Манба: маршал Дўстум Ўзбекистонда

© AFP 2023 / NOORULLAH SHIRZADAРашид Дустум
Рашид Дустум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2021
Oбуна бўлиш
Манбанинг таъкидлашича, ҳозирда Ўзбекистон томони маршал Абдул Рашид Дўстум билан музокаралар ўтказмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Обрўли ҳарбий ва асли келиб чиқиши ўзбек бўлган афғонистонлик маршал Абдул Рашид Дўстум кеча Афғонистоннинг Ўзбекистон билан чегарасини кесиб ўтди ва ҳозир вақтинча Ўзбекистон ҳудудида бўлиб турибди. Бу ҳақда РИА Новости ўз манбасига таянган ҳолда хабар бермоқда.
“Дўстум куни кеча ўзбек-афғон чегарасини кесиб ўтган бир гуруҳ ҳарбийлар билан вақтинча Ўзбекистон ҳудудида бўлиб турибди”, - деган манба.
Манбанинг таъкидлашича, ҳозирда Ўзбекистон томони маршал Абдул Рашид Дўстум билан музокаралар ўтказмоқда. Улар мазмуни очиқламаяпти.
Ситуация в Термезе и на границе с Афганистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2021
ТИВ Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудида вазият юмшагани ҳақида маълум қилди
Ўзбекистон томони бу хабарни ҳозирча тасдиқламаган ва расмий баёнот бермаган.
Аввалроқ 14 август куни Афғонистон Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларидан иборат 84 кишилик гуруҳ Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтгани ва ДХХ Чегара қўшинлари чегара отрядлари томонидан қўлга олинган эди.Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, чегарани бузганлар қаршилик кўрсатмаган ва кўмакка муҳтожлигини билдирган, жумладан, 3 нафар яраланган шахсга тиббий ёрдам сўраган.
Янгиликлар лентаси
0