https://sputniknews.uz/20210811/javob-ijobiy-ozbekistonda-sputnik-v-kelgusi-haftadan-ishlab-chiqariladi-20032576.html
“Жавоб ижобий”: Ўзбекистонда “Спутник V” келгуси ҳафтадан ишлаб чиқарилади
“Жавоб ижобий”: Ўзбекистонда “Спутник V” келгуси ҳафтадан ишлаб чиқарилади
Sputnik Ўзбекистон
“Jurabek Laboratories” компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган вакцинанинг илк партияси сифати бўйича ижобий жавоб олган. 11.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-11T12:23+0500
2021-08-11T12:23+0500
2021-08-11T12:23+0500
жамият
ўзбекистон
спутник v вакцинаси
гамалея маркази
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0f/18342944_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_a9deadaa7193f5ba03f413ea23d062db.jpg
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинаси ишлаб чиқаришни режалаштираётган “Jurabek Laboratories” компанияси Россияда сифат назоратидан ўтди ва келгуси ҳафтадан вакцинани кенг кўламда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Бу ҳақда РИА Новостига корхона директори Фаррух Лутфуллаев маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, Н.Ф. Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот марказидан июль ойида ишлаб чиқарилган “Спутник V”нинг илк партияси сифати бўйича ижобий натижалар олинган.Май ойида Тошкент ва Москва “Спутник V”ни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришга келишиб олган эди.29 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев август ойидан Олмалиқ шаҳридаги "Jurabek laboratories" корхонасида “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилишини маълум қилиб, корхонанинг техник имкониятлари билан танишди.31 июль куни Россия тўғридан -тўғри инвестиция жамғармаси (РФПИ) Ўзбекистонда “Спутник V”нинг биринчи партиялари ишлаб чиқарилганини хабар қилди. Ишлаб чиқарилган вакциналар сифатни назорат қилиш учун Гамалея марказига юборилганди.
https://sputniknews.uz/20210802/asadov-ozbekistonda-sputnik-v-ishlab-chiqarishdan-asosiy-maqsad-nimaligini-aytdi--19919567.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0f/18342944_153:0:2884:2048_1920x0_80_0_0_eae889f700a08af656dc81c424becd46.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, спутник v вакцинаси, гамалея маркази
жамият, ўзбекистон, спутник v вакцинаси, гамалея маркази
“Жавоб ижобий”: Ўзбекистонда “Спутник V” келгуси ҳафтадан ишлаб чиқарилади
“Jurabek Laboratories” компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган вакцинанинг илк партияси сифати бўйича ижобий жавоб олган.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинаси ишлаб чиқаришни режалаштираётган “Jurabek Laboratories” компанияси Россияда сифат назоратидан ўтди ва келгуси ҳафтадан вакцинани кенг кўламда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Бу ҳақда РИА Новостига корхона директори Фаррух Лутфуллаев
маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Н.Ф. Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот марказидан июль ойида ишлаб чиқарилган “Спутник V”нинг илк партияси сифати бўйича ижобий натижалар олинган.
“Биз Россиядан вакцинанинг сифати бўйича ижобий жавоб олдик. Ҳозир Россиядан хомашё кутяпмиз, кейинги ҳафтадан қуйишни бошлаймиз”, - деди Лутфуллаев.
Май ойида Тошкент ва Москва “Спутник V”ни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришга келишиб
олган эди.29 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев август ойидан Олмалиқ шаҳридаги "Jurabek laboratories" корхонасида “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш
йўлга қўйилишини маълум қилиб, корхонанинг техник имкониятлари билан танишди.
31 июль куни Россия тўғридан -тўғри инвестиция жамғармаси (РФПИ) Ўзбекистонда “Спутник V”нинг биринчи партиялари
ишлаб чиқарилганини хабар қилди. Ишлаб чиқарилган вакциналар сифатни назорат қилиш учун Гамалея марказига юборилганди.