https://sputniknews.uz/20210806/milliy-tiklanish-partiyasi-prezidentlikka-nomzodni-tavsiya-etdi---oav-19972553.html
"Миллий тикланиш" партияси президентликка номзодни тавсия этди - ОАВ
"Миллий тикланиш" партияси президентликка номзодни тавсия этди - ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
"Миллий тикланиш" ДП 2021 йилги президентлик сайловида учинчи бўлиб ўз номзодини тавсия қилди. 06.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-06T11:55+0500
2021-08-06T11:55+0500
2021-08-06T11:55+0500
сиёсат
ўзбекистонда президент сайловлари-2021
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/17/19808050_0:0:3071:1728_1920x0_80_0_0_208946665c0f788572bfb864f60351fb.jpg
ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Ўзбекистон президентлик сайловида "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан партия етакчиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров номзод сифатида қатнашади.Бу ҳақда 6 август, жума куни "Миллий тикланиш" ДП марказий кенгашининг навбатдан ташқари плениумида маълум қилинди, дея хабар бермоқда "Дарё".Маълумот учун, Алишер Қодиров 1975 йилда туғилган. 1996 йилда Эгей университетини (Туркия), 2009 йилда Тошкент молия институтини (сиртдан) ва 2011 йилда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.2015 йилдан бери депутатлик фаолиятини юритаётган Алишер Қодиров 2019 йилнинг май ойида партия раислигига сайланган. Унга қадар Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари сифатида меҳнат қилган.Қонунчиликка кўра, партия юқори органи унинг номзодини маъқуллаши, Республикадаги жами сайловчиларнинг камида 1 фоизи номзодни қўллаб-қувватлаб имзо қўйиши керак бўлади.Ўзбекистонда 23 июль куни президент сайлов кампаниясига старт берилди. Мазкур сайловларда 5 та партия – "Адолат" СДП, "Миллий тикланиш" ДП, ЎзЛиДеП, ХДП ва Ўзбекистон Экологик партияси ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга.Аввалроқ Ўзбекистон президентлик сайловида Экопартия томонидан партия марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов, "Адолат" социал-демократик партияси томонидан партия сиёсий кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов номзод сифатида иштирок этиши маълум бўлганди.Президент сайлови 24 октябрь куни ўтказилади. Сайловга жами 300 миллиард сўм, ҳар бир номзодга эса 3 миллиард сўмдан ажратилади.
https://sputniknews.uz/20210723/ozbekistonni-yangi-prezidenti-nimaga-tayyor-partiyalar-etakchilari-saylovoldi-rejalari-haqida-19807053.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/17/19808050_340:0:3071:2048_1920x0_80_0_0_65998e0b090b1af24273eb2723558656.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистонда президент сайловлари-2021
сиёсат, ўзбекистонда президент сайловлари-2021
"Миллий тикланиш" партияси президентликка номзодни тавсия этди - ОАВ
"Миллий тикланиш" ДП 2021 йилги президентлик сайловида учинчи бўлиб ўз номзодини тавсия қилди.
ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Ўзбекистон президентлик сайловида "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан партия етакчиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров номзод сифатида қатнашади.
Бу ҳақда 6 август, жума куни "Миллий тикланиш" ДП марказий кенгашининг навбатдан ташқари плениумида маълум қилинди, дея
хабар бермоқда "Дарё".
Маълумот учун, Алишер Қодиров 1975 йилда туғилган. 1996 йилда Эгей университетини (Туркия), 2009 йилда Тошкент молия институтини (сиртдан) ва 2011 йилда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
2015 йилдан бери депутатлик фаолиятини юритаётган Алишер Қодиров 2019 йилнинг май ойида партия раислигига сайланган. Унга қадар Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари сифатида меҳнат қилган.
Қонунчиликка кўра, партия юқори органи унинг номзодини маъқуллаши, Республикадаги жами сайловчиларнинг камида 1 фоизи номзодни қўллаб-қувватлаб имзо қўйиши керак бўлади.
Ўзбекистонда 23 июль куни президент сайлов кампаниясига старт берилди. Мазкур сайловларда 5 та партия – "Адолат" СДП, "Миллий тикланиш" ДП, ЎзЛиДеП, ХДП ва Ўзбекистон Экологик партияси ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга.
Аввалроқ Ўзбекистон президентлик сайловида Экопартия томонидан партия марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов, "Адолат" социал-демократик партияси томонидан партия сиёсий кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов номзод сифатида иштирок этиши маълум бўлганди.
Президент сайлови 24 октябрь куни ўтказилади. Сайловга жами 300 миллиард сўм, ҳар бир номзодга эса 3 миллиард сўмдан ажратилади.