.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-16T11:42+0500
2021-08-16T11:42+0500
2021-08-16T11:42+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
афғонистон
ашраф ғани
толибон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/10/20089343_201:576:2817:2048_1920x0_80_0_0_9a3d62226cdf9da8aaeff24b2ed10206.jpg
ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Тошкентдаги Афғонистон элчихонаси мамлакат собиқ президенти Ашраф Ғани Ўзбекистонда экани ҳақидаги маълумотга эга эмас. Бу ҳақда дипломатик миссия вакили РИА Новостига маълум қилди.Шунингдек, Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон президенти Тожикистон орқали учинчи мамлакатга учиб кетгани ҳақидаги хабарларни рад этди."Жаноб Муҳаммад Ашраф Ғани ўтирган самолёт Тожикистон ҳаво ҳудудига кирмаган ва мамлакат ҳудудига қўнмаган. Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Тожикистон томони Афғонистон томонидан тегишли сўров олмаган", — дейилади Тожикистон ТИВ хабарида.Бундан ташқари, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Ашраф Ғанининг ушбу мамлакатда эмаслигини маълум қилган.Аввалроқ қатор нашрлар ўз манбаларига таянган ҳолда Ғани аввалига Тожикистонга, сўнг у ердан Ўмонга учиб кетгани ҳақида хабар беришган эди.“The New York Times” нашри эса Ғани рафиқаси ва икки ёрдамчиси билан бирга Ўзбекистонга йўл олгани ҳақида ёзди. Ушбу ахборотни Ашраф Ғанининг шахсий қўриқчиси Al Jazeera телеканалига ҳам тасдиқлаган.Эслатиб ўтамиз, 15 август куни “Толибон”* жангарилари кечқурун Кобулга жангсиз киришди ва ҳукумат кучлари томонидан қолдирилган давлат муассасаларини эгаллашди. Улар бир неча соат ичида пойтахтни бошқаришни ўз қўлларига олишларини айтишди. Афғонистон етакчиси Ашраф Ғани “қон тўкилишининг олдини олиш учун” мамлакатни тарк этганини билдирди.* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
https://sputniknews.uz/20210816/gani-afgonistonni-nega-tark-etganini-tushuntirdi-20088429.html
https://sputniknews.uz/20210815/manba-marshal-dostum-ozbekistonda-20083105.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/10/20089343_17:0:2748:2048_1920x0_80_0_0_4b5f90daf30ed6ab1d0cb8535ca24908.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон, ашраф ғани, толибон
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон, ашраф ғани, толибон
ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Тошкентдаги Афғонистон элчихонаси мамлакат собиқ президенти Ашраф Ғани Ўзбекистонда экани ҳақидаги маълумотга эга эмас. Бу ҳақда дипломатик миссия вакили РИА Новостига
маълум қилди.
Шунингдек, Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон президенти Тожикистон орқали учинчи мамлакатга учиб кетгани ҳақидаги хабарларни
рад этди.
"Жаноб Муҳаммад Ашраф Ғани ўтирган самолёт Тожикистон ҳаво ҳудудига кирмаган ва мамлакат ҳудудига қўнмаган. Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Тожикистон томони Афғонистон томонидан тегишли сўров олмаган", — дейилади Тожикистон ТИВ хабарида.
Бундан ташқари, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Ашраф Ғанининг ушбу мамлакатда эмаслигини
маълум қилган.
Аввалроқ қатор нашрлар ўз манбаларига таянган ҳолда Ғани аввалига Тожикистонга, сўнг у ердан Ўмонга учиб кетгани ҳақида хабар беришган эди.
“The New York Times”
нашри эса Ғани рафиқаси ва икки ёрдамчиси билан бирга Ўзбекистонга йўл олгани ҳақида ёзди. Ушбу ахборотни Ашраф Ғанининг шахсий қўриқчиси Al Jazeera телеканалига ҳам
тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, 15 август куни “Толибон”* жангарилари кечқурун Кобулга жангсиз киришди ва ҳукумат кучлари томонидан қолдирилган давлат муассасаларини эгаллашди. Улар бир неча соат ичида пойтахтни бошқаришни ўз қўлларига олишларини айтишди. Афғонистон етакчиси Ашраф Ғани “қон тўкилишининг олдини олиш учун” мамлакатни тарк этганини
билдирди.* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти