Ҳайдовчининг рақамли профили: Россияда хорижлик таксичиларни нималар кутмоқда

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишАвтомобильный поток в Москве.
Автомобильный поток в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2021
Oбуна бўлиш
14 августдан бошлаб Москвада таксичилар ҳайдовчининг рақамли профилига эга бўлишлари керак.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. 14 августдан бошлаб Москва ва Москва вилоятида таксичилар ҳайдовчининг рақамли профилисиз расмий равишда ишлай олмайдилар. Янгича тартиб “Такси иши таҳлили” Комплекс ахборот тизими ёки қисқача “ТИҲ” КАТ (русча Комплексная информационная система "Аналитика работы такси" (КИС "АРТ") деб аталади. Профилни Госуслуги орқали юритиш керак. Рақамли профилни қандай олиш мумкин ва бу борада таксичи мигрантлар қандай фикрда – Sputnik мухбири ўрганди.

ЙТҲларини камайтириш мақсадида

КИС "АРТ" тизими орқали Москва ҳукумати такси ҳайдовчилари ҳаддан зиёд ишлашлари ва толиққанликдан содир этадиган авариялар сонини камайтиришга умид қилишмоқда. Янги тизим том маънода таксичилар ортидан назорат қилиш имконини беради. Янги тартиб муаллифлари бу янги қоидалар эмаслиги, балки фақат мониторинг тизими эканини айтишмоқда.
Транспорт департаменти статистикасига кўра, 2020 йилда Москвада таксилар иштирокида 1677 та авария рўй берган, 1956 киши турли даражадаги тан жароҳатини олган, 60 киши ҳалок бўлган. Сўнгги ярим йил мобайнида 794 та ЙТҲ содир бўлган.
Водитель в защитной маске за рулем такси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2021
Москвада хорижий “права”га эга ҳайдовчилардан воз кечилмоқда

КИС "АРТ" такси ишини қандай назорат қилади

14 августдан тизим ҳайдовчилар стажини текширади. У уч йилдан кам бўлмаслиги керак. Тўланмаган жарималар текширилади. Агар бўлса, тўлашга тўғри келади. Шунингдек, суд доғи текширилади. Таксида муқаддам оғир жиноят содир этганлар (қотиллик, ўғрилик, соғлиққа зарар етказиш) ишлай олмайдилар. КИС "АРТ"маълумотларни ИИВ ва Федерал солиқ хизмати базасидан олади.
Такси ҳайдовчиси кунига саккиз соатдан зиёд ишламаслиги керак. Иш ҳафтасининг умумий давомийлиги 40 соатдан ошмаслиги керак. Тизим бу соатларни аниқ назорат қилади ва ошиб кетилган тақдирда агрегатлар ҳайдовчилар буюртма бермай қўяди.
Бундан ташқари, тизимда тиббий ва техник кўриклар ҳисоботи юритилади. Ҳайдовчи ишга чиқишдан олдин таксопарк ёки шартнома тузган ташкилот ходими унинг ишга чиқишига русхат берилганини англатувчи қайд ёзади. Тизимда йўл варақаси ҳисоботи ҳам юритилади.
Знак аварийной остановки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2021
Йўл ҳаракати қоидаларида “виждон” сўзи йўқ

ID олиш учун нима қилиш керак?

“Россия қонунчилигигига кўра, чет эл давлатлари фуқаролари таксида ишлай оладилар. Мажбурий талаблардан бири – Россия ҳайдовчилик гувоҳномаси ва уч йиллик ҳайдовчилик стажи. Шунингдек, рус тили давлат тили сифатидан ишлатиладиган мамлакатлар “права”лар ўтади – Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон”, - дея маълум қилишди Sputnik нашрига Москва Траспорт департаментида.
Рақамли профилни рўйхатдан ўтказиш учун СНИЛС керак. Уни Россия Пенсия жамғармасидан олиш мумкин. Бу ўртача икки соатдан зиёд вақтни олмайди ва хорижлик фуқаролар ҳам олишлари мумкин, деб маълум қилишди Транспорт департаментида. Кейин КИС "АРТ"тизимида рўйхатдан ўтиш даркор.

Муддати кечиктирилган рақамли профиль

“Ҳукумат такси автомобили ким ўтирганини билишни хоҳлаяпти. Биз ўз тарафимиздан ҳамкорларимизни КИС “АРТ” нима экани, Москва ва Москва вилоятида ишлаётган таксопарк ва ҳайдовчилар тизимда қандай рўйхатдан ўтишлари мумкинлиги ҳақида хабардор қиламиз. Ўзимизнинг “Яндекс.Про” тизимимиз орқали ҳайдовчининг рақамли профилининг вақтинчалик рўйхатдан ўтишини жорий этдик”, - дея маълум қилди Sputnik нашрига “Яндекс.Такси” матбуот хизмати.
Бунда ҳайдовчи “Яндекс.Про”да рўйхатдан ўтади, хизматга унинг шахсий маълумотларини КИС “АРТ”га беришига розилик беради, тизимда вақтинчалик 14 кунга ID олади. Икки ҳафталик кечиктириш Госуслуги орқали рўйхатдан ўтмасдан буюртма олиш имконини беради.
Бироқ сентябрга келиб ҳайдовчи Госуслуги портали орқали КИС “АРТ”да рўйхатдан ўтиши ва доимий рақамли профиль олиши шарт. Агар рўйхатдан ўтилмаса, автоматик равишдан буюртма бериш тўхтатилади.
Работа такси в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2019
Таксичи мигрантлар Россия ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши керак – янги қонун

Таксичилар нима дейди

“Кетяпман – бугун менинг охирги иш куним, - дейди таксичи Sputnik билан суҳбатда. – Бир кунда саккиз соатда бирор бир нарса ишлаб олишнинг имкони йўқ, ҳатто машина ижара пули ва бензинни. Мен йигирма йил аввал таксида ишлагандим – ана ўша пайтлар пул ишласа бўларди. Бошқа иш қидириб кўраман энди”.
Андрей – россиялик, турли соҳаларда катта тажрибага эга. Шунинг учун тез орада таксичилар иш қаттиқ назорат остига олишини эшитганда унчалик қайғурмади.
Тожикистон фуқароси Абдуллонинг эса иш борасидаги танлови унчалик катта эмас. Лекин уни КИС “АРТ” тизими қўрқитмади. Қайд этиш жоизки, таксичи рақамли профиль олгунича деярли икки ой вақтини сарфлаган.
“Кўп йилдан бери Россияда ишлайман, патент олиб, солиқ тўлайман. Отам Москвада ўқиган ва ҳамиша хорижга борганингда биринчи навбатда, халқни, иккинчидан, маҳаллий менталитетни, учинчидан, қонунни ҳурмат қилгин деб айтардилар. Шу боис рақамли профиль қилиш керак дейишди, мен қилдим. Госуслугида рўйхатдан ўтиб олдим. Ҳозир доимо таксичилар юзасидан рейдлар ўтказилмоқда, август ўрталаридан улар кам бўлиши мумкин, ўшанда ишлаш осонроқ бўлади”, - дея умид қилади Абдулло.
Ўшлик Омат ҳам КИС “АРТ”дан рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатларини топширган, лекин ҳозиргача рақамли профиль олингани ҳақидаги билдиришнома олмаган.
“14 августдан кейин қарайман, агар пул топишнинг иложи бўлмаса яна ошпазлик касбимга қайтаман. Илгари ошпаз бўлиб ишлаганмана, овқат пиширишни биламан. Ҳаммаси қонуний, ҳужжатларим расмийлаштирилган. У ишнинг ойлиги яхши”, - дейди у.

Фикрлар иккига бўлинди

Жамоатчилик ва касаба арбоблари фикрлари иккига бўлинди – кимдир рақамли профиль жорий қилиш яхши ғоя эмас деб ҳисобласа, бошқалар унинг афзалликлари ҳақида гапиришмоқда.
“Таксист” касаба уюшмаси раҳбари Ярослав Шербинин тизимнинг чаласини битириш керак, КИС “АРТ”да рўйхатдан ўтиш жуда кўп вақтни олади. Баъзан бир ҳафтагача чўзилиши мумкин, бошида икки кундан ошмайди дейилганди. Унинг сўзларига кўра, тизим бунинг устига қотиб ишлайди, норматив базаси йўқ.
“Рақамли профиль – ҳисобот юритишни йўлга қўйиш ва иш вақтини назорат қилишга уриниш. Москва ҳукумаи ҳисоблайдики, улар шу тарзда такси иштирокидаги авария, ЙТҲ билан боғлиқ ўлим ҳолатлари сонини камайтира олишлари мумкин. Татбиқ этиш 1 августга белгиланган эди, лекин 14 августгача қолдирилди. Бу вақтга қадар ҳеч қандай изоҳ бермаган бўлардим. Ҳаммаси тез ўзгармоқда”, - деди Москва таксичилари касаба уюшмаси раиси Николай Колодов.
Аммо, Москва шаҳри Транспорт департаменти раҳбари ўринбосари Дмитрий Прониннинг ишонтиришича, шубҳа ва ихтилофларга қарамасдан, КИС “АРТ”да 97 фоиз таксичилар ёки 60 минг ҳайдовчилар аллақачон рўйхатдан ўтган. Унинг таъкидлашича, КИС “АРТ” тизимини жорий этиш “бизнеснинг кўплаб илтимосларига биноан” 14 августга ортга сурилган. Бироқ ҳозирданоқ буюртмаларни тақсимлашдаги устуворлик рўйхатдан ўтганларга берилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0