https://sputniknews.uz/20210806/ozbekiston-rossiya-va-tojikiston-afgon-chegarasi-yaqinida-nega-mashq-qilayotgani-haqida-19978650.html
Ўзбекистон, Россия ва Тожикистон афғон чегараси яқинида нега машқ қилаётгани ҳақида
Ўзбекистон, Россия ва Тожикистон афғон чегараси яқинида нега машқ қилаётгани ҳақида
Sputnik Ўзбекистон
РФ, Тожикистон ва Ўзбекистон қўшинларининг Афғонистон чегараси яқинидаги кенг кўламли ҳарбий манёврлари "Толибон"* ва бошқа экстремистик уюшмаларнинг МО... 06.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-06T17:10+0500
2021-08-06T17:10+0500
2021-08-06T17:11+0500
аналитика
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/04/19946288_0:78:1500:922_1920x0_80_0_0_bdddf2215fcf8115db3676bba760c696.jpg
Россия, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг тожик Харб-Майдон полигонидаги машғулотлари 5 августда бошланди ва Афғонистон билан чегарада умумий терроризмга қарши фронтни кенгайтирди ва мустаҳкамлади. Манёврларга 2,5 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва 500 га яқин ҳарбий техника жалб қилинган. Россия гуруҳи асосан 201-база бўлинмалари, 1800 дан ортиқ мутахассислар ва 420 донагача ҳарбий техникадан иборат.Сал аввал Тожикистоннинг Ҳисор аэродромига Россия Марказий ҳарбий округининг Су-25 штурм самолётлари, зарба ва кўпнишонли Ми-24 ва Ми-8 вертолётлари етказилган эди.Бир вақтнинг ўзида Россия ва Ўзбекистоннинг спецназ бўлинмалари Ўзбекистондаги "Термез" тоғ полигонида шартли душманнинг орқасида диверсион ҳаракатларни машқ қилишмоқда. Россия ва Ўзбекистоннинг эҳтимолий таҳдидларни йўқ қилиш бўйича қўшма машқлари 2 августдан бошланган.Афғонистон билан чегарадаги манёврларда Саратов вилоятидаги оператив аэродромга кўчиб ўтган Россия Ҳаво-космик кучларининг узоқ масофага учадиган тўртта Ту-22М3 ракета ташувчи бомбардимончилари иштирок этмоқда. Пиёда қўшинлари гуруҳи билан ўзаро алоқада бўлиш учун Ту-22М3 экипажлари Термиз полигонига парвозни амалга ошириб, шартли жангарилар лагерлари ва ўқ-дорилар омборлари бўйлаб бомба зарбаларини амалга оширадилар. Россия бомбардимончиларини пана қилиш ишларини Ўзбек армиясининг МиГ-29 қирувчилари бажаради.Уч томонлама манёврлар давомида миллий армиянинг Жанубий стратегик йўналишда жанговар ҳаракатларни олиб боришга доир умумий ёндашувлари ишлаб чиқилмоқда. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг Марказий ҳарбий округ қўшинлари олдига келиши ҳамда Ўзбекистондаги Термез полигонида Россия Бош штаби раҳбари Валерий Герасимовнинг бўлиб туриши Қўшма машғулотлар қанчалик аҳамиятлилигини урғуламоқда.Тезкор майдонҚўшни Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазият ўта оғир, кескин ва олдиндан айтиб бўлмайдиган даражада қолмоқда. Толиблар ўнлаб провинцияларда жанглар олиб боришмоқда, мамлакатнинг қонуний президенти Ашраф Ғанига ўлим билан таҳдид қилишмоқда.Қобулда 3 август куни жангарилар Мудофаа вазири Бисмиллоҳ Хон Муҳаммадийнинг уйига ўта дадиллик билан ҳужум қилишди. Хонадонда шунингдек, кичик Аҳмад-Масъуд бўлганлиги айтилмоқда. Ушбу ҳужумдан мақсад Афғонистон қаҳрамонининг ўғли бўлган бўлиши ҳам мумкин."Толибон * деярли бешта қўшни давлат - Эрон, Тожикистон, Туркманистон, Хитой, Покистон билан чегарани тўлиқ назорат қилмоқда. Ва у йирик шаҳарлар орасидаги транспорт йўлларини эгаллаб олишни кўзлаган.Қобул толиблар томонидан томонидан тинч аҳолининг оммавий қирғин қилинишини текшириш ва "гуманитар фалокатнинг олдини олиш" учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақиришга чақирмоқда. Бу чақириққа зудлик билан муносабат билдирилган эмас, БМТнинг тинчликпарвар инструментлари афғон тупроғида бефойдадир.Аввалроқ, АҚШ Давлат департаменти агар толиблар Афғонистон ҳукуматини куч билан эгаллашга уринса, ҳаракат халқаро миқёсда тан олинмаслиги, ва санкциялар бекор қилинишига эриша олмаслиги билан таҳдид қилган эди. Қобулдаги АҚШ ва Буюк Британия элчихоналари "Толибон"*ни Қандаҳор провинциясида 100 дан ортиқ тинч аҳолини ўлдирганликда айбладилар: "Толибон раҳбарияти жиноятлар учун жавобгар бўлиши керак... Агар сиз ўз жангариларингизни ҳозир назорат қила олмас экансиз, у ҳолда кейинчалик ҳам бошқарувда қиладиган ишингиз йўқ". Баҳслардаги кейинги далиллар қанақалиги эса ҳеч кимга сирмас.Пентагон АҚШ 2020 йил феврал ойида тинчлик битимини имзолаган экстремистларни бомбардимон қилишни давом эттирмоқда. "Толибон"*нинг можарони тинч йўл билан ҳал қилишга тайёрлигини ҳарбий-диний ҳаракат АҚШ ва "Толибон"* вакиллари томонидан 2020 йил феврал ойида имзоланган Доҳа келишуви шартларини қай тарзда бепарволик билан бажараётганига қараб баҳолаш мумкин. Бу битим 14 ой ичида Афғонистондан қўшинлар чиқарилиши ва афғонлараро мулоқот бошланишини кўзда тутади.Қамоқдан озод қилинган жангарилар ўз мажбуриятларини бузган ҳолда тезликда қўлга қурол олишмоқда. Чексиз уруш давом этяпти. НАТО хайрия маблағларини йиғмоқда - ўз самарадорлигини шиддат билан йўқотаётган АИР мудофаа ва хавфсизлик кучларига 70 миллион долларга яқин хайрия қилиш режалаштирилган.Афғонистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг жанговар ҳозирлиги АҚШ ва НАТО қўшинлари олиб чиқилишидан олдин сезиларли даражада пасайган - самолётларнинг катта қисми июн ойида ишдан чиққан эди.Жумладан, А-29 Super Tucano (Бразилияда ишлаб чиқарилган) енгил штурмовик зарба операцияларининг асосий "ишчи оти" саналади, аммо техник хизмат кўрсатиш муаммолари бу типдаги самолётлар паркининг ҳозирлигини 63%га пасайтирди, UH-60 Black Hawk кўпнишонли вертолётлар паркининг ҳозирлиги эса 39%гача тушиб кетди.Турли йўналишларга қаратилган кучларТуркиянинг Қобул аэропортини ҳимоя қилиш ташаббуси сезиларли даражада шатаксираб қолди. Аммо Анқара қабул қилишга тайёр бўлмаган афғон қочқинлари оқими кучаймоқда. Ахир Туркияга сал аввал ўз мамлакатини ташлаб қочган 3,7 миллион сурияликлар муаммоси ҳам етиб ортади-да.Ўз навбатида, Берлинни ҳам: "Европага қараб йўл олган ўн минглаб янги афғон қочқинларини нима қилсам экан?", деган масала жиддий ўйга солиб қўйди. Афғонистон Ислом Республикасидаги вазиятнинг кескин ёмонлашиши оптимизм учун деярли жой қолдирмаяпти. АҚШ ва НАТО Афғонистонда мамлакатни янги фуқаролар уруши хаосидан сақлай оладиган битта ҳам ишлайдиган механизмни қолдирмаганлар.Афғонистон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ҳаниф Атмар 3 август куни расмий Қобул толиблар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади: "Биз уларни ҳукуматга олишга, улар билан тинчлик ўрнатишга ва улар билан ҳокимиятни бўлишишга тайёрмиз ... Бизнинг ҳукумат "Толибон"ни терроризмни қўллаб -қувватлашни тўхтатган тақдирдагина, уларни ўзининг бир қисми сифатида қабул қилишга тайёр".Толибоннинг ўзи ҳокимиятни "миллий хоинлар" билан бўлишишга тайёр эмас ва улар бу ҳақда очиқчасига айтишмоқда. Толиблар вазиятни нормаллаштириш учун бирорта реал қадам ташламади ва муросага мойил эмас. "Сиёсий офис"нинг - гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш ва қўшни давлатларга таҳдид қилмаслик ҳақидаги ваъдалари - жуда арзон кўринаётир.Афғонистонда яхши хабарлар ҳам бор. Маршал Абдул Рашид Дўстум 5 августда Туркияда даволанишдан сўнг Мозори Шарифга қайтди. Дўстум ўз туғилган ватани Жузжонда бундан кейин ҳам мамлакатнинг шимолий бошқа вилоятларида "Толибон"*га қарши операцияларни бошқаришни давом эттириш ниятида. Афғонларнинг аксарияти маршалнинг қайтиши хавфсизликни яхшилайди, дея умид билдиришмоқда.Афғонистон президенти Ашраф Ғани 5 август куни эронлик ҳамкасби Иброҳим Раисий билан музокаралар ўтказди. Раисий АИРнинг қонуний ҳукуматини ва можарони тинч йўл билан ҳал этиш режасини қўллаб -қувватлашга ваъда берди.Худди шу куни РФ Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ерда Москва ва Тошкент ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, армия генерали Герасимов Афғонистон билан чегара яқинида бўлиб ўтаётган Россия-Ўзбекистон ҳарбий ўқув-машқлари боришини кузатади.Хитойнинг Global Times нашри Россия ва Хитой биргаликда экстремистларга қарши туриш, АҚШ томонидан Марказий ва Жанубий Осиё барқарорлигига таҳдид соладиган хаосга қарши курашиш ниятида эканлигини қайд этади. ХХР шимоли-ғарбидаги Цинтунся полигонида 9-13 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган қўшма машғулотлар шунга бағишланган.* – РФда таъқиқланган террористик уюшма.
https://sputniknews.uz/20210806/afgon-mudofaa-vazirligi-harbiylar-bir-sutkada-tolibonning-406-jangarisini-yoq-qildi-19975064.html
https://sputniknews.uz/20210727/bu-boshlanishi-yuz-minglab-afgon-qochqinlari-toliblar-hujumi-va-aqsh-bombardimoni-oqibatidir-19834568.html
https://sputniknews.uz/20210803/afgoniston-chegaralarida-uchyoqlama-manyovrlar-ular-qanday-maqsadda-otkazilmoqda-19926226.html
https://sputniknews.uz/20210805/marshal-dostum-afgonistonga-qaytdi-19960860.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/04/19946288_84:0:1417:1000_1920x0_80_0_0_8d92a870aa7c56fb0fe25b3e6a1e0469.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
аналитика, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
аналитика, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Ўзбекистон, Россия ва Тожикистон афғон чегараси яқинида нега машқ қилаётгани ҳақида
17:10 06.08.2021 (янгиланди: 17:11 06.08.2021) РФ, Тожикистон ва Ўзбекистон қўшинларининг Афғонистон чегараси яқинидаги кенг кўламли ҳарбий манёврлари "Толибон"* ва бошқа экстремистик уюшмаларнинг МО мамлакатларига террорчилар фаоллигининг олдини олиши билан миллий хавфсизлик чақириқларига тўла мос келади.
Россия, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг тожик Харб-Майдон полигонидаги машғулотлари 5 августда бошланди ва Афғонистон билан чегарада умумий терроризмга қарши фронтни кенгайтирди ва мустаҳкамлади. Манёврларга 2,5 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва 500 га яқин ҳарбий техника жалб қилинган. Россия гуруҳи асосан 201-база бўлинмалари, 1800 дан ортиқ мутахассислар ва 420 донагача ҳарбий техникадан иборат.
Сал аввал Тожикистоннинг Ҳисор аэродромига Россия Марказий ҳарбий округининг Су-25 штурм самолётлари, зарба ва кўпнишонли Ми-24 ва Ми-8 вертолётлари етказилган эди.
Бир вақтнинг ўзида Россия ва Ўзбекистоннинг спецназ бўлинмалари Ўзбекистондаги "Термез" тоғ полигонида шартли душманнинг орқасида диверсион ҳаракатларни машқ қилишмоқда. Россия ва Ўзбекистоннинг эҳтимолий таҳдидларни йўқ қилиш бўйича қўшма машқлари 2 августдан бошланган.
Афғонистон билан чегарадаги манёврларда Саратов вилоятидаги оператив аэродромга кўчиб ўтган Россия Ҳаво-космик кучларининг узоқ масофага учадиган тўртта Ту-22М3 ракета ташувчи бомбардимончилари иштирок этмоқда. Пиёда қўшинлари гуруҳи билан ўзаро алоқада бўлиш учун Ту-22М3 экипажлари Термиз полигонига парвозни амалга ошириб, шартли жангарилар лагерлари ва ўқ-дорилар омборлари бўйлаб бомба зарбаларини амалга оширадилар. Россия бомбардимончиларини пана қилиш ишларини Ўзбек армиясининг МиГ-29 қирувчилари бажаради.
Уч томонлама манёврлар давомида миллий армиянинг Жанубий стратегик йўналишда жанговар ҳаракатларни олиб боришга доир умумий ёндашувлари ишлаб чиқилмоқда. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг Марказий ҳарбий округ қўшинлари олдига келиши ҳамда Ўзбекистондаги Термез полигонида Россия Бош штаби раҳбари Валерий Герасимовнинг бўлиб туриши Қўшма машғулотлар қанчалик аҳамиятлилигини урғуламоқда.
Қўшни Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазият ўта оғир, кескин ва олдиндан айтиб бўлмайдиган даражада қолмоқда. Толиблар ўнлаб провинцияларда жанглар олиб боришмоқда, мамлакатнинг қонуний президенти Ашраф Ғанига ўлим билан таҳдид қилишмоқда.
Қобулда 3 август куни жангарилар Мудофаа вазири Бисмиллоҳ Хон Муҳаммадийнинг уйига ўта дадиллик билан ҳужум қилишди. Хонадонда шунингдек, кичик Аҳмад-Масъуд бўлганлиги айтилмоқда. Ушбу ҳужумдан мақсад Афғонистон қаҳрамонининг ўғли бўлган бўлиши ҳам мумкин.
"Толибон * деярли бешта қўшни давлат - Эрон, Тожикистон, Туркманистон, Хитой, Покистон билан чегарани тўлиқ назорат қилмоқда. Ва у йирик шаҳарлар орасидаги транспорт йўлларини эгаллаб олишни кўзлаган.
Қобул толиблар томонидан томонидан тинч аҳолининг оммавий қирғин қилинишини текшириш ва "гуманитар фалокатнинг олдини олиш" учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақиришга чақирмоқда. Бу чақириққа зудлик билан муносабат билдирилган эмас, БМТнинг тинчликпарвар инструментлари афғон тупроғида бефойдадир.
Аввалроқ, АҚШ Давлат департаменти агар толиблар Афғонистон ҳукуматини куч билан эгаллашга уринса, ҳаракат халқаро миқёсда тан олинмаслиги, ва санкциялар бекор қилинишига эриша олмаслиги билан таҳдид қилган эди. Қобулдаги АҚШ ва Буюк Британия элчихоналари "Толибон"*ни Қандаҳор провинциясида 100 дан ортиқ тинч аҳолини ўлдирганликда айбладилар: "Толибон раҳбарияти жиноятлар учун жавобгар бўлиши керак... Агар сиз ўз жангариларингизни ҳозир назорат қила олмас экансиз, у ҳолда кейинчалик ҳам бошқарувда қиладиган ишингиз йўқ". Баҳслардаги кейинги далиллар қанақалиги эса ҳеч кимга сирмас.
Пентагон АҚШ 2020 йил феврал ойида тинчлик битимини имзолаган экстремистларни бомбардимон қилишни давом эттирмоқда. "Толибон"*нинг можарони тинч йўл билан ҳал қилишга тайёрлигини ҳарбий-диний ҳаракат АҚШ ва "Толибон"* вакиллари томонидан 2020 йил феврал ойида имзоланган Доҳа келишуви шартларини қай тарзда бепарволик билан бажараётганига қараб баҳолаш мумкин. Бу битим 14 ой ичида Афғонистондан қўшинлар чиқарилиши ва афғонлараро мулоқот бошланишини кўзда тутади.
Қамоқдан озод қилинган жангарилар ўз мажбуриятларини бузган ҳолда тезликда қўлга қурол олишмоқда. Чексиз уруш давом этяпти. НАТО хайрия маблағларини йиғмоқда - ўз самарадорлигини шиддат билан йўқотаётган АИР мудофаа ва хавфсизлик кучларига 70 миллион долларга яқин хайрия қилиш режалаштирилган.
Афғонистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг жанговар ҳозирлиги АҚШ ва НАТО қўшинлари олиб чиқилишидан олдин сезиларли даражада пасайган - самолётларнинг катта қисми июн ойида ишдан чиққан эди.
Жумладан, А-29 Super Tucano (Бразилияда ишлаб чиқарилган) енгил штурмовик зарба операцияларининг асосий "ишчи оти" саналади, аммо техник хизмат кўрсатиш муаммолари бу типдаги самолётлар паркининг ҳозирлигини 63%га пасайтирди, UH-60 Black Hawk кўпнишонли вертолётлар паркининг ҳозирлиги эса 39%гача тушиб кетди.
Турли йўналишларга қаратилган кучлар
Туркиянинг Қобул аэропортини ҳимоя қилиш ташаббуси сезиларли даражада шатаксираб қолди. Аммо Анқара қабул қилишга тайёр бўлмаган афғон қочқинлари оқими кучаймоқда. Ахир Туркияга сал аввал ўз мамлакатини ташлаб қочган 3,7 миллион сурияликлар муаммоси ҳам етиб ортади-да.
Ўз навбатида, Берлинни ҳам: "Европага қараб йўл олган ўн минглаб янги афғон қочқинларини нима қилсам экан?", деган масала жиддий ўйга солиб қўйди. Афғонистон Ислом Республикасидаги вазиятнинг кескин ёмонлашиши оптимизм учун деярли жой қолдирмаяпти. АҚШ ва НАТО Афғонистонда мамлакатни янги фуқаролар уруши хаосидан сақлай оладиган битта ҳам ишлайдиган механизмни қолдирмаганлар.
Афғонистон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ҳаниф Атмар 3 август куни расмий Қобул толиблар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади: "Биз уларни ҳукуматга олишга, улар билан тинчлик ўрнатишга ва улар билан ҳокимиятни бўлишишга тайёрмиз ... Бизнинг ҳукумат "Толибон"ни терроризмни қўллаб -қувватлашни тўхтатган тақдирдагина, уларни ўзининг бир қисми сифатида қабул қилишга тайёр".
Толибоннинг ўзи ҳокимиятни "миллий хоинлар" билан бўлишишга тайёр эмас ва улар бу ҳақда очиқчасига айтишмоқда. Толиблар вазиятни нормаллаштириш учун бирорта реал қадам ташламади ва муросага мойил эмас. "Сиёсий офис"нинг - гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш ва қўшни давлатларга таҳдид қилмаслик ҳақидаги ваъдалари - жуда арзон кўринаётир.
Афғонистонда яхши хабарлар ҳам бор. Маршал Абдул Рашид Дўстум 5 августда Туркияда даволанишдан сўнг Мозори Шарифга қайтди. Дўстум ўз туғилган ватани Жузжонда бундан кейин ҳам мамлакатнинг шимолий бошқа вилоятларида "Толибон"*га қарши операцияларни бошқаришни давом эттириш ниятида. Афғонларнинг аксарияти маршалнинг қайтиши хавфсизликни яхшилайди, дея умид билдиришмоқда.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани 5 август куни эронлик ҳамкасби Иброҳим Раисий билан музокаралар ўтказди. Раисий АИРнинг қонуний ҳукуматини ва можарони тинч йўл билан ҳал этиш режасини қўллаб -қувватлашга ваъда берди.
Худди шу куни РФ Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ерда Москва ва Тошкент ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, армия генерали Герасимов Афғонистон билан чегара яқинида бўлиб ўтаётган Россия-Ўзбекистон ҳарбий ўқув-машқлари боришини кузатади.
Хитойнинг Global Times нашри Россия ва Хитой биргаликда экстремистларга қарши туриш, АҚШ томонидан Марказий ва Жанубий Осиё барқарорлигига таҳдид соладиган хаосга қарши курашиш ниятида эканлигини қайд этади. ХХР шимоли-ғарбидаги Цинтунся полигонида 9-13 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган қўшма машғулотлар шунга бағишланган.
* – РФда таъқиқланган террористик уюшма.