Мирзиёев ва Бердимуҳаммедов учрашув ўтказди - нималар муҳокама қилинди?

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана провел встречу с Президентом Туркменистана
Президент Узбекистана провел встречу с Президентом Туркменистана
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2021
Oбуна бўлиш
Савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 август куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.
Мирзиёев Туркманистоннинг "Аваза" миллий сайёҳлик зонасида ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви юқори даражада ташкил этилганини, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда бу яна бир муҳим босқич бўлишини таъкидлади.
Президенты стран Центральной Азии прогулялись на яхте по Каспийскому морю в ходе визита в Туркменистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2021
Марказий Осиё президентлари яхтада Каспий денгизини айланишди
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, минтақавий ва халқаро даражадаги алоқаларни муҳокама қилдилар.
Давлат раҳбарлари пандемиянинг қийин даврига қарамай, Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.
Савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда аввал эришилган келишувларнинг бажарилиш ҳолати кўриб чиқилди. Ижобий ўсиш суръатларни давом эттириш учун янги лойиҳалар ишлаб чиқиш, чегарадош ҳудудлар ва ишбилармонлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш кераклиги таъкидланди.
Транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш, Жанубий Осиё ва Жанубий Кавказ йўлаклари орқали янги ташқи бозорларга чиқиш, шу жумладан Ашхобод битимига мувофиқ халқаро транспорт ва транзит йўлагини яратиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Флаги Узбекистана и Туркменистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2021
Ўзбекистон ва Туркманистон савдо айланмаси ҳажмини 1 млрд $ га етказиш режалаштирилмоқда
Мулоқотда бўлажак олий даражадаги учрашувга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди. Ҳамкорликнинг янги “ўсиш нуқталари”ни топиш, самарали лойиҳа ва шартномалар тайёрлаш учун яқин вақтларда Ҳукуматлараро комиссияси ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказишга келишиб олинди.
Маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шериклик муносабатларини халқлар фаровонлиги йўлида ўзаро ишонч ва ҳурмат тамойиллари асосида изчил мустаҳкамлаб бориш борасида қатъий эканликларини таъкидладилар.
Янгиликлар лентаси
0