https://sputniknews.uz/20210325/toshkentda-qabulga-kelgan-mast-bemor-shifokor-ayolni-dopposladi-17958377.html
Тошкентда қабулга келган маст бемор шифокор аёлни дўппослади
Тошкентда қабулга келган маст бемор шифокор аёлни дўппослади
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида қабулга олиб келинган маст бемор шифокор аёлни дўппослади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар
2021-03-25T15:35+0500
2021-03-25T15:35+0500
2021-04-02T20:54+0500
ҳодисалар
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/09/15965258_0:0:3295:1853_1920x0_80_0_0_455bfe6488bec7657f4135b1054fd839.jpg
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида қабулга олиб келинган маст бемор шифокор аёлни дўппослади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.Қайд этилишича, 24 март куни кечки пайт соат 23:15 ларда Олмазор туманида истиқомат қилувчи 37 ёшли фуқаро У.Н. онаси ҳамроҳлигида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг токсикология қабул бўлимига келган.Беморнинг онаси токсиколог хонасида ўз хизмат фаолиятини ўтаётган навбатчи шифокор Н.Ташпўлатовага ўғли бир неча кундан бери спиртли ичимлик ичаётганлигини билдирган. Навбатчи шифокор ўша вақтда бошқа беморни тиббий кўрикдан ўтказаётганлигини ва бундан сўнг уларни ҳам қабул қилиб, керакли ёрдам кўрсатишга тайёрлигини айтган.Ушбу марказ директори Дониёр Алимовнинг сўзларига кўра, шифокор Н.Тошпулатовада бош мия шиши асорати кузатилган. Қўшма краниофациал жароҳат, оғир даражадаги бош мия ёпиқ жароҳати,бБош мия оғир даражада лат ейиши, бурун суяклари ва бурун тўсиғи синиб силжиши каби ташхислар билан нейрореанимация бўлимига ётқизилган.“Айни пайтда у кучли карахтлик даражасида бўлиб, оғир аҳволда даволанмоқда. Бемор атрофдагиларга секин реакция бериб, мулоқотга киришишга қийналмоқда”, - дея қўшимча қилди Алимов.Хизмат вазифаси вақтида бемор томонидан ноҳақ калтакланган шифокор Н.Ташпулатова 2017 йилдан буён шифокор-токсиколог лавозимида ишлаб келмоқда. ўз хизмат вазифасини клиник протоколларга риоя қилиб, талаб даражасида бажариб келган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳуқуқ-тартибот органларидан шифокорларнинг ҳақ-ҳуқуқларини қатъий ҳимоя қилишларини талаб қилган.
https://sputniknews.uz/20200914/Andizhonda-IIB-khodimi-shifokorni-kaltaklagani-aytilmoda-vazirlik-munosabat-bildirdi-14974333.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/09/15965258_564:0:3295:2048_1920x0_80_0_0_ad95c5e260629f6f152629459e33dbe8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
ҳодисалар , соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Тошкентда қабулга келган маст бемор шифокор аёлни дўппослади
15:35 25.03.2021 (янгиланди: 20:54 02.04.2021) 37 ёшли фуқаро У.Н. онаси ҳамроҳлигида токсикология қабул бўлимига келган. У ерда шифокор аёлни дўппослаган.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида қабулга олиб келинган маст бемор шифокор аёлни дўппослади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 24 март куни кечки пайт соат 23:15 ларда Олмазор туманида истиқомат қилувчи 37 ёшли фуқаро У.Н. онаси ҳамроҳлигида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг токсикология қабул бўлимига келган.
Беморнинг онаси токсиколог хонасида ўз хизмат фаолиятини ўтаётган навбатчи шифокор Н.Ташпўлатовага ўғли бир неча кундан бери спиртли ичимлик ичаётганлигини билдирган.
Навбатчи шифокор ўша вақтда бошқа беморни тиббий кўрикдан ўтказаётганлигини ва бундан сўнг уларни ҳам қабул қилиб, керакли ёрдам кўрсатишга тайёрлигини айтган.
“Шунга қарамай, беморнинг онаси тиббиёт ходимларига нисбатан турли ҳақоратли ва туҳмат сўзлар билан эътироз билдиришни бошлаган. Бу ҳам етмагандек бемор У.Н. тўсатдан шифокор Н.Ташпўлатовага оғир тан жароҳати етказган”, - дейилган хабарда.
Ушбу марказ директори Дониёр Алимовнинг сўзларига кўра, шифокор Н.Тошпулатовада бош мия шиши асорати кузатилган. Қўшма краниофациал жароҳат, оғир даражадаги бош мия ёпиқ жароҳати,бБош мия оғир даражада лат ейиши, бурун суяклари ва бурун тўсиғи синиб силжиши каби ташхислар билан нейрореанимация бўлимига ётқизилган.
“Айни пайтда у кучли карахтлик даражасида бўлиб, оғир аҳволда даволанмоқда. Бемор атрофдагиларга секин реакция бериб, мулоқотга киришишга қийналмоқда”, - дея қўшимча қилди Алимов.
Хизмат вазифаси вақтида бемор томонидан ноҳақ калтакланган шифокор Н.Ташпулатова 2017 йилдан буён шифокор-токсиколог лавозимида ишлаб келмоқда. ўз хизмат вазифасини клиник протоколларга риоя қилиб, талаб даражасида бажариб келган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳуқуқ-тартибот органларидан шифокорларнинг ҳақ-ҳуқуқларини қатъий ҳимоя қилишларини талаб қилган.