https://sputniknews.uz/20210809/ozbekistonda-kafe-va-restoranlarga-maxsus-qr-kodni-korsatgan-holda-kirish-mumkin-boladi-19996983.html
Ўзбекистонда кафе ва ресторанларга махсус QR-кодни кўрсатган ҳолда кириш мумкин бўлади
Ўзбекистонда кафе ва ресторанларга махсус QR-кодни кўрсатган ҳолда кириш мумкин бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнларини жадаллаштириш масаласи муҳокама... 09.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-09T07:46+0500
2021-08-09T07:46+0500
2021-08-09T07:46+0500
жамият
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0b/18678606_0:0:3641:2048_1920x0_80_0_0_4c2f12c0e82b4607a08c7b13cd2284a4.jpg
ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik. Жорий йил 10 августдан эътиборан Ўзбекистондаги умумий овқатланиш шохобчаларига махсус QR-кодни кўрсатган ҳолда ташриф буюриш мумкин бўлади.Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати хабар бермоқда."...аҳолини оммавий эмлаш коронавируснинг янги тўлқинларининг олдини олишнинг муҳим омили эканлигини ҳисобга олиб, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини пандемия шароитида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва эмлаш жараёнларини янада жадаллаштириш мақсадида махсус комиссиясининг қарори билан: 2021 йил 10 августдан эътиборан: умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлган тақдирда, уларга нисбатан соат 8:00 дан 20:00 гача ҳамда фақат очиқ ҳавода фаолият кўрсатиши билан боғлиқ карантин чекловлари татбиқ этилмаслиги белгиланди", - дейилади хабарда.Бунда умумий овқатланиш объектларига коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш тавсия этилмоқда (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно). 2021 йил 1 октябрдан бошлаб: тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш субъектларининг ишчи ва ходимлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлмаган тақдирда, уларнинг фаолият кўрсатиши вақтинчалик тўхтатилади.
https://sputniknews.uz/20210805/koronavirusning-delta-shtammiga-qarshi-yangi-vaktsinalar-talab-etilishi-mumkin---olimlar-19960271.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0b/18678606_541:0:3272:2048_1920x0_80_0_0_be11bdf1d552eeabb50cb7786fdd99bd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Ўзбекистонда кафе ва ресторанларга махсус QR-кодни кўрсатган ҳолда кириш мумкин бўлади
Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнларини жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik. Жорий йил 10 августдан эътиборан Ўзбекистондаги умумий овқатланиш шохобчаларига махсус QR-кодни кўрсатган ҳолда ташриф буюриш мумкин бўлади.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати хабар бермоқда.
"...аҳолини оммавий эмлаш коронавируснинг янги тўлқинларининг олдини олишнинг муҳим омили эканлигини ҳисобга олиб, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини пандемия шароитида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва эмлаш жараёнларини янада жадаллаштириш мақсадида махсус комиссиясининг қарори билан: 2021 йил 10 августдан эътиборан: умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлган тақдирда, уларга нисбатан соат 8:00 дан 20:00 гача ҳамда фақат очиқ ҳавода фаолият кўрсатиши билан боғлиқ карантин чекловлари татбиқ этилмаслиги белгиланди", - дейилади хабарда.
Бунда умумий овқатланиш объектларига коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш тавсия этилмоқда (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно).
2021 йил 1 октябрдан бошлаб: тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш субъектларининг ишчи ва ходимлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлмаган тақдирда, уларнинг фаолият кўрсатиши вақтинчалик тўхтатилади.