https://sputniknews.uz/20210805/koronavirusning-delta-shtammiga-qarshi-yangi-vaktsinalar-talab-etilishi-mumkin---olimlar-19960271.html
Коронавируснинг дельта-штаммига қарши янги вакциналар талаб этилиши мумкин - олимлар
Коронавируснинг дельта-штаммига қарши янги вакциналар талаб этилиши мумкин - олимлар
Sputnik Ўзбекистон
Мутахассисларнинг таъкидига кўра, вакциналарнинг инфекция юқишига қарши самарадорлиги 49%гача, белгилар ривожланишига қарши самарадорлиги эса — 59%гача... 05.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-05T13:09+0500
2021-08-05T13:09+0500
2021-08-05T13:09+0500
дунёда
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Коронавируснинг дельта-штамми тарқалишига қарши курашиш учун янги вакциналар керак бўлиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги британиялик олимлар тадқиқотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.Мутахассисларнинг таъкидига кўра, вакциналарнинг инфекция юқишига қарши самарадорлиги 49%гача, белгилар ривожланишига қарши самарадорлиги эса — 59%гача пасайган.Бундай кўрсаткич эса, COVID-19 дельта-штаммига қарши алоҳида препарат ишлаб чиқарилишини оқлайди, сабаби, вирус мутацияси мавжуд вакциналар самарадорлигини пасайтирмоқда, дейилади олимлар хулосасида.Сал аввал Роспотребнадзор мавжуд вакциналар янги штаммга қарши, худди аввалгидек ижобий профилактик ва ҳимоя хусусиятларига эгалиги ҳақида хабар қилган ва вакциналар COVID-19нинг оғир формаларида ҳам ҳимоялашини қўшимча қилган эдилар.SARS-CoV-2 коронавирусининг дельта-штамми — COVID-19 қўзғатувчиси турларидан бири саналади. У илк маротаба Ҳиндистонда аниқланган. Коронавируснинг ушбу варианти катта тезликда юқиши ва касалликдан кейин оғир асоратларни чақириши билан ажралиб туради. У S-оқсилида K417N мутациясининг мавжудлиги билан ажралиб туради, соғайиб кетган ва эмланган кишиларнинг зардоби ва антитаначаларини фаоллигини камайтириши мумкин.Худди шу штамм тез орада қолган барча штаммларни сиқиб чиқариб, дунёда доминант штаммга айланиши мумкин, деган жиддий хавотирлар йўқ эмас.
https://sputniknews.uz/20210625/bsst-delta-shtammi-dastlabki-koronavirusdan-ikki-barobar-yuqumliroq-19404960.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, covid-19 умумжаҳон пандемияси
дунёда, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Коронавируснинг дельта-штаммига қарши янги вакциналар талаб этилиши мумкин - олимлар
Мутахассисларнинг таъкидига кўра, вакциналарнинг инфекция юқишига қарши самарадорлиги 49%гача, белгилар ривожланишига қарши самарадорлиги эса — 59%гача пасайган.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Коронавируснинг дельта-штамми тарқалишига қарши курашиш учун янги вакциналар керак бўлиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги британиялик олимлар тадқиқотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Мутахассисларнинг таъкидига кўра, вакциналарнинг инфекция юқишига қарши самарадорлиги 49%гача, белгилар ривожланишига қарши самарадорлиги эса — 59%гача пасайган.
Бундай кўрсаткич эса, COVID-19 дельта-штаммига қарши алоҳида препарат ишлаб чиқарилишини оқлайди, сабаби, вирус мутацияси мавжуд вакциналар самарадорлигини пасайтирмоқда, дейилади олимлар хулосасида.
Сал аввал Роспотребнадзор мавжуд вакциналар янги штаммга қарши, худди аввалгидек ижобий профилактик ва ҳимоя хусусиятларига эгалиги ҳақида хабар қилган ва вакциналар COVID-19нинг оғир формаларида ҳам ҳимоялашини қўшимча қилган эдилар.
SARS-CoV-2 коронавирусининг дельта-штамми — COVID-19 қўзғатувчиси турларидан бири саналади. У илк маротаба Ҳиндистонда аниқланган. Коронавируснинг ушбу варианти катта тезликда юқиши ва касалликдан кейин оғир асоратларни чақириши билан ажралиб туради. У S-оқсилида K417N мутациясининг мавжудлиги билан ажралиб туради, соғайиб кетган ва эмланган кишиларнинг зардоби ва антитаначаларини фаоллигини камайтириши мумкин.
Худди шу штамм тез орада қолган барча штаммларни сиқиб чиқариб, дунёда доминант штаммга айланиши мумкин, деган жиддий хавотирлар йўқ эмас.