Олимпиадада америкаликларни ҳалол ўйиндан чиқариб ташлашди

© Sputnik / Алексей ФилипповСпортсмены сборной США на параде атлетов на церемонии открытия XXXII летних Олимпийских игр в Токио
Спортсмены сборной США на параде атлетов на церемонии открытия XXXII летних Олимпийских игр в Токио - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Россиялик олимпиадачилар Токиода ҳақиқатан ҳам византияча маккорлигини намоён этишди. Жуда кам сонли жамоа билан келишди: одатдаги юз енгил атлетчи ўрнига ўн киши – қандай қилиб? Пропаганда хейтининг ўнинчи тўлқинига бардош беришди. Нейтрал либосда байроқсиз ва мадҳиясиз чиқиш қилишмоқда. Деярли туну кун допингга таҳлил топширишмоқда – ҳеч бўлмаганда Софья Великая устидан қилинган масхаралашга қаранг. Бунга қарамасдан улар ғолиб бўлишмоқда.
Тўхтанг. Биз бунга келишмаган эдик-ку. Режага кўра россиялик спортчилар келиб, ҳаммаси мағлуб бўлиши керак эди. Улар, ғарблик ҳамкорларнинг фикрича, ҳаммасида допинг уради. Қандай қилиб? Бироқ Россия терма жамоасининг муваффақияти “допинг”, тестларни алмаштириш ва Родченков мўйлови билан боғлиқ бу воқеаларнинг бари навбатдаги сафсатали фейклигининг намойишкорона ва ёрқин далили бўлди – “Новичок” ҳақидаги кети йўқ воқеалар каби.
Бугун эса игнага, боз устига ёппасига ва мутлақ расман, юзлаб ва минглаб ғарблик, аввало америкалик спортчилар ўтирибди. Уларнинг баҳонаси оддийгина, у “даволаш учун мустасно” деб аталади. Айрилар уни “допинг учун лицензия” дейишади.
Конгресс ВАДА - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.01.2020
WADA таъқиқланган моддалар рўйхатини янгилади
Уни қўлга киритиш унчалик қийин эмас. Спортчи ўзининг миллий допингга қарши қўмитасига шифокор маълумотномасини тақдим этади ва ҳеч қандай муаммосиз тақиқланган моддаларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Кимёнинг турлари кўп. Бу ерда норвегиялик чанғичилар астмага қарши фойдаланадиган дорилар ҳам бор. Анаболиклар ҳам бор, теннисчи опа-сингил Уилямсларни уни ичишда доим гумон қилиб келишади. Турли психотроплар. Америкалик гимнастикачи Симона Байлзни Токиодаги Олимпиадада муаммолари катта эҳтимол билан шу билан боғлиқ.
Қизиғи шундаки, шунга ўхшаш рухсатномаларни ва уларни таркиби махфийлаштирилган. Гўёки бу спортчиларнинг тиббий маълумотлари, шахсий, интим нарса. Миллий допингга қарши курашиш қўмиталарининг ҳисоботи шундай тузилади-ки, ҳеч ким ҳеч нарсани тушунмасин.
Допингга қарши ҳақиқатдан кураиша уринаётган австралиялик фаоллар аниқлашдики, масалан, 2012 йилда мамлакатда 37 та кучли таъсир қилувчи дори восиларига – инсулиндан риталингача - даволаш мақсадидаги рухсатнома берилган. Аммо ҳар бир дорига аниқ қанча ва кимга рухсатнома берилганини ҳеч ким билмайди.
Афсонавий британиялик югурувчи Мо Фарнинг таҳлилларида морфин, викодин, триамцинолондан иборат қоришма бор эди. Ҳеч ким, аммо, унинг олимпия олтин медалини шубҳа остига қўймади. Четлашиш ҳақида гап ҳам бўлмади. Буюк Британия қироличаси уни рицарлик унвонини берди ва Мо ўзининг спорт фаолиятини давом эттирди. У Токиога борган бўлади, агарда термага саралаш босқичидан ўта олганда.
WADA қарори замирида сиёсий тусга эга фикрлар ётибди - Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2019
WADA қарори замирида сиёсий тусга эга фикрлар ётибди - Путин
Тақиқланган моддаларни бир неча йиллар давомида опа-сингил Уилямслар ва Синома Байлзнинг таҳлилларида топишган. Бироқ бу ҳар уччала спортчиларнинг мусобақаларда қатнашишга ижозат берилди ва у қўлдан келгунча медалларга эга чиқишди. Муаммонинг кўлами ҳатто кўплаб оддий америкаликларни қўрқитиб юборди.
Бир неча йил аввал машҳур “USA Today” журнали суриштирув ўтказишга уринди, WADAга мактуб йўллади. Опа-сингил Уилямсларнинг таҳлили шунчалик ёмонми? Даволаш мустаснолари маълумотларини олиб, эълон қилиш керак эмасми? Одамлар афсонавий спортчилар нима қабул қилишаётганини билишсин.
Бутунжавон допигга қарши курашиш ташкилоти сўровга жавоб бермади. Ҳеч қандай маълумот ҳам очиқланмади. Журналистларнинг Америка допигга қарши курашиш агентлигининг опа-сингил Уилямслар ҳақидаги ва уларга қўшилган Байлз айбсиз деган расмий баёнотига қаноат ҳосил қилишига тўғри келди.
Байлз ўшанда болаликдан гиперфаоллик ва кам эътибордан азият чекишини тушунтирди. Шунинг учун WADA унга риталин ичишга рухсат берган. Бу нимага олиб келганини бутун дунё Токиода кўрди.
Риталин кучли психостимулятордир, оддий тилда уни “қашшоқлар учун кокаин” дейишади. Уни чегарадан олиб ўтиш қоидалари жуда мураккаб, пандемия вақтида янада қатъийлаштирилди. Воқеа билан таниш кишиларнинг сўзларига кўра, Симона Байлз мураббийи спортчига керак бўлган риталин захирасини Японияга олиб келолмаган.
Дорисиз қолган машҳур гимнастикачи жамоа ўз ҳолига ташлаб, мусобақалардан номзодини олдирди. Америка ОАВлари уни қаҳраман деб эълон қилишди, ҳиссиётга бой хабарлар тўлиб-тошди. Аммо оқни оқ, қорани қора демоқ зарур. Бутун дунёнинг кўз ўнгида етакчи америкалик спортчи гиёҳванд моддасига ўрганиб қолганини бошдан кечирди.
Олимпиада 2016. Фехтование. Женщины. Сабля. Командное первенство - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2019
“Аҳмоқона қарор”: WADA қарори юзасидан спорт афсоналарининг фикри
Омманинг бу шармандаликдан диққатини чалғитиш учун Америка допингга қарши курашиш агентлиги раҳбари Трэвис Тайгарт рус спортчиларига маломат ёғдирди: “Россия қаттиқ жазога лойиқ ва фирибгарлик қилишда давом этяпти”.
Мени эшитинг, бу ўша яқинда америкалик югурувчи ШаКарри Ричардсонни бир ой спортдан четлатиш билан жазолаган Тайгарт-ку. Ричардсон мусобақа бошланиши олдидан марихуанани боплаб чекканди. Одатда WADA бу учун тўрт йилга четлаштиради.
Энди эса Тайгерт Россияни “допингни давлат қўллаб-қувватлашда” айблаб, олимпиадачиларнинг барча допинг таҳлиллари эълон қилишни таклиф қилмоқда. Марҳамат. Россиялик спортчиларнинг қўрқадиган жоий йўқ. ХОҚ ҳозиргина уларда ҳеч қандай мусбат таҳлил йўқлигини тасдиқлади. Америкалик спортчиларнинг таҳлилларига томоша қилиш мароқли бўлади. У ерда, афтидан, Менделеев таблицасидаги барча моддалар бор.
Руслар халқаро мусобақалардаги босимларга одатланишди. Лекин Токио Олимпиадасининг сиёсийлаштириб юборилгани ҳаддан ошмоқда. Ҳалол жангда ютишга кучлари бўлмаган ғарблик ҳамкорлар иғво, бўҳтон, очиқчасига ҳужум қилишга ўтмоқда. “Оҳ спорт, сен – уруш!” – америкаликлар Олимпия шиорини ўргартирса бўларди.
Наркотик ва тақиқланган моддалардан америкалик спортчиларнинг жазосиз фойдаланиши, эҳтимол, уларга бирор бир ғалаба келтирар. Лекин узоқ муддатда бу ҳақиқатдан қўрқинчли нарса. Бир неча америкалик авлодларда агарда ёшликдан турли нарсаларни истеъмол қилса, спорт юлдузи бўлиш мумкин деган фикр ўрнашган. Бу жазосиз қолишни мураббийлар, шифокорлар, Трэвис Тайгарт, президентгача хас пўшлайди. Бу “допингни давлат қўллаб-қувватлаши” бўлмадан нима? WADA америкаликлар билан шуғулланса яхши бўларди – катта спорт келажаги учун.
Визит главы МИД РФ С. Лаврова в Словакию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2019
Лавров WADA᾽нинг Россияни четлатиш тавсиясига муносабат билдирди
Янгиликлар лентаси
0