https://sputniknews.uz/20210805/rossiya-amerika-bozorlarini-egallab-olmoqda-19964860.html
Россия Америка бозорларини эгаллаб олмоқда
Россия Америка бозорларини эгаллаб олмоқда
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Бутун дунё Токиодаги Олимпия ўйинларини кузаётган бир пайтда, Тинч океанининг нариги томонида мамлакатимиз атрофдаги олам учун... 05.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-05T17:06+0500
2021-08-05T17:06+0500
2023-04-05T18:34+0500
колумнистлар
ақш
нефть
иқтисод
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/0a/15974403_0:327:3060:2048_1920x0_80_0_0_0f2092022587ca5e9085b007e1c2235d.jpg
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Бутун дунё Токиодаги Олимпия ўйинларини кузаётган бир пайтда, Тинч океанининг нариги томонида мамлакатимиз атрофдаги олам учун кутилмаганда шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди. Халқаро энергетика агентлигининг (IEA) АҚШ давлат геология хизматига (USGS) таянган ҳолда хабар беришича, жорий йил май ойи якунларига кўра Россия Мексикани ортда қолдириб, фақат Канададан кейин Америкага иккинчи асосий нефть етказиб берувчи бўлган.Чоп қилинган маълумотлар ҳисобот давридаги харидлар ҳажми бирдагига ўн фоизга ўсган ва суткасига 840 минг баррелга етган. Асосий етказиб берувчи Канададан сезиларли ортда қолаётганимиз тўғри. У ердан АҚШга ҳар сутка деярли тўрт миллион баррель келиб тушмоқда. Диққатга сазовор факт: Россия ўзининг нефть маҳсулотларидаги кумуш медали билан нафақат Американинг яна бир қўшниси – Мексиканини ортда қолдирди: май ойида америкаликлар томонидан харид қилинган рус нефти ҳажми ҳатто Саудия Арабистони етказиб берувчи танкерларидан ҳам ошди.Бўлаётган воқеаларни тўлиқроқ англаш учун кичик билан аниқлик киритмоқ даркор. Россия Штатларга шунчаки қуйи хомашёни жўнатмайди, ҳисоботларда импорт қилинаётган товарлар crude and fuel oils деб кўрсатилган ва бу хом нефть ва ёнишдан ҳосил бўлган мазутни англатади.Асосий харидорлар ҳам маълум. Харидларнинг асосий ҳиссаси Американинг “Valero” нефть компаниясига тўғри келган (штаб квартираси Сан-Антониода). У саккиз ярим миллион баррелдан зиёд хомашёни киритган. Хомашё ўз навбатида Техас, Луизиана ва Калифорниядаги нефтни қайта ишлаш корхоналарига жўнатилган.Шунингдек, харидорлар рўйхатида трансмиллий гигант ExxonMobile ва Chevron ҳам бор. Биринчиси уч ярим миллион, иккинчиси уч миллион баррель харид қилган.Қўшма Штатлар кўнг ўнгимизда ўзининг ташқи сиёсати ҳосилии ўрмоқда. 2015 йил мартида Барак Обама Венесуэлани “АҚШ миллий хавфсизлигига хавф” деб атаганди, уни ўрнини эгаллаган Трамп эса 2018-20219 йиллар давомида Каракасга қарши бир қатор чеклов чораларини киритди. Жумладан, венесуэла олтини билан операциялар ва PDVSAдавлат нефть компанияси билан ҳамкорликни тақиқларди.Каракас катта йўқотишлар қилиб, ўз импортини Хитойга йўналтирди, суткасига йўқолган 500 минг баррель Венесуэла нефти АҚШ жанубидаги нефтни қайта ишлашда инқирозни келтириб чиқарди. Ўшанда нефть нархлари бир неча ойда беш йиллик рекордни ўрнатди, лекин хомашё танқислиги муаммоси барибир ҳал қилинмади.2018 йил ёзида Трапм бошқарган Америка Эрон билан ядро битимидан чиқди ва эронликларнинг нефть секторига санкция қўллади ҳам. Эроннинг нефть экспорти қулади – суткасига бир ярим миллиондан беш юз минг баррелгача. Вашингтон ўзининг сиёсий ғалабасини нишонлади, АҚШ жанубида эса нефть компаниялари том маънода ягона бўлган ҳар бир нефть транкери учун курашди – Россия ва Саудия Арабистониники.Ҳамма гап шундаки, Россия, Венесуэла ва Эрон нефти битта умумий хусусиятга эга. Ҳар учала мамлакат юқори олтингургурт бўлган оғир нефть аталувчи нефтни қазиб олади.Жо Байден жамоасининг сохта киберҳужумга ва Германияга газ қувири қуришдаги қатъийлигига кўз юмиб, Россиядан оммавий тарзда бирламчи ва иккиламчи хомашё харид қилишга рухсат беришдан бошқа иложи ҳам йўқ.Россия ёнишдан ҳосил бўлган мазути импорти аҳолида муҳокамага лойиқ. Мазутнинг асосиий истеъмолчиларидан бири – денгиз савдо флоти, аммо 2009 йилда Россия Денгизни ҳимоя қилиш халқаро конвенциясига қўшилди. Россия конвенцияни имзолаган бошқа мамлакатлар каби мазутда ишлайдиган кемалар сонини қисқартириш, аста-кейинлик билан экологик ёқилғи турига ўтиш мажбуриятини олди. Улардан бири суюлтирилган табиий газ. Албатта, ўтиш жараёни тез эмас ва бир неча ўн йилга чўзилади, лекин Россия мазутининг савдоси жуда қийин бўлди.Янги қатъийлаштирилган қоидаларга кўра ёқилғи бункери кам даражадаги эҳтимолий зарарли қоришмаларга эга бўлиши шарт. Улардан фақат қўшимча қайта ишлаш ва тозалаш йўли билан халос бўлиш мумкин. Россияда бунга ўхшаш саноат қурилмалари унчалик кўп эмас, улар қиммат. Ва мамлакат нефтни қайта ишлаш заводларини қайта жиҳозлаш жараёни тез кетмаяпти.Лекин дунё харитасининг бошқа томонида унинг корхоналари учун хомашё жуда зарур бўлган Қўшма Штатлар бор. Шунчалик керакки, улар бу учун ўжар русларга нафақат тўлаш, балки билвосита Россия нефтни қайта ишлаш соҳасини техник янгилашни молиялаштиришга ҳам тайёрлар.
https://sputniknews.uz/20210709/yangi-neft-vasvasasi-yoki-qora-oltin-narxi-oshishidan-rossiya-qancha-foyda-oladi-19615484.html
https://sputniknews.uz/20210210/Neft-naadar-uzo-immatlashishda-davom-etadi-15974497.html
https://sputniknews.uz/20210430/zahiralar-tugamoqda-neft-narxi-74-dollarga-chiqishi-kutilmoqda-18570747.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Сергей Савчук
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/965/18/9651892_32:0:179:147_100x100_80_0_0_05fbcbbf454957c33a463c0efd300626.jpg
Сергей Савчук
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/965/18/9651892_32:0:179:147_100x100_80_0_0_05fbcbbf454957c33a463c0efd300626.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/0a/15974403_329:0:3060:2048_1920x0_80_0_0_5c3afd3552c0e7d3a648ffecb1e83884.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Сергей Савчук
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/965/18/9651892_32:0:179:147_100x100_80_0_0_05fbcbbf454957c33a463c0efd300626.jpg
колумнистлар, ақш, нефть, иқтисод, россия
колумнистлар, ақш, нефть, иқтисод, россия
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Бутун дунё Токиодаги Олимпия ўйинларини кузаётган бир пайтда, Тинч океанининг нариги томонида мамлакатимиз атрофдаги олам учун кутилмаганда шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди. Халқаро энергетика агентлигининг (IEA) АҚШ давлат геология хизматига (USGS) таянган ҳолда хабар беришича, жорий йил май ойи якунларига кўра Россия Мексикани ортда қолдириб, фақат Канададан кейин Америкага иккинчи асосий нефть етказиб берувчи бўлган.
Чоп қилинган маълумотлар ҳисобот давридаги харидлар ҳажми бирдагига ўн фоизга ўсган ва суткасига 840 минг баррелга етган. Асосий етказиб берувчи Канададан сезиларли ортда қолаётганимиз тўғри. У ердан АҚШга ҳар сутка деярли тўрт миллион баррель келиб тушмоқда. Диққатга сазовор факт: Россия ўзининг нефть маҳсулотларидаги кумуш медали билан нафақат Американинг яна бир қўшниси – Мексиканини ортда қолдирди: май ойида америкаликлар томонидан харид қилинган рус нефти ҳажми ҳатто Саудия Арабистони етказиб берувчи танкерларидан ҳам ошди.
Бўлаётган воқеаларни тўлиқроқ англаш учун кичик билан аниқлик киритмоқ даркор. Россия Штатларга шунчаки қуйи хомашёни жўнатмайди, ҳисоботларда импорт қилинаётган товарлар crude and fuel oils деб кўрсатилган ва бу хом нефть ва ёнишдан ҳосил бўлган мазутни англатади.
Асосий харидорлар ҳам маълум. Харидларнинг асосий ҳиссаси Американинг “Valero” нефть компаниясига тўғри келган (штаб квартираси Сан-Антониода). У саккиз ярим миллион баррелдан зиёд хомашёни киритган. Хомашё ўз навбатида Техас, Луизиана ва Калифорниядаги нефтни қайта ишлаш корхоналарига жўнатилган.
Шунингдек, харидорлар рўйхатида трансмиллий гигант ExxonMobile ва
Chevron ҳам бор. Биринчиси уч ярим миллион, иккинчиси уч миллион баррель харид қилган.
Қўшма Штатлар кўнг ўнгимизда ўзининг ташқи сиёсати ҳосилии ўрмоқда. 2015 йил мартида Барак Обама Венесуэлани “АҚШ миллий хавфсизлигига хавф” деб атаганди, уни ўрнини эгаллаган Трамп эса 2018-20219 йиллар давомида Каракасга қарши бир қатор чеклов чораларини киритди. Жумладан, венесуэла олтини билан операциялар ва
PDVSAдавлат нефть компанияси билан ҳамкорликни тақиқларди.
Каракас катта йўқотишлар қилиб, ўз импортини Хитойга йўналтирди, суткасига йўқолган 500 минг баррель Венесуэла нефти АҚШ жанубидаги нефтни қайта ишлашда инқирозни келтириб чиқарди. Ўшанда нефть нархлари бир неча ойда беш йиллик рекордни ўрнатди, лекин хомашё танқислиги муаммоси барибир ҳал қилинмади.
2018 йил ёзида Трапм бошқарган Америка Эрон билан ядро битимидан чиқди ва эронликларнинг нефть секторига санкция қўллади ҳам. Эроннинг нефть экспорти қулади – суткасига бир ярим миллиондан беш юз минг баррелгача. Вашингтон ўзининг сиёсий ғалабасини нишонлади, АҚШ жанубида эса нефть компаниялари том маънода ягона бўлган ҳар бир нефть транкери учун курашди – Россия ва Саудия Арабистониники.
Ҳамма гап шундаки, Россия, Венесуэла ва Эрон нефти битта умумий хусусиятга эга. Ҳар учала мамлакат юқори олтингургурт бўлган оғир нефть аталувчи нефтни қазиб олади.
Жо Байден жамоасининг сохта киберҳужумга ва Германияга газ қувири қуришдаги қатъийлигига кўз юмиб, Россиядан оммавий тарзда бирламчи ва иккиламчи хомашё харид қилишга рухсат беришдан бошқа иложи ҳам йўқ.
Россия ёнишдан ҳосил бўлган мазути импорти аҳолида муҳокамага лойиқ. Мазутнинг асосиий истеъмолчиларидан бири – денгиз савдо флоти, аммо 2009 йилда Россия Денгизни ҳимоя қилиш халқаро конвенциясига қўшилди. Россия конвенцияни имзолаган бошқа мамлакатлар каби мазутда ишлайдиган кемалар сонини қисқартириш, аста-кейинлик билан экологик ёқилғи турига ўтиш мажбуриятини олди. Улардан бири суюлтирилган табиий газ. Албатта, ўтиш жараёни тез эмас ва бир неча ўн йилга чўзилади, лекин Россия мазутининг савдоси жуда қийин бўлди.
Янги қатъийлаштирилган қоидаларга кўра ёқилғи бункери кам даражадаги эҳтимолий зарарли қоришмаларга эга бўлиши шарт. Улардан фақат қўшимча қайта ишлаш ва тозалаш йўли билан халос бўлиш мумкин. Россияда бунга ўхшаш саноат қурилмалари унчалик кўп эмас, улар қиммат. Ва мамлакат нефтни қайта ишлаш заводларини қайта жиҳозлаш жараёни тез кетмаяпти.
Лекин дунё харитасининг бошқа томонида унинг корхоналари учун хомашё жуда зарур бўлган Қўшма Штатлар бор. Шунчалик керакки, улар бу учун ўжар русларга нафақат тўлаш, балки билвосита Россия нефтни қайта ишлаш соҳасини техник янгилашни молиялаштиришга ҳам тайёрлар.