https://sputniknews.uz/20210802/asadov-ozbekistonda-sputnik-v-ishlab-chiqarishdan-asosiy-maqsad-nimaligini-aytdi--19919567.html
Асадов Ўзбекистонда “Спутник V” ишлаб чиқаришдан асосий мақсад нималигини айтди
Асадов Ўзбекистонда “Спутник V” ишлаб чиқаришдан асосий мақсад нималигини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Президент матбуот котиби мамлакатда “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан асосий мақсад бу мамлакат аҳолиси саломатлиги эканини маълум қилди. 02.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-02T17:16+0500
2021-08-02T17:16+0500
2021-08-02T17:16+0500
жамият
спутник v вакцинаси
шерзод асадов
ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/07/19572154_0:105:2407:1459_1920x0_80_0_0_d51ccf5668a89bf7fb70a1e98bffc09d.jpg
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Ўзбекистонда Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан асосий мақсад бу мамлакат аҳолиси саломатлигидир. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифинг давомида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Асадовнинг сўзларига кўра, “Jurabek laboratories” қўшма корхонасида ойига вакцинанинг 10 миллион дозасини ишлаб чиқариш имкониятлари мавжуд. Лекин россиялик ҳамкорлар билан биринчи босқичда ойига 2 миллион “Спутник V” дозасини ишлаб чиқариш тўғрисида келишувга эришилган. Кейинчалик ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш бўйича музокаралар олиб борилади.Лойиҳани молиялаштиришга оид музокаралар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни инобатга олган ҳолда олиб борилмоқда.Давлат раҳбари матбуот котиби лойиҳани амалга ошириш жараёнлари ҳақида батафсил маълумот бериб борилишини қўшимча қилди.Май ойида Тошкент ва Москва “Спутник V”ни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришга келишиб олган эди.29 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев август ойидан Олмалиқ шаҳридаги "Jurabek laboratories" корхонасида “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилишини маълум қилиб, корхонанинг техник имкониятлари билан танишди.31 июль куни Россия тўғридан -тўғри инвестиция жамғармаси (РФПИ) Ўзбекистонда “Спутник V”нинг биринчи партиялари ишлаб чиқарилганини хабар қилди. Ишлаб чиқарилган вакциналар сифатни назорат қилиш учун Гамалея марказига юборилган.
https://sputniknews.uz/20210802/shavkat-mirziyoev-emlangan-19911644.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/07/19572154_161:0:2246:1564_1920x0_80_0_0_e8a033c97406f41b93b76b72867e08f1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, спутник v вакцинаси, шерзод асадов, ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
жамият, спутник v вакцинаси, шерзод асадов, ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
Асадов Ўзбекистонда “Спутник V” ишлаб чиқаришдан асосий мақсад нималигини айтди
Президент матбуот котиби мамлакатда “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан асосий мақсад бу мамлакат аҳолиси саломатлиги эканини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Ўзбекистонда Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан асосий мақсад бу мамлакат аҳолиси саломатлигидир. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифинг давомида маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik мухбири.
Асадовнинг сўзларига кўра, “Jurabek laboratories” қўшма корхонасида ойига вакцинанинг 10 миллион дозасини ишлаб чиқариш имкониятлари мавжуд. Лекин россиялик ҳамкорлар билан биринчи босқичда ойига 2 миллион “Спутник V” дозасини ишлаб чиқариш тўғрисида келишувга эришилган. Кейинчалик ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш бўйича музокаралар олиб борилади.
Лойиҳани молиялаштиришга оид музокаралар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни инобатга олган ҳолда олиб борилмоқда.
“Молиялаштириш масаласи муҳим эмас. Энг асосийси, президентимиз кўп маротаба такрорлаганларидек, ватандошларимиз фаол эмланиши учун бу лойиҳани (Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш – таҳр.) тезроқ ишга тушириш. Бу лойиҳасининг энг асосий мақсади – аҳолимиз саломатлиги”, - деди у.
Давлат раҳбари матбуот котиби лойиҳани амалга ошириш жараёнлари ҳақида батафсил маълумот бериб борилишини қўшимча қилди.
Май ойида Тошкент ва Москва “Спутник V”ни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришга келишиб
олган эди.29 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев август ойидан Олмалиқ шаҳридаги "Jurabek laboratories" корхонасида “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш
йўлга қўйилишини маълум қилиб, корхонанинг техник имкониятлари билан танишди.
31 июль куни Россия тўғридан -тўғри инвестиция жамғармаси (РФПИ) Ўзбекистонда “Спутник V”нинг биринчи партиялари
ишлаб чиқарилганини хабар қилди. Ишлаб чиқарилган вакциналар сифатни назорат қилиш учун Гамалея марказига юборилган.