https://sputniknews.uz/20210802/ozbekistonning-200-nafarga-yaqin-harbiylari-tojikafgon-chegarasiga-etib-bordi-19913286.html
Ўзбекистоннинг 200 нафарга яқин ҳарбийлари тожик–афғон чегарасига етиб борди
Ўзбекистоннинг 200 нафарга яқин ҳарбийлари тожик–афғон чегарасига етиб борди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек-рус-тожик ҳамкорлигидаги ўқув машғулотлари 5 августдан 10 августга қадар ўтказилади. Унда Ўзбекистондан 200 нафарга яқин ҳарбийлари иштирок этади. 02.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-02T13:05+0500
2021-08-02T13:05+0500
2021-08-02T14:01+0500
жамият
ўзбекистон
ҳарбий техника
афғонистон
мудофаа вазирлиги
ҳарбий ҳамкорлик
тактик ўқув машғулотлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/02/19913061_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_2cbe92e651e8105df95a9d0235d2229a.jpg
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. 1 август куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ўзбек-рус-тожик ҳамкорлигидаги ўқув машғулотларида иштирок этиш учун узоқ масофали марш асосида Тожикистонга етиб боришди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.Ўзбек ҳарбий хизматчиларини Тожикистон мудофаа вазирлигининг масъул ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари тантанали кутиб олди.Қайд этилишича, ҳамкорликдаги машғулотлар Тожикистондаги “Ҳарб майдон” дала ўқув майдонида бўлиб ўтади.“Мазкур ҳамкорликдаги машғулотлардан кўзланган асосий мақсад Марказий Осиё минтақасида барқарорликни мустаҳкамлаш, юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш, махсус операциялар ўтказишини режалаштириш ҳамда қўшинларни тайёрлаш, ўзаро тажриба алмашишдан иборат”, - дейилган хабарда.Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ўзбек-рус-тожик ҳамкорлигидаги ўқув машғулотлари 5 августдан 10 августга қадар ўтказилади. Ўзбекистондан 200 нафарга яқин ҳарбийлари иштирок этади, 20 дан ортиқ ҳарбий техника жалб қилинади.Таъкидланишича, машғулотларнинг асосий босқичида иштирокчилар давлат чегарасини кесиб ўтган шартли ноқонуний қуролли тузилмани йўқ қилиш учун тактик ҳаракатларни ишлаб чиқишлари керак бўлади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ август ойида Афғонистон билан чегара яқинидаги Тожикистоннинг Хатлон вилояти полигонида Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон қўшма ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтиши хабар қилинган эди.
https://sputniknews.uz/20210731/rossiya-harbiylari-afgon-ozbek-chegarasiga-etib-kelishdi-19896449.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/02/19913061_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_e1a796cba43ca0190dd25e4b067bd439.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, ҳарбий техника, афғонистон, мудофаа вазирлиги, ҳарбий ҳамкорлик, тактик ўқув машғулотлари
жамият, ўзбекистон, ҳарбий техника, афғонистон, мудофаа вазирлиги, ҳарбий ҳамкорлик, тактик ўқув машғулотлари
Ўзбекистоннинг 200 нафарга яқин ҳарбийлари тожик–афғон чегарасига етиб борди
13:05 02.08.2021 (янгиланди: 14:01 02.08.2021) Ўзбек-рус-тожик ҳамкорлигидаги ўқув машғулотлари 5 августдан 10 августга қадар ўтказилади. Унда Ўзбекистондан 200 нафарга яқин ҳарбийлари иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. 1 август куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ўзбек-рус-тожик ҳамкорлигидаги ўқув машғулотларида иштирок этиш учун узоқ масофали марш асосида Тожикистонга етиб боришди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати
хабар қилмоқда.
Ўзбек ҳарбий хизматчиларини Тожикистон мудофаа вазирлигининг масъул ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари тантанали кутиб олди.
Қайд этилишича, ҳамкорликдаги машғулотлар Тожикистондаги “Ҳарб майдон” дала ўқув майдонида бўлиб ўтади.
“Мазкур ҳамкорликдаги машғулотлардан кўзланган асосий мақсад Марказий Осиё минтақасида барқарорликни мустаҳкамлаш, юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш, махсус операциялар ўтказишини режалаштириш ҳамда қўшинларни тайёрлаш, ўзаро тажриба алмашишдан иборат”, - дейилган хабарда.
Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ўзбек-рус-тожик ҳамкорлигидаги ўқув машғулотлари 5 августдан 10 августга қадар ўтказилади. Ўзбекистондан 200 нафарга яқин ҳарбийлари иштирок этади, 20 дан ортиқ ҳарбий техника жалб қилинади.
Таъкидланишича, машғулотларнинг асосий босқичида иштирокчилар давлат чегарасини кесиб ўтган шартли ноқонуний қуролли тузилмани йўқ қилиш учун тактик ҳаракатларни ишлаб чиқишлари керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ август ойида Афғонистон билан чегара яқинидаги Тожикистоннинг Хатлон вилояти полигонида Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон қўшма ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтиши
хабар қилинган эди.