Сурхондарёда бир гуруҳ шахслар вояга етмаган бола ва икки ИИВ ходимини дўппослади

© Sputnik / Абзал КалиевДрака, иллюстративное фото
Драка, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2021
Oбуна бўлиш
Кейин уларни тинчлантирмоқчи бўлган икки ИИБ ходимларига жароҳат етказишган.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Сурхондарё вилояти Узун туманида вояга етмаган бола ва ИИВ ходимларини дўппосланган беш нафар фуқарога қарши жиноий иш очилди.
Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, сариосиёлик А.О., Ш. Д., Б. Ш., Н. А. ва Р. Ш.лар тумандаги Ўзбекистон маҳалласида жойлашган чорраҳа ёнида вояга етмаган Р.С.ни ҳеч бир сабабсиз дўппослашган.
Работа скорой помощи в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Тошкентда қабулга келган маст бемор шифокор аёлни дўппослади
Шу вақтда яқин ўртада хизмат вазифасини ўтаётган Узун тумани ИИБ ходимлари жанжални бартараф этишга уринишган. Бироқ безорилар ИИБнинг 2 нафар ходими С.М. ҳамда С.Қ.ларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларга қасддан тан жароҳати етказишган.
Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми "г" банди (безорилик жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиб содир этилган бўлса) билан иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0